• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    80 ёшдан ошган ўзбекистонлик машҳурлар

    Ўзбекистон санъати ва маданияти ўзининг бой тарихига эга. Табаррук 80 ёшдан ошган актёр-актрисалар, режиссёрлар ва маданият соҳаси вакиллари ўз ижод маҳсуллари билан ўзбек ва жаҳондаги санъат ихлосмандларини ҳам ҳайратга солган. Уларнинг санъат асарлари, саҳнада ва экранда яратган образлари ҳақида эслаб, ёшликдаги ҳамда ҳозирги суратларини кўришингиз мумкин.

    Гулнора Маваева 93 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваева 1931 йилда туғилган. У Тамарахоним номидаги балет мактабини, Москвадаги хореография юртини тамомлаб, Алишер Навоий номидаги опера театрида ишлаган. У жаҳон балетларида, жумладан “Жизел”, “Оққуш кўли”, “Эсмералда” каби асарларда бош партияларни ижро этган. У ўзбек миллий рақсларини ҳам ижро этиб, 1953 йилда Бухарестда “Олтин медал”ни қўлга киритган. 1971 йилдан педагоглик фаолиятини бошлаган ва кўплаб истеъдодли раққосаларни тарбиялаган.

    Раъно Мадраҳимова 89 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Раъно Мадраҳимова 1936 йилда Андижонда туғилган. Мактабда ўқиб юрган пайтида турли ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашган. Ўрта Осиё давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Талабалик даврида “Қутлуғ қон” фильмида рол ўйнаган. Сўнг дикторлик танловидан ўтиб, телевидениеда ишлаган. Шуҳрат Аббосов уни “Маҳаллада дув-дув гап” фильмида бош ролга таклиф қилган, бу фильмда архитектор Азиза ролини ижро этиб танилган.

    Актрисанинг турмуш ўртоғи академик Телман Ражабов. Ҳозирда улар фарзандлари ва набиралари билан Тошкентда яшамоқда.

    Али Ҳамроев 88 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Таниқли ўзбек кинорежиссёри Али Ҳамроев 1937 йилда Тошкентда актёр ва сценарийлар муаллифи Эргаш Ҳамроев оиласида туғилган. Унинг онаси Анастасия Тарасич ҳам киностудияда ишлаган. Эргаш Ҳамроев ўғлини 3 яшарлигида киностудияга олиб келган. Шу тариқа ҳозиргача Али Ҳамроев киностудиясисиз ўз ҳаётини тасаввур қилолмайди. Бундай ижодий муҳит унинг келажакда машҳур кинорежиссёр бўлиб етишишида етакчи омил бўлди.

    У ижодий фаолияти давомида 18 та бадиий ва 20 та ҳужжатли фильм яратди.

    — Менинг бобом ва отам риштонлик тожиклардан, онам украиналик, паспортимда эса ўзбек деб ёзилган. Ахир бунинг бирор аҳамияти йўқ-ку! Мендан “Сиз Италияда яшадингиз, энди Россияда ижод қиляпсиз. Сиз ўзингизни қаерлик режиссёр деб ҳисоблайсиз?” деган саволга доимо “Мен ўзбек режиссёри эдим, ўзбек режиссёриман ва ўзбек режиссёрлигимча қоламан”, дея жавоб қайтараман дейди Али Ҳамроев.

    Гулсара Ёқубова 88 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ўзбекистон халқ артисти Гулсара Ёқубова 1937 йил 15 апрелда Урганчда туғилган. 1965–2003 йилларда Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли солисти бўлиб фаолият юритган ва 1968 йилда мазкур ансамблга раҳбарлик қилган.

    Гулсара Ёқубова нафақат бетакрор овоз соҳиби, балки саҳнада “Тошболта ошиқ”да Саломат, “Кўнгил қизлари”да Жонсулув, “Ишқинг билан”да Шакарой каби ролларни ижро этган маҳоратли актрисадир. У 35 йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида ўзбек миллий санъати ривожига катта ҳисса қўшган.

    Галина Мелникова 88 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Олий тоифали сухандон Галина Мелникова 1936 йил 23 декабрда Тошкентда туғилган. У телевидениедаги фаолиятини 1956 йилда бошлаган. Кўп йиллар давомида “Ахборот” информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган.

    Яна у “Радио Терра” сухандони бўлиб, байрам концертлари, репортажлар ва ҳукумат концертларини олиб борган. “Дўстлик” ордени, “А.С. Пушкин” медали билан тақдирланган ва “Олтин қалам” миллий мукофотига лойиқ топилган.

    Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ёқуб Аҳмедов 1938 йил 3 январда Наманганда туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаб, 1958 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театри актёри, 1992 йилдан эса директор бўлиб фаолият юритган.

    У 30 дан ортиқ кинофильмда образлар яратган, жумладан, “Ганга қизи”, “Ўтган кунлар”, “Ҳамза” каби фильмларда рол ўйнаган. Шунингдек, “Ўзбекфильм” киностудиясида 400 дан ортиқ фильмга овоз берган. “Алишер Навоий”, “Улуғбек хазинаси”, “Диёнат”, “Гирдоб”, “Ичкуёв” каби видеофильмларда ҳам бош ролларни ижро этган. Ҳозирда ижодий фаолиятини тугатган ва фарзандлари билан умргузаронлик қилмоқда.

    Роза Каримова 87 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Машуровна Каримова таниқли ўзбек ва совет санъаткори. У Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида фаолият юритган. “Меҳнат фахрийси” ва “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонлари соҳибаси. У Ўзбекистон халқ артисти марҳум Эргаш Каримовнинг аёлидир.

    Рихси Иброҳимова 87 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Рихсихон Иброҳимова 1937 йил 29 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳида таҳсил олган. Актриса кинога 1967 йилда суратга олинган “Интеграл” номли фильмдаги роли билан кириб келган. У фаолияти давомида “Келинлар қўзғолони”, “Шум бола” ва “Юзсиз” каби ўнлаб бизга таниш фильмларида суратга тушган.

    Рихси Иброҳимовани ҳаёти давомида муваффақиятлари билан бир қаторда, қора кунлари ҳам кўп бўлган. У Чернобилдаги АЭС ҳалокатларини бартараф этиш вақтида, бир гуруҳ санъаткорлар билан ўша ерда концерт дастурида қатнашган. Тошкентга қайтгач унинг нурланиш билан касалланганлиги маълум бўлган ва бунинг оқибатида, бир нечта оғир жарроҳлик операцияларини бошидан ўтказган.

    Қамара Камолова 86 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Қамара Камолова 1938 йили Бухоро шаҳрида туғилган. 1982 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвонига эга бўлган. “Аччиқ данак”, “Ўзганинг бахти”, “Эртага чиқасанми?”, “Набирамиз милицияда ишлайди”, “Бўлмаган нарса ҳақида” каби фильмлар муаллифидир. Қамара Камолова фильми Германиядаги халқаро кинофестивал совриндори бўлди.

    Дилбар Исмоилова 85 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Дилбар Исмоилова 1938 йил 11 августда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ артисти бўлган марҳум актриса, “Фанмонбиби” Зайнаб Садриеванинг қизидир. У театр саҳнасида яратган образлари, “Дийдор” спектаклидаги Шарқия, “Қутлуғ қон”даги Гулсум, “Заҳарли ҳаёт”даги Сора, Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғолони” ва “Фармонбиби аразлади” юмористик комедияларидаги Лутфи роллари орқали эл суйган санъаткорга айланган.

    Собиржон Раҳимжонов 84 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Актёр Собиржон Раҳимжонов томошабинларга “Опа-сингиллар” сериалидаги меҳрибон қайнота роли билан танилган. 81 ёшда бўлишига қарамай, у ҳали ҳам таклиф этилган ролларни рад этмайди ва дубляжда иштирок этади. 11 йил олдин шифокорлар унинг ҳаёти ниҳоясига етиб бораётганини айтган, аммо ундай бўлмади.

    — 70 ёшимда биринчи марта касалликдан азият чекдим. “Опа-сингиллар” сериали суратга олиш жараёнида қулоғим орқасида тугун пайдо бўлди. Таҳлиллар саратон касаллигини кўрсатди, жарроҳлик амалиёти хавфли деб топилди. 14 та кимётерапия ва 18 маротаба нур амалиёти олдим. Касалхонадаги беморларнинг аҳволини кўриб, Аллоҳга шукр айтдим. Сериалга қайтиб келгач, актёрлар мени юпатишга ҳаракат қилишди. Даволанишлар самара бериб, дарддан халос бўлдим. Руҳият муҳим, инсон умидсизликка тушмаслиги керак, дейди актёр.

    Наима Пўлатова 84 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Наима Пўлатова 1939 йил 4 июнда Тошкентда туғилган. 1963 йилда Тошкент театр ва рассомликчилик олийгоҳини тамомлаб, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлай бошлаган. У 100 дан ортиқ спектаклларда бош ролларни ижро этган ва 1977 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1997 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонларига эга бўлган. Унинг фильмографиясида “Келинлар қўзғолони”, “Тўйлар муборак”, “Ота” каби фильмлар мавжуд. Шунингдек, 20 дан ортиқ қўшиғи Ўзбекистон радиосида эфирга узатилган.

    Хайрулла Саъдиев 84 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Хайрулла Саъдиев 1940 йил 6 декабрда Тошкент шаҳрида таниқли актёр Ҳабиб Саъдиев оиласида туғилган. У ўрта мактабни тамомлагач, Тўқимачилик институтига ўқишга кирган. Аммо кейинчалик Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳининг актёрлик бўлимига ҳужжат топширган. Ўқишни тамомлаб, Ёш томошабинлар театрида фаолиятини бошлаган ва бир неча болалар спектаклларида иштирок этган. 1969 йилда “Ой бориб омон қайт” фильмида эпизодик ролда кинога кирган. “Кулол ва Хурмача”, “Алпомиш”, “Шайтанат”, “Таъзиядаги тўй” каби фильмларда суратга тушган. 1986 йилдан бошлаб “Ўзбекистон давлат сатира театрида” фаолиятини давом эттирган. Курсдоши бўлган Раъно исмли қиз билан оила қурган, аммо унинг вафотидан кейин Малика исмли аёл билан турмуш қурган. Хайрулла Саъдиевнинг уч ўғил ва бир қиз фарзанди бор.

    Мукамбар Раҳимова 84 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Актриса 1941 йилда Тошкентда туғилган. У Тошкент театр ва рассомчилик институтини “актёрлик маҳорати” ва режиссёрлик йўналишлари бўйича тамомлаган. 1964 йилда “Ўзбекфильм” киностудиясига келган. 13 ёшидан дубляжлар, телекўрсатувлар ва радиожурналларда иштирок этган.

    Мукамбар Раҳимова “Оловли йўллар”, “Ёлғиз ёдгорим”, “Лайлак келди, ёз бўлди” каби фильмларда рол ўйнаган. У бир қанча радио-постановкалар режиссёри бўлиб, 2002 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

    Насиба Қамбарова 83 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Қамбарова кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон телевидениесида сухандон бўлиб ишлаган.

    Насиба Қамбарова телевидениеда эрта тонгдан ярим тунга қадар меҳнат қилган. Ғазал кечалари радиога бориб, ғазаллар ўқиган. Сухандонлар Қодир Махсумов ва Туйғуной Юнусхўжаева билан ишлашганини меҳр билан ёдга олади. Ўктам Жобиров эса биринчи устозларидан бўлиб, унга кўплаб маслаҳатлар берган. “Видеоёзувлар бўлмаган даврда бир кунда бир неча кўрсатув ёзиларди. Бир сафар бош оғриғи сабабли режиссёрни эшитадиган микрофонни босиб юборганман ва сўзларим бутун Ўзбекистон эшитган. Эртасига раҳбарлар ҳазиллашиб, сени кўриш учун томошабинлар бош оғриғи дориси олиб келибди”, деб айтишган дейди сухандон.

    Насиба Иброҳимова 83 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Олий тоифали диктор Насиба Иброҳимова1942 йил 1 майда Тошкентда туғилган. 3-синфлигидаёқ Ўзбекистон радиосида эшиттиришлар олиб борган. 200 дан ортиқ ҳужжатли ва бадиий фильмларга овоз берган. 1964 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. 25 йил давомида турли лавозимларда, Ўзбекистондаги партия комитетларида, Маданият вазирлиги ва Давлат санъат музейида фаолият юритган. У UNESCO томонидан чоп этилган “ХХ аср аёллари” китобига киритилган. У 1976 йилда “Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист”, 1991 йилда “Меҳнат фахрийси” медали, 2002 йилда “Дўстлик ордени” билан мукофотланган.

    Азиза Бегматова 81 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Актриса 1943 йил 7 сентябрда Сурхондарё вилоятида туғилган. Болалиги уруш йилларига тўғри келган ва болалар уйида тарбия топган. Мактабни тамомлаб, Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган. Фаолиятини Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бошлаган. 50 дан ортиқ фильм ва спектаклларда иштирок этган, шунингдек, бир нечта рус фильмларида ҳам суратга тушган. Ўзбек томошабинларига “Чеча” номли спектаклдаги Чеча образи орқали танилган. У “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланган ва ҳозирги кунга қадар актрисалик фаолиятини давом эттирмоқда.

    Ноила Тошкенбоева 81 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ноила Тошкенбоева 1943 йил 22 сентябрда Тошкентда туғилган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаб, курсдошлари билан Самарқанд театрига ишга юборилган. У ерда курсдоши Асрор Тошкенбоев Ноилага турмуш қуришни таклиф қилган. Актриса “Шум бола”, “Суюнчи”, “Тўйлар муборак”, “Келинлар қўзғолони” каби фильмларда роллар ижро этган. Дубльяж соҳасида 1000 дан ортиқ фильм, мультфильм ва сериалларга овоз берган, айниқса “Эсмералда”, “Аёл”, “Парчаланган юраклар” каби сериаллардаги ишлари эътироф этилган.

    Муҳаббат Шамаева 80 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Муҳаббат Шамаева (асл исми Люба) 1944 йил 12 май куни Бухорода туғилган. Ижодий фаолиятини Ижодий фаолиятини ҳам Бухорода бошлаган. 1963-1991 йилларда эстрада-симфоник оркестрида якка хонанда бўлган. 1990 йиллардан Нью-Ёркдаги “Тикланиш” Бухоро яҳудийлари мусиқали театрида ишлайди. Рэпертуарида ўзбек халқ қўшиқлари ва бошқа халқларнинг қўшиқлари мавжуд. У фаолиятида давомида Европа ва Осиёда кўплаб гастрол сафарларида бўлган. 2015 йилда Бутунжаҳон мусиқа институтида чиқиш қилган ва 2018 йилда Тошкентда ва Шаҳрисабзда концерт берган.

    У Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган марҳум артист Илёс Mallаевнинг турмуш ўртоғи бўлган. Уларнинг Наргиза ва Раж Mallаев исмли фарзандлари ҳам хонандалик йўлини танлаган. Ҳозирда Муҳаббат Шамаева оиласи билан Нью-Ёркнинг Queens туманида яшайди ва марҳум турмуш ўртоғи асос солган “Мақом” ансамблида фаолият юритади.

    Ражаб Адашев 80 ёшда

    Фото: Коллаж “Дарё”

    Ражаб Адашев 1944 йил 15 июлда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Мактабни тамомлагач, қурилиш ташкилотларида ишлаган ва бўш вақтларида Ургут халқ театрида роллар ижро этган. 1964 йилда “Ўзбекфильм” киностудиясида актёр бўлиб ишлай бошлаган, 1970 йилда Тошкент театр ва санъат институтини тамомлаган. Актёрлик фаолияти давомида 60 дан ортиқ фильмда суратга тушган. “Абдуллажон” фильмидаги образи учун “Энг яхши эркак роли” мукофоти биалн тақдирланган. 1997 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2010 йилда эса “Ўзбекистон Халқ артисти” унвонини олган.

    Ўзбек санъати дарғаларининг умрлари узоқ бўлишини тилаб қоламиз!

    1 апрел, 12:07   Изоҳ (0)   65999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Азиза Бегматова#Ёқуб Аҳмедов#Ноила Тошкенбоева#Ражаб Адашев#Галина Мелникова#машҳурлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: 135 минг долларлик машина харид қилган Зоҳиршоҳ Жўраев, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Киванч Татлитуғ билан учрашган Мадина Мумтоз

    09.09.2022, 22:50

    Instagram: Mitti вайнерга Malibu совға қилишди, Дурдона Қурбонова «Браво» кулги жамоаси аъзосига айланди, барчани электромобилларга ўтишга чорлаган Жаҳонгир Отажон...

    10.09.2022, 22:51

    Instagram: Касал бўлиб қолган Зоҳиршоҳ Жўраев, Шукурулло Исроилов «Черт побери» кўчасида, Йигитали Мамажонов қизини туғилган куни билан табриклади

    11.09.2022, 22:51

    Instagram: 36 ёшни қарши олган Муниса Ризаева, Умра сафаридаги Шаҳло Зоирова, Рухшона турмушга чиқди

    21.10.2022, 22:49

    Instagram: Жасур Рафиқовнинг сўнгги видеоси эълон қилинди, Умрадаги машҳурлар, 600 млн сўмлик машина олган Ҳамдам Собиров

    15.11.2022, 22:56

    Instagram: Ойхон Ифорзода ҳаётидаги қувончли кун, кўпкарида қатнашган Ҳосила Раҳимова, орзуси ушалган Лола

    09.12.2022, 22:45

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Рол учун 8 ой лўлилар билан гаплашган Марям ва хўроз сабаб телевизорга чиққан Мараймамат — бир роли билан машҳурликка эришган ўзбек актёрлари

    13.01.2023, 11:43

    Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    06.03.2023, 20:34

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган ўзбек санъат вакиллари (фото)

    14.07.2023, 11:36

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедовага 65 минг долларлик автомобиль совға қилишди, baby Mohi она бўлди, хонанда Далер Файзуллаев уйланди  

    23.10.2024, 22:41

    Муниса Ризаеванинг келинойиси, Дилноза Кубаеванинг укаси: ўзбек шоу-бизнесидаги машҳур қариндошлар (фото)

    26 феврал, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.