• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Селена Гомес, Ким Кардашьян ва бедаво касалликлар билан курашиб яшаётган бошқа машҳурлар

    Бу машҳур юлдузлар ўз аҳволини яширишни истамасдан, соғлиқларидаги муаммолар ҳақида дунёга очиқчасига сўзлаб беришди.

    Селена Гомес

    2015 йилда америкалик актриса ва қўшиқчи Селена Гомесга қизил волчанка ташхиси қўйилган — бу аутоиммун касаллик бўлиб, унда иммунитет тизими тананинг ўз тўқималарига ҳужум қилади. Касаллик оқибатида унинг буйраклари ишдан чиққан ва 2017 йилда унга буйрак кўчириб ўтказилган, унга дугонаси Франция Райса донор бўлган.

    2020 йилда Гомес ўзига биполяр бузилиш ташхиси қўйилганини маълум қилди. У “Селена Гомес: онгим ва мен” номли ҳужжатли фильмда ўзи ҳақида сўзлаб, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолари, жумладан, депрессия ва хавотир даврларини батафсил тасвирлаган. Актриса касалликлари туфайли фарзанд кўра олмаслигини, бироқ суррогат оналик ёки фарзандликка олиш орқали она бўлиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтади.

    Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли у семириб кетди. Шундан сўнг Гомеснинг ташқи кўриниши танқидга учради. 2023 йил август ойида санъаткор қўли сингандан кейин яна бир бор жарроҳлик амалиётидан ўтганини маълум қилди.

    2020 йилда Гомес ёшларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Rare Impact Fund жамғармасини ташкил этди. Жамғарма унинг Rare Beauty косметика бренди сотувининг 1 фоизи ҳисобидан молиялаштирилади ва бутун дунё бўйлаб ёшлар учун руҳий саломатлик хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

    Жижи Ҳадид

    Америкалик супермодел Жижи Ҳадид 2016 йилда ўзида қалқонсимон безнинг сурункали аутоиммун касаллиги — Хашимото аниқлангани ҳақида хабар берди. Бу касаллик чарчоқ, тана ҳароратини бошқаришнинг бузилиши, вазн ўзгариши ва бошқа белгиларга сабаб бўлиши мумкин.

    Ҳадид ташқи кўринишидаги ўзгаришлар билан боғлиқ танқидларга жавобан касаллиги ҳақида очиқчасига сўзлади. У Хашимото касаллиги ўзининг моддалар алмашинуви ва умумий саломатлигига таъсир кўрсатганини таъкидлади. Модель тиббий ёрдам туфайли аҳволини барқарорлаштирганини ва касбий фаолиятини давом эттиришга эришганини айтди.

    Белла Ҳадид

    Жижининг синглиси, америкалик супермодел Белла Ҳадид 2012 йилдан бери кана чақиши орқали юқадиган Лайм касаллигидан азият чекиб келмоқда. Бу касаллик унинг онаси Иоланда ва укаси Анварда ҳам аниқланган.

    2023 йилда стоматологик жарроҳлик амалиёти туфайли унинг касаллиги зўрайиб кетди. Модель 100 кундан ортиқ вақт давомида томизгичлар ва бошқа тиббий муолажаларни ўз ичига олган интенсив даволанишдан ўтди. Ҳадиднинг таъкидлашича, қийинчиликларга қарамай, бу тажриба уни янада кучлироқ қилган ва бугунги кундаги шахсга айланишига ёрдам берган.

    2024 йилда даволаниш курсини якунлагач, Белла Ҳадид моделлик фаолиятига қайтди ва яна подиумда намоён бўлди.

    Ким Кардашьян

    Америкалик тадбиркор ва модел Ким Кардашьян 2011 йилдан буён псориаз деб аталадиган сурункали аутоиммун тери касаллигидан азият чекиб келмоқда. 2019 йилда унга бўғимлар яллиғланишига сабаб бўладиган псориатик артрит ташхиси ҳам қўйилган.

    2024 йил февраль ойида Кардашьян псориаз кучайганини, оёқ терисида яллиғланиш ва қизариш пайдо бўлганини маълум қилди. У овқатланиш тартибини ўзгартирмагани ва касалликка қарши турли воситаларни синаб кўрганига қарамай, касаллик сабабини аниқлай олмаганини таъкидлади.

    2019 йилда “Кардашьянлар оиласи” реалити-шоусида Кардашьяннинг қон таҳлиллари қизил югурук ва ревматоид артритга хос антитаначалар мавжудлигини кўрсатди. Бироқ унинг даволовчи шифокори антитаначаларнинг топилиши касаллик борлигини аниқ тасдиқламаслигини уқтирди. Кардашьян қўл-оёқларида увишиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизликни ҳис қилаётганини айтиб ўтди.

    Брюс Уиллис

    2022 йил март ойида Брюс Уиллиснинг оиласи актёрда афазия — гапириш, нутқни тушуниш, ўқиш ва ёзиш қобилиятига таъсир қилувчи нутқ бузилиши ташхиси қўйилганини маълум қилди. 2023 йил февралда ташхис аниқланиб, Уиллисда пешона-чакка деменцияси (ПЧД) борлиги аниқланди. Уиллиснинг оиласи ҳозирда бу касалликни даволаш усуллари йўқлигини таъкидлади, аммо яқин йиллар ичида вазият ўзгаришига умид билдирди.

    Ташхис қўйилгач, Уиллис актёрлик фаолиятини якунлади. Ҳозирда у оиласининг доимий парваришида. Унинг рафиқаси Эмма Ҳеминг ва собиқ рафиқаси Деми Мур, шунингдек, беш қизи актёрни фаол қўллаб-қувватлаб, ижтимоий тармоқларда унинг аҳволи ҳақида маълумот улашмоқда.

    Айни пайтда касаллик зўрайиб бормоқда: Уиллиснинг нутқи ва хотирасида жиддий бузилишлар кузатилмоқда. Шундай бўлса-да, 2025 йил январда Брюс Уиллис ташхис қўйилганидан кейин илк бор жамоатчилик олдига чиқиб, Калифорниядаги ёнғинларни ўчиришда қатнашган қутқарувчиларга миннатдорлик билдирди.

    17 апрел, 13:59   Изоҳ (0)   17935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар#Селена Гомес#Кардашьян

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жулия Робертс бўлишни орзу қилган Эмма Уотсон, Жонни Деппни қучиш орзусидаги Pink. Голливуд юлдузларининг кумирлари

    26.06.2020, 14:20

    «Дейнерис, дастхат бериб юбор». Ҳамкасбларига мухлислик қиладиган Голливуд юлдузлари (фото)

    15.12.2020, 22:22

    Опера театрида Голливуд актрисаси Николь Кидманнинг юзига уришди. Воқеа юзасидан тергов бошланди

    02.03.2021, 18:23

    Мактабда муттасил камситилгани боис синфдошларини ёқтирмайдиган машҳурлар (фото)

    27.04.2021, 13:21

    Приянка Чопра текинга, Брэд Питт бир чашка қаҳва учун — машҳур фильмлардаги роллари учун гонорар олмаган актёр ва актрисалар

    25.03.2022, 11:42

    Селена Гомес, Эмма Уотсон, Кристен Стюарт: Томошабинлар ўйлаганидек истеъдодсиз эмаслигини исботлаган Голливуд актрисалари (фото)

    04.11.2022, 18:32

    Жулия Робертс, Женнифер Энистон ва бошқа Голливуд юлдузларидан гўзаллик бўйича лайфхаклар

    05.11.2022, 10:32

    Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...

    28.11.2022, 18:45

    Битта кийимни қайта-қайта киядиган ва улардан воз кечишни истамайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    16.01.2023, 11:25

    Машҳур дугоналар: анча йиллардан бери дўстлигини сақлаб қолган Голливуд юлдузлари

    26.01.2023, 13:13

    Бред Питт, Брюс Уиллис ва машҳур фильмлардаги роллари учун гонорар олмаган бошқа актёр ва актрисалар (фото)

    17.06.2023, 09:30

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Смартфонлар ва бақириш тақиқ остида: машҳурлар фарзандларини қандай тарбиялайди?

    10 апрел, 18:45

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Биргина жумла 86 минг доллар: Голливуд юлдузларининг бир дақиқалик роли учун олган шов-шувли гонорарлари

    15 апрел, 15:30

    Голливуднинг қироллик насл-насабига эга 5 нафар актёри

    16 апрел, 10:59

    Голливуд юлдузларини 10 йилга ёшартираётган “сеҳрли дори”: у ростдан ҳам борми?

    16 апрел, 12:51

    Энди у Жек Читтак эмас: Жонни Депп янги фильм учун таниб бўлмас даражада ўзгарди

    16 апрел, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.