• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бред Питт, Брюс Уиллис ва машҳур фильмлардаги роллари учун гонорар олмаган бошқа актёр ва актрисалар (фото)

    Актёрнинг гонорари — унинг даромади бўлиб, ундан камдан кам одам ўз ихтиёри билан воз кечади. Аммо баъзида шундай бўлиши ҳам мумкин, масалан фильмда рол ижро этган актёрларга умуман гонорар берилмайди.

    Брэд Питт — “Дедпул-2”

    “Дедпул-2” — 2018 йилда суратга олинган машҳур фильмлардан бири. Лойиҳада Райан Рейнолдс, Жош Бролин ва Зази Бецдан ташқари бошқа таниқли актёрлар рол ўйнаган. Эпизодик ролларда Метт Деймон, Билл Скарсгард ва ҳатто Брэд Питтни ҳам кўриш мумкин. Маълум бўлишича, Брэд Питт “Дедпул-2”даги ролини бир чашка қаҳва учун ўйнаган. Аммо актёр шарт қўйган: Райан Рейнолдс унга ичимлик олиб келсагина, у рози бўлади. Кейинчалик Рейнолдс тан олганидек, бундай шарт Питтнинг текинга ишлаши ҳам мумкинлигини ҳаммага билдириш учун энг зўр вариант эди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Брюс Уиллис — “Тўрт хона”

    1995 йилда “Тўрт хона” комедиясининг премьераси бўлиб ўтди. Лойиҳада кўплаб машҳур Голливуд актёрлари рол ўйнаган. Қизиғи, Брюс фильмда текинга ўйнашни хоҳлайди ва шундай қилади ҳам. Аммо унинг номи титрларга киритилмайди, чунки актёр бу ҳаракати билан ўзи аъзо бўлган Америка киноактёрлари гилдиясининг қоидаларидан бирини бузган. Қоидага кўра, фильмдаги барча ролларга гонорар тўланиши керак.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Жонни Депп, Жуд Лоу, Колин Фаррелл — “Доктор Парнас хаёлоти”

    “Доктор Парнас хаёлоти” фильми томошабинлар хотирасида фожиа сифатида қолган: бош рол ижрочиси Хит Лежер суратга олиш вақтида оламдан ўтган. Актёр бош ролни ўйнаган, шунинг учун фильм тақдири шубҳа остида қолганди.

    Аммо режиссёр суратга олишни давом эттиришга қарор қилади ва бир вақтнинг ўзида бир нечта Голливуд юлдузлари — Жонни Депп, Жуд Лоу, Колин Фарреллни таклиф қилади. Учаласи ҳам фильмда нафақат рол ўйнаган, балки гонорардан ҳам воз кечган: пул Хит Лежер қизининг ҳисоб рақамига ўтказилган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Марк Уолберг — “Жангчи”

    Марк Уолберг — кўплаб қизиқарли фильмларда иштирок этган истеъдодли актёр. Маркнинг сўзларига кўра, “Жангчи” драмаси у орзу қилган лойиҳа эди ва актёр лойиҳада рол ўйнаш учун гонорардан бош тортди ва маблағнинг ҳаммасини мураббийларга берди. У узоқ вақт давомида ролга тайёрланди ва охирида ўзи кутган натижага эришди. Эътиборлиси, уринишларга қарамай, ҳамма ҳам “Жангчи” лойиҳасини қадрламади, фильм танқидларга сабаб бўлди. Бироқ, бу Марк Уолбергга зарар келтирмади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Ранвир Сингх — “Феннини излаб”

    Ранвир Сингх — машҳур Болливуд актёрларидан бири. У кино оламга кириб келган йиллари ўзига берилган барча ролларни маҳорат билан ижро этди ва кейинчалик машҳур фильмларда суратга туша бошлади. Актёр “Феннини излаб” фильмида томошабинлар кўз ўнгида ўзгача ампулада пайдо бўлди. Актёр ўз характерининг образини ўйлаб топганига қўшимча равишда, ижроси учун берилган гонорарни ҳам олмади. Ранвир шунчаки лойиҳада кўринишни ва кичик бўлсада янги рол билан мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлади. Ёрқин рангли костюм ва грим туфайли мухлислар бу ғалати қаҳрамонни севимли актёри сифатида тан олмади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Ребекка Холл ва Тимоти Шаламе — “Нью-Йоркдаги ёмғирли кун”

    2020 йилда Вуди Аллен ўзининг навбатдаги фильмини тақдим этди. “Нью-Йоркдаги ёмғирли кун” романтик комедияси танқидчилардан асосан ижобий баҳо олган. Актёрлар шунчаки ажойиб эди: Тимоти Шаламе, Эл Феннинг, Жуд Лоу, Ребекка Холл ва қўшиқчи Селена Гомес. Эътиборли жиҳати, Ребекка ва Тимоти ушбу фильмдаги гонорарларидан воз кечиб, пулларни хайрия ишларига берган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Брюс Уиллис — “Дўстлар”

    1994 йилда Американинг машҳур “Дўстлар” сериалининг биринчи қисми чиқди. Лойиҳа бошланишида бош ролни ижро этган актёрлар унчалик таниқли бўлмаган бўлса, бир оз вақт ўтиб улар ҳақиқий юлдузга айланди. Кейинчалик лойиҳада нафақат машҳур хонандалар, балки актёрлар ҳам суратга туша бошлади. Брюс Уиллис улардан бири эди. Мухлисларнинг фикрича, актёр Меттью Перри билан келишмовчилик туфайли сериалда рол ижро этган ва бир нечта эпизодлар учун гонорар олмаган. Аслида, Брюс Уиллис барча пулларини хайрия ишларига сарфлаган.

    Фото: “Яндекс Дзен”
    17.06.2023, 09:30   Изоҳ (0)   12767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Касаллик кучайган: Белла Ҳадид буйрак етишмовчилигидан азият чекмоқда 

    16.06.2023, 20:45

    “Биз ҳақиқатан ҳам ака-укалардекмиз”. Том Ҳолланд, Тоби Магуайр ва Эндрю Гарфилд билан яширинча гаплашиб туриши ҳақида

    16.06.2023, 19:40

    Спорт, уйқу, тўғри овқатланиш: Женнифер Лопеснинг ёш кўринишига ёрдам берадиган сирлари

    16.06.2023, 17:30

    Marvel комикслари рассоми Жон Ромита вафот этди

    16.06.2023, 14:30

    Битта машинада юради, чегирмали купонлардан фойдаланади ва 140 долларга тушган тўй: Голливуднинг энг тежамкор миллионер юлдузлари (фото)

    16.06.2023, 12:17

    “Дадам билан боғлиқ жонли хотираларим кам”. Марҳум актёр Алишер Ҳамроевнинг яқинлари у ва рафиқасининг вафот этиш сабаби ҳақида (видео)

    15.06.2023, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.