• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг бутун дунёда машҳур жангари фильмлар актёрлари ҳозир қандай кўринишда?

    Голливуднинг машҳур юлдузлари кўплаб фильмларда асосий ролларни ижро этган бўлсалар-да, аммо жангари фильмлар актёрлари сифатида эсланади.

    Жеки Чан

    Бошқа кўплаб хитой ва гонконглик актёрлар сингари Жеки Чан ҳам аввалига маҳаллий кинематографияда иш бошлаб, “Полициячилар тарихи” ҳамда бошқа бир нечта фильмларда рол ўйнади. Бироқ бошқалардан фарқли ўлароқ Чан Голливудда ҳам муваффақият қозонди — Жеки Крис Такер билан “Тиғиз вақт” фильмида иккинчи асосий ролни ижро этди. Қизиғи шундаки, бу рол Жекининг фильмографиясида муҳим аҳамиятга эга бўлишига қарамай, фильм унга фақат шуҳрат ва пул келтирган, аммо ҳеч қандай завқни ҳис қилмаган.

    Брюс Уиллис

    Брюс Уиллис Сибилл Шепард билан “Ой  нури детектив агентлиги” сериалида рол ўйнаганидан сўнг юлдузга айланди. Якуний мавсумдан олдин Брюс “Ўтда ёнмас” фильмида иштирок этиб, жанговар фильмларга бўлган истеъдодини кашф этди ва бутун фаолиятини шу жанрга боғлади. Шу билан бирга, у “Олтинчи ҳис”, “Ўн икки маймун“, “Кичкинтой” ва бошқа фильмларда турли жанрларда ҳам ўзини намоён қилди. 2010 йилларда Уиллиснинг карьерасида бурилиш юз берди — у актёрлик фаолиятига ҳеч қандай фойда келтирмаган паст бюджетли жанговар фильмларда рол ўйнай бошлади. 2020 йилларда ҳатто “Олтин малина” мукофотининг алоҳида номинациясини қўлга киритди. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, Брюс афазияга чалинган экан, бу касаллик унинг хотирасини, шунингдек, нутқни идрок этиш ва ифодалаш қобилиятини бутунлай издан чиқарган.

    Силвестр Сталлоне

    1970 йилларда Силвестр Сталлоне кичик ролларда ўйнаб, арзимас пул топарди. Шу сабабли у ҳатто боқишга қурби етмаган итини сотишга мажбур бўлади. Шундай бўлса-да, Сталлонега “Рокки” фильми умрининг қолган қисмини беташвиш ўтказишга етадиган 225 миллион доллар даромад келтирди ва Сталлоне бутун дунёга машҳур бўлиб уйғонди. Кейинчалик у “Рембо” фильмида суратга тушади. Бундан ташқари, 2010 йилда у “Тутқич бермаслар” номли янги фильмлар туркумини ишга туширди, аммо унинг тўртинчи қисми кинопрокатда муваффақиятсизликка учради ва атиги 50 миллион доллар йиғди.

    Арнольд Шварценеггер

    Арнольд Шварценеггер културист сифатида ном қозонганидан сўнг, ўзига хос ролларни ижро эта бошлади. Кейинчалик ёш режиссёр Жеймс Кемерон Шварценеггерга терминатор ролини таклиф қилади, аммо Арнольд диалогсиз рол ижро этишни истамагани учун рад этади. Бироқ Кемерон Арнини ишонтира олади ва бу унинг карьерасидаги энг тўғри қарор бўлади. Кейинчалик Шварценеггер “Эгизаклар”, “Ҳаммасини эслаш”, “Коммандо” фильмларида суратга тушади. “Терминатор”нинг давомий қисмида катта гонорар олган актёр “Терминатор 3: машиналар қўзғолони”да янад кўпроқ пул ишлаб олади.

    Жейсон Стейтем

    Ёшлигида Жейсон Стейтем сузувчилик билан шуғулланган ва ҳатто терма жамоага қабул қилинган, кейинчалик эса моделлик қилиб, Томмй Ҳилфигер ва бошқа таниқли компаниялар билан ҳамкорлик қилган. Қизиқ томони шундаки, Стейтем “Карталар, пуллар, иккита тўппонча” фильмидаги илк ролини моделлик тажрибаси туфайли эмас, балки бир пайтлар бозорда ишлаган ва ўз қаҳрамонини ишончли тарзда гавдалантира олгани учун олган. Тўрт йилдан сўнг у “Юк ташувчи” фильмида рол ижро этиб, Голливудда жангари фильмлар актёри сифатида мустаҳкам ўрин эгаллади. Жейсон фильмографиясида “Адреналин”, “Механик”, “Айғоқчи”, “Мег: тубсизлик махлуқи” ва “Мег 2: тубсизлик”, “Инсон қаҳри”, “Асаларичи”, шунингдек, “Форсаж” туркумидаги бир нечта фильмлар мавжуд.

    Лиам Нисон

    Лиам Нисон аввало жанговар ва жиноий фильмлардаги роллари билан эсланади, бироқ карьерасининг илк даврида у “Шиндлер рўйхати” ва “Ҳақиқий муҳаббат” каби фильмлар орқали драматик жанрда ҳам ўзини кўрсатган эди. Аммо Нисон жангари фильмларга шунчалик берилиб кетдики, унинг машҳур “Шиндлер рўйхати” кам тилга олинадиган бўлиб қолди. У ўз фильмографиясини “Қор тозаловчи”, “Олишув”, “Профессионал”, “Сўнгги ёлланма аскар”, “Ҳаво маршали” ва “Соялар ўйини” каби фильмлар билан тўлдирди.

    Жан-Клод Ван Дамм

    Жан-Клод Ван Дамм турли ишларда ишлаётган пайтида, унга “Чекинмаслик ва таслим бўлмаслик” фильмида асосий роллардан бирини ўйнаш таклиф қилинади. Шундан сўнг у “Йиртқич” номли жанговар фильмда иштирок этади, бир йил ўтгач эса бутун ҳаётидаги асосий фильмга айланган “Қонли спорт”да суратга тушди. Кейинги бир неча йил ичида Жан-Клод “Ёлғиз бўри”, “Нишон”, “Қочишга жой йўқ”, “Кўча жангчиси”, “Универсал аскар” ва “Қўш зарба” фильмларида рол ўйнади. Аммо томошабинларнинг жанговар фильмларга қизиқиши пасайиши туфайли Ван Дамм ўзини бошқа йўналишларда излай бошлади. Шундай қилиб, 2008 йилда у “Ж.К.В.Д.” драматик жанговар фильмида рол ўйнаб, ўзини яна бир бор намоён қилишга муваффақ бўлди.

    3 апрел, 09:25   Изоҳ (0)   3262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Вертолёт парраги бошини узиб олган: фожиали тарзда ҳалок бўлган Голливуд юлдузлари

    27 март, 14:49

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    “65 ёшли аёлнинг тортилган юзга эга бўлишини тушунмайман”. Голливуд юлдузларидан илҳомлантирувчи иқтибослар

    26 март, 18:50

    Rolls-Royce’дан тортиб Bugatti’гача: жаҳон юлдузларининг энг қимматбаҳо автомобиллари

    26 март, 10:50

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Бир кеча учун камида 8 минг доллар: Жаҳон юлдузлари дам оладиган дунёнинг энг қиммат курортлари

    24 март, 21:51

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Довюрак киноюлдузлар: фильмлардаги хавфли трюкларни каскадёрсиз бажарган Голливуд актёрлари

    25 март, 19:55

    Ҳашаматдан қашшоқликка: ўз пулларини ҳавога совурган юлдузлар ҳикоялари

    26 март, 22:35

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Голливуд актёри Жуд Лоу “Кремль сеҳргари” фильмида Россия президенти Владимир Путин ролини ижро этмоқда

    27 март, 10:29

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45

    “Гарри Поттер” сериалини суратга олиш учун Англияда алоҳида шаҳар қурилмоқда

    Кино | 21 май, 22:41

    Австралияда юз берган тошқин оқибатида аҳоли уй томларида жон сақламоқда

    Дунё | 21 май, 22:22

    TikTok вояга етмаган фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қила бошлайди

    Лайфстайл | 21 май, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:23

    Тошкентда фуқароларга АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 21 май, 21:15

    Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” 6 очко билан гуруҳда қолиб кетди, “Олимпик Mobiuz” эса плей-оффга йўл олди

    Спорт | 21 май, 21:09

    Тошкентнинг тўртта туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

    Ўзбекистон | 21 май, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.