Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида хабар берган.

Манбага кўра, Анчелотти 11 май, якшанба куни бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши Ла Лига 35-тур учрашувидан сўнг жамоа билан хайрлашади. “Эл-Класико”дан кейин италиялик мутахассиснинг кетиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Анчелоттига Бразилия терма жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Жанубий Америка гиганти 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида янги бош мураббий изламоқда. Шунингдек, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳам 64 ёшли мураббий хизматларига қизиқмоқда.
“Реал” раҳбарияти Анчелоттининг ўрнига асосий номзод сифатида Хаби Алонсо вариантини кўриб чиқмоқда. “Байер” устози бугун, 9 май куни мавсум охирида Леверкузен клубини тарк этишини расман маълум қилди.
Изоҳ (0)