• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Леонардо Ди Каприо, Люк Бессон ва сайёрадаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган машҳурлар

    Голливуд юлдузлари орасида табиат муҳофазасига ўз ҳиссасини қўшадиганлари кўп. Кўплаб актёрлар, режиссёрлар, телебошловчилар глобал исиш ва бошқа экологик муаммоларни ҳал қилишда жуда фаолдир.

    Леонардо Ди Каприо

    Фото: Forbes.ru

    “Титаник” кинокартинаси юлдузи Леонардо Ди Каприо Ер сайёрасининг экологик ҳимоячиларидан бири бўлиб, актёр томонидан амалга оширилган хайрия ишлари Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильми билан бевосита боғлиқ. Ди Каприо ҳатто мазкур тадбирга бошқа кўплаб юлдузларни жалб қилган.

    1998 йилда “Титаник” фильмини суратга олиш ишлари тугаганидан сўнг, актёр иқлим фалокатининг олдини олиш масалалари билан шуғулланадиган мутахассисларни жалб қилди ва ўзининг Global Green жамғармасини ташкил қилди. Бундан ўн йил аввал “Оскар” мукофотини топшириш маросимида Ди Каприо шундай деган эди:

    “Иқлим ўзгариши муаммоси ҳақиқатдир. Бу барча тирик жонзотлар олдида турган энг долзарб таҳдид. Биз унга қарши биргаликда меҳнат қилишимиз ва иқлим ўзгаришини тўхтатишимиз керак”.

    Жамғарма ёввойи табиат, денгиз флора ва фаунаси ҳамда қўриқланадиган ерлардаги маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиради.

    2021 йилда ребрендингдан сўнг жамғарма Re:wild деган номга ўзгартирилди ва Global Wildlife Conservation билан бирлаштирилди. Re:wild 50 та давлатда фаолият юритади, 120 га яқин турли лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва 60 дан ортиқ компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, 2022 йилда Ди Каприо халқаро иқлим фондига 45 миллион доллар маблағ ажратган.

    Метт Деймон

    Фото: Borgen Magazine 

    Метт Деймон иқлим ўзгариши муаммосига 1980 йилларда Гватемалага сафаридан сўнг эътибор қаратди. Актёр маҳаллий аҳолининг аксарияти сувсиз яшаётгани, овқат пишира олмаслиги ва истаган пайтда чанқоқни қондира олмаслигига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлди. Бундан бир неча йил ўтгач, у қишлоқ аҳолисига ёрдам бериш учун Замбияга кўнгилли равишда келди. Деймон 2006 йилда H20 Africa foundation жамғармасига асос солди.

    “Сувдан фойдаланиш имкони бу — таълим олиш, меҳнат қилиш ва энг муҳими, оилаларимиз ва бутун инсоният учун келажак сари имкониятдир”, деб ёзади актёр.

    Ташкилот кейинчалик бутун дунё бўйлаб сув танқислигига учраган одамларга ёрдам бериш учун Water Partners компанияси билан ҳамкорлик қила бошлади.

    Шейлин Вудли

    Фото: Кинориум

    “Уруш ва тинчлик” сериали, “Ferrari”, “Юлдузлар айбдор”, “Дивергент” ва бошқа фильмлардаги роллари билан танилган актриса болалигиданоқ сайёрамизни ҳимоя қилиш масаласига бефарқ бўлмаган. У Калифорнияда ўқиб юрган мактабида турли чиқиндиларни алоҳида идишларга йиғишни жорий қилган. Шейлин табиатни асрашга бўлган иштиёқини болаликда кўрган воқеа билан изоҳлайди:

    “Мен Коста-Рикадаги амаким уйига ташриф буюрдим, у ерда амаким қизи билан ўрмон бўйлаб кўп сайр қилдим ва ажойиб ҳайвонот оламини кузатдим. Бир куни мен “Аватар” фильмидагига ўхшаш катта ва улуғвор дарахтга дуч келдим. Бундай гўзал манзара мени таажжубга солган эди”, деб эслайди актриса.

    Вудли Американинг туб аҳолиси анъаналарини қўллаб-қувватлайди ва кимёвий дорилар ўрнига гиёҳ ва ўсимликлар билан ўзини даволайди, аввал ишлатилган кийимларни сотиб олади ва фақат маҳаллий таомларни истеъмол қилади.

    Бонг Жун Хо

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    “Паразитлар” триллери учун тўртта “Оскар”ни қўлга киритган режиссёр Бонг Жун Хо ватани Жанубий Кореяда нафақат ижодий, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташаббуслари билан ҳам танилган. Режиссёр ўз фильмларида кўпинча экология мавзусини, ҳайвонларни етиштириш саноати ва иқлим ўзгариши муаммосини илгари суради. Бундан ташқари, режиссёр барқарор ривожланиш тамойиллари асосида экологик тоза усулда ишлаб чиқаришни тарғиб қилувчи фильмларни суратга олади.

    “Иқлим ўзгариши нафақат келажакдаги одамлар учун, балки ҳозирда биз учун энг глобал муаммодир”, дейди Жун Хо.

    Жун Хонинг 2006 йилда суратга олинган “Динозаврлар ҳужуми” фильми биологик қуроллар муаммосига бағишланган, 2017 йилда ишланган “Окча” фильмида фермалардаги ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат тасвирланган, 2013 йилда суратга олинган “Қорлар аро” фильмида глобал иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари олдида бой ва камбағалларнинг тенглиги мавзуси ёритилган.

    Марион Котиляр

    Фото: Getty Images

    Котиляр — атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ишларида фаол эколог ва Greenpeace ташкилоти вакили. У 2005 йилда “Иқлим учун чизмалар" (Dessins pour le climat) лойиҳасида иштирок этди. Унда юлдузлар чизмалари савдоси бўлиб ўтди ва тушган маблағлар атроф-муҳит фаолларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

    Актриса 2020 йилда бир нечта фаоллар билан бирга иқлим ўзгариши кўламини шахсан кўриш учун Арктикага йўл олди.

    “Арктика бизга инсонлар томонидан тегилмаган жойдек кўринса-да, шундай олис макон ҳам инсон туфайли азият чекмоқда”, деди Котиляр.

    Люк Бессон

    Фото: People

    2009 йилда режиссёр экологияга бағишланган кино ҳақидаги умумий тасаввурларни тубдан ўзгартирди. Фотосуратчи Ян Артюс-Бертран билан ҳамкорликда у бюджети 17 миллион доллар бўлган “Уй” номли ҳужжатли фильмини суратга олди. Экологик муаммолар ҳақидаги фильм 5 июнь — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида 87 та мамлакатнинг йирик платформаларида бепул намойиш этилди.

    Фильмда Ернинг ажойиб манзаралари тақдим этилди ва инсоният гўзал табиат ва экотизимларга қанчалик салбий таъсир этаётгани тушунтирилди.

    20.09.2024, 13:32   Изоҳ (0)   7142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд фаоллари: Дунёни яхшилашга ҳаракат қилаётган киноюлдузлар (фото)

    27.02.2022, 18:38

    Машҳурларнинг баъзи одамлардан кўра яхшироқ яшайдиган уй ҳайвонлари

    13.09.2024, 10:35

    Қаҳрамон юлдузлар: инсонлар ҳаётини сақлаб қолган машҳурлар (фото)

    17.09.2024, 13:39

    “Дедпул ва Росомаха” фильмини суратга олиш жараёнидан қизиқарли ва кулгили суратлар

    20.09.2024, 12:40

    400 минг долларлик кўйлак: Меган Марклнинг энг қиммат либослари (фото) 

    20.09.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.