• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    Ўзбекистон терма жамоаси мундиал саралашининг 3-босқичини муваффақиятли ўтказмоқда. “Championat” нашри ушбу натижаларга ҳисса қўшаётганлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Кўринишидан, Ўзбекистон терма жамоаси тарихдаги энг кучли авлодни етиштирди. Сўнгги Осиё Кубогида жамоа чорак финалга қадар етиб борди ва фақат пенальтилар сериясида мусобақа ғолиби бўлган Қатар терма жамоасига имкониятни бой берди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Ҳа, плей-оффга чиқишнинг имкони бўлмади — терма жамоа гуруҳ босқичида бор-йўғи бир очко жамғарди. Аммо биринчидан, рақиблар жуда кучли эди: ярим финалга чиққан Миср ва мусобақа ғолиби бўлган Испания жамоалари. Иккинчидан эса, Ўзбекистоннинг Олимпиадада қатнашганининг ўзи улкан муваффақият ҳисобланади.

    Мураббий Катанес: Словения билан тарих ёзган мураббий энди тажрибасига таянган ҳолда натижа кўрсатмоқда

    Ҳозирда Сречко Катанес бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа саралаш босқичида максимум 18 очкодан 13 тасини жамғариб, ҳозирча ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Айнан иккинчи ўрин мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма беради. Албатта, ҳали иш якунига етгани йўқ. Олдинда тўрт учрашув бор ва Ўзбекистон мутлақо бўшашмаслиги керак. Учинчи ўриндаги БАА терма жамоаси Катанес жамоасидан атиги уч очкога ортда қолмоқда. Гуруҳдаги вазият бир неча бор ўзгариши мумкин.

    Шундай бўлса-да, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий қаҳрамонларини ҳозирданоқ ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар ЖЧ саралашида ярим йўлни босиб ўтди. Аммо шубҳа йўқки, улар ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалай олишади ва 2026 йилги мусобақага йўлланма олади.

    Сречко Катанес
    Фото: Getty Images

    Жамоада энг зўр футболчилар авлоди бўлмасин, асосий савол — улар кимнинг қўл остида бўлиши. Ўзбекистон терма жамоасини 2021 йилдан буён словениялик мутахассис Сречко Катанес бошқариб келмоқда. Ўз даврида у эътиборга молик футболчи бўлган: Югославия терма жамоаси, “Штутгарт” ва Чемпионлар Кубоги финалигача етиб борган “Сампдория” клубларида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, дарҳол мураббийликка киришган ва унинг асосий йўналиши миллий терма жамоалар билан ишлаш бўлган.

    Катанеснинг мураббийлик фаолиятида бор-йўғи иккита клуб бор: Словениянинг “Горица” клуби ва Грециянинг “Олимпиакос”и. Аммо у бешта терма жамоани бошқарган: Ўзбекистон, Ироқ, БАА, Шимолий Македония ва Словения. Мураббий Сречко Словенияни икки бор бошқарган: 1998 йилдан 2002 йилгача ва 2013 йилдан 2017 йилгача. Иккинчи марта жамоа билан ишлаш унинг учун унчалик омадли бўлмади: Словения на Евро, на ЖЧга йўлланма олган. Лекин биринчи даври жуда муваффақиятли ўтган: унинг бошчилигида Словения Евро—2000 ва ЖЧ—2002 мусобақаларига йўлланма олган. Бу мустақил Словения учун Югославия давлати парчалангандан кейинги илк йирик турнирлар эди.

    Терма жамоани бошқариш ва йирик мусобақаларга тайёргарлик — бу алоҳида маҳорат талаб қиладиган иш. Бу клуб мураббийлигидан буткул фарқ қилади ва Сречко Катанес бу борада тажрибали инсон. Қолаверса, у Ўзбекистондан олдин Яқин Шарқ давлатларида ишлаш тажрибасига эга. Хусусан, у 2019 йилда Ироқ терма жамоаси билан Осиё Кубогида плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлган: 1/8 финалда унинг жамоаси мусобақа ғолиби бўлган Қатарга имкониятни бой берган. 2024 йилда эса Катанес бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам худди шу жамоага қарши курашда мағлуб бўлди, лекин бу сафар чорак финал босқичида.

    Катанес Словения терма жамоасининг тарихида жамоани йирик мусобақаларга олиб чиққан мураббий сифатида ном қолдирди. Энди эса Ўзбекистон терма жамоаси тарихида шундай ўрин эгаллаш вақти келди.

    Абдуқодир Ҳусанов
    Фото: “ЎФА”

    Ҳимоячи Ҳусанов: Франция чемпионатининг янги юлдузи

    Қизиқ савол: сайёрамизда 29 февраль куни туғилган одамлар кўпроқми ёки 19 ёшида Беларусь чемпионатидан Франция чемпионатига ўтиб, тезда ўзини кўрсата олганлар? Аниқ жавоб йўқ, аммо битта шахс бор, у иккала ҳолатда ҳам ўзига хосдир. Бу — Абдуқодир Ҳусанов.

    Бугунги кунда Ҳусанов Лига-1 нинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири саналади. “Ланс” уни ўтган мавсум бошида Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан сотиб олди ва, кўринишидан, катта ютуққа эришди. Абдуқодирнинг биринчи мавсуми асосан мослашишга кетди: у кўп ўйин ўйнамади (чемпионатда 11 та, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида иккита учрашув). Лекин ҳозирда Ўзбекистонлик ҳимоячи асосий таркибнинг муҳим ўйинчисига айланди. У юқори сифат кўрсатмоқда, тез суръатда ўсмоқда ва нархи ошиб бормоқда.

    Ҳусанов терма жамоада ҳам, клубда ҳам марказий ҳимоянинг асосий бўғини ҳисобланади. Футболчи терма жамоада ҳам клубидаги каби уч марказий ҳимоячи схемасида ўйнайди. Одатда у билан бирга “Рубин” (Россия) ўйинчиси Рустам Ашурматов ва Туркиянинг “Ризеспор” жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов сафга чиқади. Ўзбекистон ЖЧ саралаш босқичида ўтган 6 та учрашувда атиги 5 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

    Бу, албатта, бутун жамоанинг меҳнати. Аммо ушбу натижада марказий ҳимоя чизиғининг роли жуда катта. Ҳусанов ва унинг шериклари ҳимояда ишончли ўйнаб, жамоанинг муваффақиятида муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Ҳусанов — физик жиҳатдан кучли ва келажаги порлоқ марказий ҳимоячи. Абдуқодир Ҳусановнинг жисмоний имкониятлари ақл бовар қилмас даражада. 20 ёшида у курашларда ўзини мукаммал кўрсатмоқда, ҳатто Лига 1 атлетлари учун уни жойидан силжитиш осон эмас. Ёш бўлишига қарамай, Ҳусанов аллақачон катта тажрибага эга. У Беларуснинг "Энергетик" жамоасида бир ярим мавсум ўйнади, ҳозир эса “Ланс”нинг асосий таркибида доимий ўйнаяпти. Бундан ташқари, Ҳусанов Сречко Катанес ва “Ланс” бош мураббийи Франк Эз билан ишлаяпти, бу эса унинг тажрибасини ошириш учун ажойиб мактаб бўлиб хизмат қилмоқда.

    Ҳусанов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Осиё Кубогида ғалаба қозонган ва Олимпиадада қатнашган. 2024 йил бошида ўтказилган катталар ўртасида Осиё Кубогида у учта учрашувни тўлиқ ўтказди, лекин Қатар билан чорак финал баҳсини сариқ карточкалар лимити сабаб ўтказиб юборди. ЖЧ саралашида эса Ҳусанов доимий равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда. 20 ёшида у аллақачон катталар терма жамоаси учун 18 та ўйинда қатнашган.

    Осиёда янги топ марказий ҳимоячи етишиб чиқмоқда. Ҳусанов аллақачон кўп нарсани уддалаяпти ва келажакда янада кучлироқ бўлишга ваъда бермоқда. Демак, Осиёда фақат Ким Мин Жаэ билан чекланмаймиз!

    Аббосбек Файзуллаев
    Фото: “ЎФА”

    Аббосбек Файзуллаев: Ўзбекистон терма жамоасининг асосий эстетика устаси

    Абдуқодир Ҳусановдан фарқли ўлароқ, Аббосбек Файзуллаев ҳозирча топ лигаларда ўйнамайди. Бироқ унинг истеъдоди йирик чемпионатлар даражасини кўтаришга қодир эканини кўрсатмоқда. Файзуллаев “ЦСКА”да барқарор ўйнаб, ўзини кўрсатмоқда. У аста-секин Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғида лидерга айланмоқда. Унинг Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинишининг боиси ҳам шунда.

    “ЦСКА”даги кутилмаган ёрқин биринчи мавсумдан сўнг, Файзуллаев “иккинчи мавсум синдроми” қурбонига айланиб қолиши мумкин деган хавотирлар пайдо бўлди. Аммо бу хавотирлар ўзини оқламаяпти. Ёзда Олимпиадада қатнашгани сабаб клубга кечроқ қўшилган Файзуллаевга формага кириш учун вақт керак бўлди. Лекин тикланиши билан у яна аввалгидек ёрқин ва самарали ўйин кўрсатишни бошлади.

    Файзуллаев ва Ҳусанов — Ўзбекистон футболининг янги тўлқинидаги етакчи иқтидорлари. Агар Ҳусанов марказий ҳимоячи сифатида рақиб ўйинини бузувчи ролни бажарса, Файзуллаев аксинча — ижодкор. У доимо тўпга интилади, дриблинг қилади, дарвозага зарба беради ва гол уради. У ўйин қуради ва мухлислар учун томоша ярата олади. Файзуллаев — Ўзбекистон терма жамоасининг асосий эстетика устаси!

    Аббосбек Файзуллаев ЖЧ саралаш босқичида ҳам асосий тўпурарлардан бири. У учта гол урди, ва уларнинг барчаси ноябрь ойига тўғри келди. Қатарга қарши ўйинда иккита гол киритди, иккаласи ҳам бош билан! Бунинг устига, унинг бўйи бор-йўғи 170 см. Учинчи голни эса КХДР дарвозасига йўллади. Ушбу голлардан олдин Файзуллаевнинг миллий жамоа сафидаги сўнгги голи январь ойида бўлиб ўтган Осиё Кубогида, 1/8 финалда Таиланд дарвозасига урган ғалаба тўпи эди.

    Бугунги кунда Файзуллаев билан боғлиқ асосий хавотир — унга ҳаддан ташқари кўп юклама бермаслик. Осиё Кубогида қатнашгани сабаб, у қишки таътилни тўлиқ ўтказмади. Ёзда эса Олимпиадада иштирок этгани учун яна бир таътилни бой берди. “ЦСКА”да ҳам мунтазам равишда ўйнаётганини инобатга олсак, бу ёш футболчи учун жисмоний юклама жуда катта.

    Шунга қарамай, Файзуллаев ҳозирча барча талабларни муваффақият билан уддаламоқда. Унга муваффақиятли темпни сақлаб қолишни, энг яхши ёш футболчидан Осиёнинг энг яхши футболчисига айланишни тилаб қоламиз. Унда мақсадларига эришиши учун барча имкониятлари мавжуд!

    Элдор Шомуродов
    Фото: Getty Images

    Элдор Шомуродов ҳали ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг асосий юлдузи

    Ўзбекистоннинг янги авлод юлдузлари жуда кучли, аммо улар ҳали ўз кучини тўлиқ намоён этгани йўқ. Элдор Шомуродов эса аллақачон шаклланган уста футболчи. Файзуллаев ва Ҳусанов каби кўплаб талантларга эга бўлса-да, Шомуродов ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасининг энг катта юлдузи бўлиб қолмоқда.

    Турли қийинчиликларга қарамай Шомуродов Италияда ўз ўрнини эгаллаш учун курашишда давом этмоқда. Италияда муваффақиятга эришиш учун имконият кўп, аммо ҳамма ҳам у ерда мослашиб кета олмайди. Элдор “Рома”дан ижара асосида “Специа” ва “Кальяри”га ўтган. Шу ёзда эса Римда қолди.  “Рома” эса асосий таркибда ўйнаши учун Артем Довбикни олиб келди. Шунга қарамай, Шомуродов ўйин вақтини қўлга киритиб, ундан максимал даражада фойдаланмоқда. У Италия чемпионатида 79 дақиқа ўйнади ва 1 гол ва 1 голли узатма ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

    Италия чемпионатида қандай ҳолат кузатилишидан қатъий назар, Ўзбекистон терма жамоасидаги Шомуродовнинг ўрни шубҳасиздир. У терма жамоанинг сардори ва етакчиси. Айнан у Ўзбекистоннинг Олимпиададаги илк голини урган футболчи. Афсуски, Элдор охирги Осиё Кубогида жароҳат сабаб иштирок эта олмади. Агар у майдонга тушганида, эҳтимол Ўзбекистон янада узоққа бориши мумкин эди.

    Шомуродов, албатта, талантли футболчи, аммо уни даҳо спортчига тенглаштириш қийин. Бироқ у Италияда ўрнини топиб, ўйин имкониятини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда ва ҳеч қачон ўз ўйинидан қониқиш ҳосил қилиб тўхтаб қолмайди. Элдор – курашчи ва меҳнаткаш футболчи. Унинг футбол ўйнаш маҳорати билан бирга, терма жамоага зарур бўлган кураш руҳини пайдо қила олади. Бундай футболчи ёнида ўйнаш ва ҳатто машғулот ўтказиш жуда яхши мактаб вазифасини ўтайди. Шомуродов ёш ўзбекистонлик футболчилар учун юксак намунадир.

    Элдор Шомуродов аллақачон Ўзбекистон терма жамоаси тарихидан жой олди. У миллий жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи саналади. Аммо агар у жамоага 2026 йилда ЖЧ саралашида ёрдам бериб, мундиалда жамоани майдонга сардор сифатида олиб чиқса, унинг исми Ўзбекистон терма жамоаси тарихида янада ёрқинроқ бўлади.

    Остон Ўрунов
    Фото: Getty Images

    Остон Ўрунов: фаолиятини қайта қурди ва универсаллиги билан ажралиб туради

    Машҳхур дўкондан ҳаридлар билан тушилган фотосурат, “Спартак”дан кетиш ва “Урал”да қисқа муддатли фаолиятдан сўнг, Остон Ўрунов карерясини ажойиб тарзда қайта яратди. Кўпчилик уни аллақачон четга улоқтирган эди, аммо 23 ёшли Остон яна майдонда нималарга қодирлигини кўрсатмоқда.

    Ўрунов — Эрон чемпиони. “Урал”дан кейин у Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клубида ўзини топди, кейин эса “Персеполис”га ўтди. Бу Эроннинг икки асосий клубидан бири бўлиб, Остонга тезда асосий ўйинчига айланиш имкониятини берди. 23 та ўйинда у саккизта гол урди. Маълумот учун, Ўруновнинг жамоадоши бўлган Жалолиддин Машарипов эса Эроннинг яна бир асосий клуби “Истиқлол”да ўйнайди.

    Остон Ўрунов терма жамоада қанот ҳужумчиси сифатида ёки марказий ҳужумчи позициясида ўйнайди.  У — кўп қиррали футболчи. У нафақат кийим танлашда, балки майдонда ҳам ўзини кўрсатмоқда. Унинг терма жамоадаги асосий эсда қоладиган ўйинларидан бири бу Қирғизистонга қарши учрашув ҳисобланди. Мундиал саралашидан ўрин олган ўша учрашувда Шомуродовдан тўпни қабул қилиб олган Остон икки ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозани ишғол қилган эди. Натижа — 3:2, Ўзбекистон регионал дербида ғалаба қозонади.

    Остон ўзининг ўйинини топгани яхши бўлди. Жуда кўп ёш ва талантли футболчилар нотўғри йўл тутиб, ўз имкониятларини йўқотади. Бир пайтлар Остонда ҳам шундай хавф туғилган эди. Аммо, кўриниб турибдики, у тўғри йўлни топди.

    26.11.2024, 12:07   Изоҳ (0)   57585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон миллий жамоаси#Катанес#Аббосбек Файзуллаев#Элдор Шомуродов#Абдуқодир Ҳусанов
    Эркин Ғайбуллаев

     

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тарих ёзган шахматчилар, тўхташни билмаётган Чусовитина, Нуриддиновнинг камбэки ва интригага бой бўлган Суперлига. Ўзбек спортида йил сарҳисоби

    31.12.2022, 18:00

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup учун қайдномаси эълон қилди

    04.06.2023, 19:59

    CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди. Машариповдан дубль (видео)

    11.06.2023, 22:25

    CAFA Nations Cup—2023. Ўзбекистон 6 та гол урилган ўйинда Тожикистонни тор-мор этди

    17.06.2023, 22:29

    Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилди 

    08.10.2023, 09:23

    Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди 

    11.11.2023, 22:49

    Ўзбекистон терма жамоасининг июнь ойидаги ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди 

    31.05.2024, 16:55

    Ўзбекистон ўз тарихида Қирғизистонга ютқазмаган. Жаҳон чемпионати йўлидаги муҳим учрашув ҳақида

    10.09.2024, 13:07

    Остон Ўруновнинг Эрон ва БААга қарши ўйинларда иштироки сўроқ остида қолмоқда

    07.10.2024, 14:57

    Асосий ҳимоячисиз қолган Эрон бош мураббийсиз Ўзбекистонга қарши: футболчиларимиз қора анъанага чек қўя оладими?

    09.10.2024, 15:37

    Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи: “Таркибда муаммолар бўлди” 

    10.10.2024, 23:55

    Ўзбекистон жамоаси таркибида БАА билан ўйин олдидан ўзгариш юз берди

    11.10.2024, 10:14

    Машариповга жой топиш учун “қурбон” қилинаётган Файзуллаев. Терма жамоа ҳужум чизиғи нега кучсиз?

    11.10.2024, 15:08

    Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: Нохуш анъанага чек қўя олдик

    15.10.2024, 22:43

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    Жаҳон чемпионатига йўл хатарли Қатар орқали бўлади: Ўзбекистон Осиё Кубогидаги мағлубият учун қасос оладими?

    13.11.2024, 15:06

    “Бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик” — Ўзбекистон МТЖ ёрдамчи мураббийи 

    13.11.2024, 20:09

    Умар Эшмуродов: “Мухлисларни уялтириб қўйишга ҳақимиз йўқ”

    14.11.2024, 09:50

    Шимолий Корея—Ўзбекистон: миллий жамоа иккинчи ўринда қолиши учун ғалаба қозониши шарт бўлган баҳс ҳақида

    18.11.2024, 15:02

    “Рақибга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд” — КХДР бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйинолди нималар деди?

    18.11.2024, 22:05

    Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича танловлар ўтказилади

    19.11.2024, 19:08

    Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши муҳим ўйинда қийин ғалабага эришди

    19.11.2024, 18:57

    10 киши қолган ҳолда ғалабага эришган Ўзбекистон термаси ўйинчилари қандай баҳоланди?

    19.11.2024, 20:16

    Осиёда ЖЧ—2026 саралаши А гуруҳининг 6-тур учрашувлари якунига етди. “Ўзбекистонлик” легионернинг голлари БААга Қатар устидан ғалаба келтирди

    20.11.2024, 09:50

    ЖЧ—2026 саралаши. Sofascore 6-тур рамзий жамоасини тузиб чиқди: Ўткир Юсупов, Кожо ва Лима таркибда

    20.11.2024, 15:28

    Аббосбек Файзуллаев футболчининг энг катта душмани ҳақида гапирди

    20.11.2024, 16:06

    FIFA Жаҳон чемпионати саралашида порлаётган Аббосбек Файзуллаевни эътироф этди

    22.11.2024, 11:25

    Ozon’нинг Ўзбекистондаги янги имкониятлари: тадбиркорлар ва экспорт салоҳияти учун йўналишлар

    25.11.2024, 16:30

    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади

    22.11.2024, 19:10

    Монголия пойтахтида ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

    23.11.2024, 12:45

    “Зўравонликсиз дунё хаёлдаги орзу эмас, бу биргаликда эришса бўладиган мақсаддир” — Шаҳноза Мирзиёева

    25.11.2024, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.