“Барселона” клуби “Байер” ҳимоячиси Алехандро Грималдони трансфер қилишга жиддий киришган. Бу ҳақда Sky Sport DE хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” спорт директори Деку 29 ёшли испаниялик футболчининг ашаддий мухлиси саналади ва уни жамоага олиб келишни истамоқда. Бироқ Леверкузен клуби ўз етакчисини 30 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Жорий мавсумда Грималдо барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 12 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Байер” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)