• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фото: Давлат раҳбарига айланган актёрлар

    Юқори лавозим эгаларининг аксарияти аввал умуман бошқа касб билан шуғулланган бўлади. Аммо бир неча давлат президентлари сиёсий фаолиятини бошламасидан аввал шоу-бизнесда карьерасини шакллантирган. Улар бир неча фильм ва сериалларда рол ижро этган, айримлари эса фильм ҳам суратга олган.

    Владимир Зеленский – Украина

    Фото: «gazeta.ru»

    Фото: «gazeta.ru»

    Маълумотларга кўра, Зеленскийнинг сиёсатда тажрибаси етарли эмас. У шоу-бизнесда карьерасини ривожлантирган. Талабалик йилларидаёқ бир неча қизиқарли шоу-дастурлар – КВНда чиқишлар қилган. У бир неча гуруҳлардан сўнг ўз жамоаси аъзолари билан «Кечки квартал» телевизион лойиҳасида иштирок этган. Шунингдек, «Жанг клуби», «Жаноб Кук», «Йил қўшиғи», «Кулги лигаси» ва бошқа дастурларда бошловчилик ҳам қилган. Бундан ташқари, у бир қатор фильм ва мусиқий фильмларнинг сценарий муаллифи, актёри ва продюсери ҳам ҳисобланади. Уларнинг энг машҳурлари – «Совчилар», «Катта шаҳардаги муҳаббат», «8 та биринчи учрашув», «8 та янги учрашув», «Мен, сен ва у» ва «Халқ хизматкори» фильмларидир. Актёрнинг президент бўлиши янгилик эмас, ундан аввал ҳам бир неча актёрлар сайловларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

    Фото: «gazeta.ru»

    Фото: «gazeta.ru»

    Рональд Рейган – АҚШ

    Фото: «dw.com»

    Фото: «dw.com»

    АҚШнинг 40-президенти Рональд Рейган ўз фаолияти давомида 54 та бадиий фильмда суратга тушган. Норозилик, машҳурликка эришиш ва бошқа мақсадлар туфайли у сиёсатга қадам қўйган. Унинг қарорига актёрлар гилдияси касаба уюшмасига аъзолиги ҳам таъсир кўрсатади. У ерда Рональд ўзини президент сифатида кўриб, низоларни ҳал этган. General Electric Theatre телевизион дастурида 8 йил давомида бошловчилик қилган. У фаолияти давомида корпорация фабрикалари жойлашган 38 штат бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга, фабрика ишчилари ва хизматчилари олдида доимий чиқишлар қилган. Бундай нутқлар вақтида Рейган ўзини омма олдида синаб кўриш имкониятидан самарали фойдаланган. Уч маротаба уринишдан сўнг у 1980 йилда муваффақиятга эришган ва Оқ уйниг бошқарувчисига айланган. У президент бўлганидан сўнг солиқларни камайтиришга қаратилган сиёсат юритишни йўлга қўйган.

    Вацлав Гавел – Чехия

    Фото: «interfax.ru»

    Фото: «interfax.ru»

    Чехословакиянинг сўнгги президенти ва Чехиянинг биринчи президенти Вацлав Гавел ёзувчи ва драматург «Люцернфильм» кинокомпанияси асосчисининг авлоди. Вацлавнинг нафақат бобоси, балки амакиси ҳам кинематография йўналишида оилавий бизнесни ривожлантирган. 1960—1968 йилларда «На Забрадли» театрида ишлаган. У дастлаб саҳна ишчиси, режиссёр ёрдамчиси ва адабий эмакдош бўлиб, кинолар суратга ола бошлаган. 1965 йилдан 2011 йилгача фильмларда рол ўйнаган. У 1965 йилдан сиёсат билан шуғулланиб, «Тварж» («Юз») адабий ва бадиий журнал таҳрирининг аъзоси бўлган. 1989 йилда инқилобдан кейин Чехословакия президенти этиб сайланган. 1990 йил 5 июлдаги сайловларда икки йиллик муддатга қайта сайланган.

    Фото: «aif.ru»

    Фото: «aif.ru»

    Лех Качинский – Польша

    Фото: «aex.ru»

    Фото: «aex.ru»

    Лех 13 ёшида эгизак акаси Ярослав билан биргаликда машҳур «Ойни ўғирлаганлар ҳақида» эртак-фильмида асосий ролларни ижро этган. Аммо кейинчалик актёрлик фаолиятини давом эттирмаган. Варшава универстетини тамомлаганидан сўнг Лех сиёсий карьерасини шакллантирган. Кейинчалик Сейм ва сенат аъзоси, Адлия вазири ва Варшава мэри бўлган. 2005 йилда у Польшада бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб бўлиб, полшаликларга «ахлоқий янгиланиш» ва «христиан қадриятлари»га қайтишни таклиф қилди.

    Фото: «aex.ru»

    Фото: «aex.ru»

    Жозеф Эстрада – Филиппин

    Фото: «interfax.ru»

    Фото: «interfax.ru»

    Хосе Марсело Эхерсито 20 ёшида актёр бўлган ва исмини Жозеф Эстрада деб ўзгартирган. 1956 йилда бошланган карьераси давомида у юздан ортиқ фильмларда рол ижро этган. Эстрада Филиппиннинг беш карра «Энг яхши актёри» мукофотига сазовор бўлган. 1967 йилда сиёсий ишларга ўтган ва Сан-Хуан муниципалитетининг мери бўлган. Ушбу лавозимда 16 йил ишлаганидан сўнг сенатор, 1992 йилда вице-президент, 1998 йилда эса президентлик сайловларида ғолиб бўлган. У давлат раҳбари лавозимини 2001 йилгача эгаллаб келган. Кейинчалик давлат раҳбари қимор бизнесига ҳомийлик қилгани, тамаки солиғидан ноқонуний пул олгани ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани ҳамда 8,7 миллион доллар пора олганликда айбланган. Суд жараёнидан кейин президент умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо орадан кўп ўтмай янги давлат раҳбари томонидан авф этилган. Эстрада яна сиёсий фаолиятини давом эттириб, 2013 йилда Манила мери этиб сайланган.

    Жимми Моралес – Гватемала

    Фото: «interfax.ru»

    Фото: «interfax.ru»

    Гватемаланинг президенти Жимми Моралес олий маълумотли бўлганидан сўнг акаси билан биргаликда кино саноатида фаолият бошлашга қарор қилган. 15 йил давомида улар Моралежас телевизон дастурида Нито ва Нетони ижро этган. 2015 йилда сайловолди ташвиқоти вақтида у Гватемала халқига коррупцияга қарши курашишни ва ҳар бир талабани смартфон билан таъминлашни ваъда қилган. Шу тариқа комик актёр коррупция можароси фонида сайловда ғалаба қозонган.

    Дональд Трамп – АҚШнинг собиқ президенти

    Фото: «ria.ru»

    Фото: «ria.ru»

    АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳеч қачон профессионал актёр бўлмаган, аммо тез-тез фильм ва телесериалларда эпизодик ролларни ижро этган. «Арвоҳлар бундай қилмайди», «Уйда ёлғиз-2», «Вақт саёҳати», «Эдди», «Компанён», «Студия 54», «Ноқулай сайёра» ва бошқа бир қанча фильмларда кўриниш берган. 1988 йилдан буён Трамп ҳар бир сайловда АҚШ президентлигига номзодлигини қўйган. 2016 йилги президентлик сайловларида ғолиб чиққан. У 69 ёшида иш бошлаган Роналд Рейганнинг рекордини янгилаб, АҚШнинг биринчи сайланган энг кекса президентига айланган.

    Мавзуга доир: 

    • «Иншааллоҳ, Ўзбекистоннинг учинчи президенти сизга мурожаат қиляпти». Жаҳонгир Отажонов навбатдаги президентлик сайловида номзодини қўйишини маълум қилди (видео)
    • Харобадан чиққан миллиардерлар. Камбағал оилада вояга етган машҳурлар (фото)
    • Ресторан бизнесини йўлга қўйган Голливуд актёрлари (фото)
    • Киноларда давлат раҳбарларига айланган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
    • Президентлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи энг яхши фильмлар

    21.01.2021, 10:27   Изоҳ (0)   45080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Элчининг қизи»да Неслиҳан Атагул ўрнига Туба Буюкустун суратга тушади

    20.01.2021, 14:29

    Неслиҳан Атагул «Элчининг қизи» сериалини тарк этди

    19.01.2021, 15:44

    Ижобий қаҳрамонлари билан танилган Болливуд юлдузларининг салбий образлари (фото)

    19.01.2021, 13:42

    «Муҳташам юз йил» сериалида иккинчи даражали ролларни ижро этган актёрларнинг ҳозирги кўриниши (фото)

    18.01.2021, 19:56

    «Кичкинтой сайрга чиқди» фильмидаги болакай ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    18.01.2021, 11:24

    «Шон-шуҳратга тайёр эмасдим». Кейт Уинслет «Титаник» тақдимотидан сўнг матбуотда кескин танқидларга учрагани ҳақида сўзлаб берди

    17.01.2021, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.