ESPN нашри томонидан спорт оламида йилнинг энг яхшиларини аниқлаб берадиган ESPY Awards ғолиблари маълум бўлди.
Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Месси ушбу ном учун курашда Аитана Бонмати (“Барселона W”), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) ва София Смит (“Портленд W”) каби футболчиларни ортда қолдирди.
Шунингдек, Месси Жаҳон Чемпионатидаги ғолиблик эвазига Аргентина терма жамоаси билан бирга “Энг яхши перформанс” совринига ҳам лойиқ кўрилган.
Месси ортда қолган мавсумда “ПСЖ” сафида 41 та ўйин ўтказиб, 21 гол ва 20 голли узатмага муаллифлик қилди. У клуб билан Франция чемпионати ғолиб чиқди, Аргентина терма жамоаси сафида эса жаҳон чемпионига айланди.
ESPY Awards талқинига кўра 2023 йилнинг энг яхшилари:
- Энг яхши эркак спортчи — Патрик Маҳоумс (“Канзас Сити”, Америкача футбол)
- Энг яхши аёл спортчи — Микаэла Шиффрин (сноуборд)
- Энг яхши жамоа — “Канзас Сити” (Америкача футбол)
- Энг яхши яккакурашчи — Жон Жонс (UFC)
- Энг яхши автопойгачи — Макс Ферстаппен (Формула 1)
- Энг яхши теннисчи — Новак Жокович.
Изоҳ (0)