• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп ва қироличаси оиласи муносабатлари. АҚШ ва Россия ўртасидаги рақобат. Жаҳон матбуоти шарҳи

    Сентябрь ойининг сўнгги ҳафтаси ҳам бир қатор эътиборга молик ҳодисалар билан ёдимизда қолди. Бугунги дайжестимиз жаҳон сиёсий майдонида юз бераётган янгиликлар ҳақида.

    Дональд Трамп нега Британия қироличаси оиласини танқид қилиб чиқди?

    АҚШда президентлик сайловлари тобора яқинлашмоқда. Демократлар президент Трампни сайловда мағлубиятга учраши учун қўлидан келган барча воситаларни ишга солаётган бўлса, амалдаги президент Трамп ҳам демократларга қарши «мақсад воситалар»ни оқлайди деган тадбир тутган, деб ёзади The Guardian нашри.

    Фото: Google Photos

    Дональд Трамп шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни кескин танқид қилди-ю шаҳзода Гаррига омад тилади. Сабаб эса бу жуфтлик бор йўғи америкалик ватандошларни бўлажак сайловларда қатнашишга чақиргани билан изоҳланади.  Гап шундаки, Сассекс герцоги ва герцогиняси The Times нашрига берган интервьюсида ноябрь ойининг бошларида ўтказилиши кутилаётган сайловларда «нафрат ва кўролмаслик нутқбозлигидан» воз кечишга чақирганликлари бўлди. (Афтидан Трамп буни ўзига нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилди).

    АҚШда яшаётган бўлса-да, овоз беришдан маҳрум бўлган шаҳзода Гарри мамлакатдаги сайловолди жараёнларига фикр билдирар экан, «ноябрь яқинлашгани сари онлайндаги салбият, ишончсиз маълумотлар ва нафратга тўла нутқбозликдан воз кечиш муҳимлиги» ҳақида фикр билдирди. Калифорнияда туғилган Меган Маркл эса олдинда турган сайловларни «ҳаётимиз давомидаги энг муҳим воқеа» сифатида таърифларкан, «америкаликлар овоз берсагина, қадриятларимиз амал қила бошлайди, овозларимизни эшитадиган бўлишади», деб таъкидлади.

    Британия қироллиги оиласи аъзолари ўз нутқларида Трамп, Байден номларини тилга олмаган бўлса ҳам, кўплаб америкаликлар уларнинг чиқишини демократик партиянинг номзодини қўллаб-қувватлаш сифатида қабул қилди. Аслида эса Британия қироличасининг бу аъзолари бетарафликни сақлаш мақсадида АҚШда ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашмайди. Букингем саройи эса шаҳзода Гаррининг чиқишига изоҳ беришдан ўзини четга олди. Бироқ Букингем саройининг расмий вакили шаҳзода Гаррининг чиқишига муносабат билдирган ҳолда, унинг қироллик хонадони аъзоси эмаслиги, у оддий фуқаро экани ва унинг ҳар қандай фикрни билдиришга ҳуқуқи борлигини маълум қилди.

    39 ёшли Меган Маркл ва 36 ёшли Гарри бир ёшли ўғли Арчи билан ҳозирда Калифорния штатида истиқомат қилади. Бундан сал аввалроқ улар Канадада яшаган ва ўзларини қироллик оиласига мансуб эмаслигини эълон қилган эди. Собиқ қироллик аъзоларининг бу жуфтлиги иқтисодий мустақил бўлиш учун, оддий одамлардай ҳаёт кечиришлари учун ўзларининг имтиёзларидан воз кечганини маълум қилганди.

    Ўтаётган ҳафта бошида америкалик феминист Глория Стайнем Меган унинг ташаббусига қўшилгани ва улар биргаликда америкаликларни сайловда қатнашишга чақираётганини хабар қилганди. Стайнем хоним собиқ герцогиня билан ҳамкорликда ҳаракат қилаётгани, халқ ёқтирмайдиган Трамп енгилиши учун бор воситалар ишга солинаётгани ҳақида маълум қилганди. Агар бўлажак сайловларда демократик партия номзоди Жо Байден ғалаба қилгудек бўлса, ташқи сиёсатда Путин режими ва унинг олигархларига қарши босим кучайиши аниқ.

    Фото: Time

    Агар яна Трамп ғалаба қиладиган бўлса, у Путин Россиясига қарши фақат Конгресс босими остида қарор қабул қилишда давом этади. Хитой масаласида ҳам расмий Пекинга қарши сиёсат юритади ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этади. Ноябрдаги сайловларда ким ғолиб бўлиши дунё миқёсидаги ташқи сиёсатни ҳам ўзгартириб юбориши мумкин.

    Ким кучли: АҚШми ёки Россия?

    The National Interest нашри АҚШ ва Россия ҳарбий қўшинлари таркибидаги ҳарбий учоқларни солиштирувчи қизиқарли мақола тайёрлади. АҚШнинг F-4 «Фантом» ва русларнинг МиГ-21 учоқлари турли мақсадларни амалга ошириши учун ишлаб чиқарилган бўлса-да, бу икки учоқ Вьетнамдаги урушда бир-бирларига рўбарў келганди.

    «Фантом» ва МиГ-21 ҳарбий учоқлари бир-бирига рақиб учоқ бўлса-да, техник хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилди. Вьетнамдаги уруш даврида жуда машҳур бўлиб кетди. F-4 «Фантом» Макдоннел Дуглас компанияси томонидан ишлаб чилган бўлса, МиГ-21 Гуревич-Микоян ҳарбий муҳандслик корхонасида ишлаб чиқилди. Бу икки ҳарбий учоқ маҳоратли учувчилар бошқарувида ҳарбий зиддиятларнинг энг авж нуқтасида ҳам ҳал қилувчи вазифани бажарар эди.

    Фантом оғирлиги 19 тонна бўлса, МиГ-21 оғирлиги 10 тоннани ҳам ташкил қилмасди. F-4 узунлиги 19 метрни, кенглиги 21 метрни ташкил қилса, МиГ-21 кичикроқ ҳажмга эга бўлган ҳолда, узунлиги 14,5 метр, қаноти кенглиги етти метрдан озгина ошиқроқ эди. Икки учоқ ҳам ўз тезлигини 2 Махдан ошира олди.

    МиГ-21 эпчил учоқ саналиб, у қайрилган пайтда уни аниқлаш мушкуллик туғдирар, F-4 нинг реактив двигателлари тутун чиқарган ҳолда душманнинг нишонига айланиши осонроқ эди. МиГ-21 яқин масофага мўлжалланган учоқ тутувчи бўлса, F-4 узоқ масофага ҳаракатлана олиши билан илғор ҳисобланарди.

    АҚШ ҳукумати F-4’нинг хилма-хил моделларини ишлаб чиқарди: уларнинг баъзилари қирувчи учоқ бўлса, айримлари айғоқчи, айримлари эса радио тўлқинларни тўсувчи учоқлар эди. 1958–1981 йилларда АҚШ ҳукумати бундай учоқлардан 5 200 дона ишлаб чиқарди. Бу икки ҳарбий учоқ Вьетнамдаги урушдан тортиб то Ироқдаги «Саҳродаги бўрон» ҳарбий амалиётларида ҳам қатнашди.

    Фото: Google Photos

    Ҳозирда F-4 учоқлари ишлаб чиқаришдан олиб ташланган бўлса-да, улар 10 ортиқ мамлакатларнинг ҳарбий ҳаво кучларида ўз вазифаларини аъло даражада ўтамоқда. МиГ-21 ҳарбий учоғи эса ҳозирда ҳам ишлаб чиқаришдан олиб ташланмай, такомиллашишда давом этмоқда. МиГ-21 рус ҳарбий учоғи ҳам ҳозирда кўплаб давлатларнинг ҳарбий ҳаво кучларида ўз вазифасини ўтамоқда.

    Президентликка номзод Жо Байденнинг ўғли қандай можаролар гирдобида?

    Хантер Байден дадасининг вице-президент эканидан фойдаланган ҳолда қанча миқдорда хорижлик пулдорлардан маблағ ишлаб олди, деб бошлайди ўз мақоласини The Wall Street Journal нашри. АҚШ сенати эса мазкур саволга жавоб топишга анча ёрдам берди.

    Байден ўғли олиб келаётган пуллардан хабардор бўлганми, уларни қандай сарф қилгани ҳақида саволлар бир талай. Гап шундаки, Хантер Байден Украина газ саноатини ривожлантириш учун Хитой молияси, румин кўчмас мулкларидан олиб турган тўловлар ҳозирда барчани диққат эътиборида. Байден эса Хитой ёрдами, украин гази ва румин кўчмас мулкида ҳам ҳеч нарсани билмайди. Наҳотки АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган шахс мамлакатни бошқаришга бел боғласа-ю, ўз оиласидаги вазиятни бошқаришни кўздан қочирган бўлса.

    Сенат қўмитаси раҳбарлари томонидан тайёрланган маърузада Хантер лойиҳаларидан келган даромад манбалари ҳам ошкор қилинди. Даромад манбалари орасида рус миллиардери Елена Батурина билан боғлиқ даромадлар ҳам борлиги қизиқ.

    2014 йилнинг 14 февраль санасида Батурина хоним Хантер Байден томонидан асос солинган РоузМаунт компаниясига 3,5 миллион доллар ўтказиб берди. Москвадаги кўчмас мулклардан бойлик орттирган Батурина хоним Хантернинг қандай маслаҳатлари эвазига пул ўтказиб бериш табиийки саволларни ўртага ташлайди. Дадаси АҚШ вице-президенти бўлган ва кўчмас мулк соҳасида билими бўлмаган Хантерга нима мақсадда пул ўтказиб берилди? Батурина хоним аслида нима сотиб олмоқчи бўлди? Булар жавоб берилиши керак бўлган саволлардир. Америкалик сайловчилар эса бу саволларнинг жавобини кутмоқда.

    АҚШдаги сайловлар авж паллага чиққан бир пайтда Хантер билан боғлиқ сиёсий можарода рус олигархи Батурина номи билан биргаликда Нью-Йорк шаҳри ҳокими Эндрю Куома номи ҳам сув юзасига қалқиб чиқди. Гап шундаки, Батурина хоним 2015 йил 6 май санасидан то 2015 йил 8 декабригача Роуз Маунт Сенека компанияси ҳисоб рақамига 241 минг 797 доллар миқдорида пул ўтказиб берган эди.

    Хантер Байден.

    Хантер Байден.
    Фото: Getty Images

    Роуз Маунт Сенека компанияси бу пулларни ўз навбатида Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳрида қайд этилган BAK USA новаторлик компанияси ҳисобига ўтказиб юборган эди. Расмий қоғозларда қайд этилишича, Буффалодаги мазкур компания хитойлик шериклари билан бирга планшет ноутбуклар ишлаб чиқариш билан машғул бўлди. BAK USA эса Нью-Йорк штати ҳокими Эндрю Куомо билан боғлиқ компания. Демак, Нью-Йорк штати ҳокими ҳам Батурина хоним билан алоқада бўлган деган тахмин юзага келиб чиқади.

    The Fox News ахборот нашри ҳам кичик Байденнинг рус миллиардерлари билан алоқадорлиги ҳақида маълумотларни маълум қилди. Маълумотларга кўра, мазкур пуллар одам савдосига хизмат қилган пуллар бўлиб чиқмоқда. Республикачи сенаторлар мазкур ҳолат юзасидан текширувларни бошлаган пайтда демократ сенаторларнинг кескин қаршилигига учраганини иддао қилмоқда. Шунингдек, Хантер Байден Burisma газ компаниясининг директорлар кенгаши таркибига ҳам кирган бўлиб, бу катта можарога олиб келмоқда.

    Эълон қилинган маърузада кичик Байденнинг Burisma директорлар кенгашига кириши муаммоли кечган бўлса-да, бундан собиқ президент Обама маъмурияти хабардорлиги таъкидланади. Burisma компанияси директорлар кенгашида коррупциялашган украин олигархларининг мавжудлиги ҳам қайд этилади.

    Ўз навбатида, АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси Жорж Кент фикрича, кичик Байденнинг Burisma директорлар кенгашига кириши АҚШнинг Украинанинг коррупциялашган олигархларига нисбатан сиёсат юритишига тўсқинлик қилди. Burisma ва украин олигархи Злочевский Украина бош прокуратурасига ўзига қарши қаратилган ишни ёпиш учун етти миллион доллар миқдорида пора беришга урингани ҳам келтирилади. Бу ҳақида ҳаттоки АҚШ ФҚБси ҳам хабардор этилади. Бироқ кичик Байден 2009 йилдан то 2014 йилгача АҚШ махсус хизматлари ҳимоясида бўлгани айтилади.

    Ҳаттоки, Хантер Байден Хитой ҳукумати билан боғлиқ Сзянмин, Гунвен, Дун каби шахслар билан боғлиқлиги ҳақида маълумотлар келтириладики, бу ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда Жой Байденнинг мағлуб бўлишига олиб келувчи асос сифатида ишлатилиши мумкин. АҚШдаги президентлик сайлови эса қизигандан қизиб, қизиқарли бўлиб бормоқда. Кимнинг президент бўлишини эса билиб олишга унчалик ҳам кўп қолмади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    26.09.2020, 16:24   Изоҳ (0)   62836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Коронавирус оқибатида дунё бўйлаб 2 миллион одам вафот этиши мумкин» — ЖССТ

    26.09.2020, 11:51

    Буюк Британияда карантин кучайтирилгани сабабли ҳожатхона қоғози ва макарон савдосида қайтадан чекловлар ўрнатилди

    26.09.2020, 10:25

    Швеция ва Норвегия Лукашенкони Беларусь президенти сифатида тан олмади

    26.09.2020, 09:57

    Украинада ичида курсантлар бўлган Ан-26 фалокатга учраши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

    26.09.2020, 08:56

    Парижда журналистларга уюштирилган ҳужум теракт деб баҳоланди

    26.09.2020, 08:35

    Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда болаларнинг коронавирус билан касалланаётганини тасдиқлади

    26.09.2020, 08:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.