Мазкур фотогалереяда тарихда Тошкент шаҳрида 9 май куни ўтган байрамларнинг турли йилларга оид айрим тарихий лавҳалари жамланган.
Тошкент. 1970 йил 9 май Ленин майдонидаги парад пайтида ҳарбий оркестр. Орқа фонда Вазирлар уйи қурилмоқда. Фото: С.БезносовТошкент. 1970 йил 9 май Ленин майдонидаги ҳарбий парад. Тошкент осмонини қўриқлаб турган С-75, СА-75 зенит-ракета комплекслариФото: С.Безносов Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси. 1973 йил, 9 май.Фото: Александр Волостин“Биродарлар қабристони”даги одамлар. 1974 йил, 9 май.Фото: Александр ВолостинҲарбий қабристон мемориалидаги мотамсаро она ёдгорлиги. 1975 йил, 9 май.Фото: Игното ИгнотенкоТошкент. Ленин майдони, 1975 йил 9 май “Номаълум аскар қабри”нинг очилиши. Ҳайкалтарош Й.Шапиро, меъмор С.ОдиловФото: А.ВарфоломеевТошкент. 1975 йил “Биродарлар қабристони” ҳарбий ёдгорлик мажмуаси.Фото: MyTashkentЎзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари Ғалабанинг 35 йиллиги муносабати билан Ленин ҳайкали ўрнатилган Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳовлисида. 1980 йил, 9 май.Фото: Игното ИгнотенкоТошкентдаги Парад хиёбонида. 1981 йил, 9 май. Фото: Мартй OʼMaллейТошкент. Ленин майдони, 9 май, 1981 йил. “Абадий олов” ёдгорлиги ва номаълум аскар қабри.Фото: Tashkent RetrospectiveТошкент. 1982 йил 9 май. “Биродарлар қабристони” мемориал мажмуаси. Ўзбекистон ССР Компартияси марказий қўмитаси биринчи котиби Шароф Рашидов фахрийларни Ғалаба куни билан табрикламоқда.Фото: Всеволод ТарасевичТошкент. Парад хиёбони. Ленин номидаги майдон. 1982 йил 9 май. Ғалаба кунини нишонлаш пайтида полиция машиналарининг паради. Фото: Всеволод Тарасевич
“Ғалаба боғи”даги Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлиги (расман: “Хотира майдони” ёки “Хотира ва қадрлаш куни мемориал мажмуаси” деб ҳам аталади). Суратда уруш фахрийлари ёдгорлик фонида тасвирланган, бу жой Тошкентда уруш қатнашчиларини шарафлаш тадбирлари ўтказиладиган асосий масканлардан биридир.
Орқа фонда 1941 йил санаси ва “Боевая отвага — Отвага с оружием” (Жанговар жасорат — қурол билан жасорат) деган ёзув кўринади, классик Совет ёдгорлик услубига хос бўлган, жангчиларни шарафловчи композиция.
Фото: MyTashkent 9 май, 1985 йил. 1985 йилда Тошкентда Ғалаба куни анъанавий тарзда — фахрийлар, гулчамбарлар, медаллар ва хотира лаҳзалари билан нишонланган. Айтиш жоизки, ўша йили Тошкентда “Pepsi-kola” ҳам етарли эди — бу ичимлик СССРда машҳур бўлиб, Олимпиада-80 арафасида пойтахтлар қаторида Тошкентда ҳам махсус завод қурилган эди. Фото: Игното Игнотенко
Изоҳ (0)