Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев РПЛдаги навбатдаги ўйин, янги жамоадоши Миралем Пьянич ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“У билан бирга тўп суришдан, машғулотларда иштирок этишдан завқ ва улкан тажриба оляпман. Миралем жаҳон классидаги футболчи, жамоа учун кўп нарса бера олади. У билан бирга ўйнаш осон.
“Спартак”ка қарши ўйин? 3 очко олишни истаймиз. Бу жуда ҳам муҳим, жамоамиз ҳозир яхши натижалар қайд этяпти. Бу эса ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди”, — дейди Аббосбек.
“ЦСКА”нинг “Спартак”ка қарши ўйини 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)