Sportico нашри спорт тарихидаги энг кўп даромад топган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Рейтингда биринчи ўринни баскетбол афсонаси Майкл Жордан эгаллади — унинг спорт ортидан ишлаб топган умумий пули 4,12 миллиард долларни ташкил этган.

Иккинчи ўриндан машҳур голфчи Тайгер Вудс жой олган бўлиб, у фаолияти давомида 2,79 миллиард доллар ишлаб топган. Кучли учликни эса португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду якунлаб берди. Унинг даромади 2,23 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.
Футболчилар орасида яна Лионель Месси (1,85 млрд) кучли бешликка кирган. Умуман олганда, мазкур рўйхатга фақат тўрт нафар футболчи кирган: Роналду, Месси, Девид Бекҳэм ва Неймар.
Манбага кўра, Роналду Жорданни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин. Сабаби “Ан-Насср” клуби 40 ёшли футболчи билан шартномани 2027 йил ёзигача узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Агар бу амалга ошса, унинг даромади янада ошиши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ (0)