• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Дам олиш кунларсиз, тинимсиз ишлаш инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? 

    Инсон гоҳида очлик ҳиссини туймаса-да, маълум бир соатларда ўзини овқатланиш учун мажбурлайди. Демак, дам олиш ҳам организм учун жуда муҳим бўлиб, бунинг миқдори белгиланган ва шу вақтда инсон жисмоний ва маънавий томондан ҳордиқ чиқариши зарур.

    Фото: Pinterest

    Инсон дам олмаса, унинг организмида қандай ўзгариш юз беради?

    Замонавий инсоннинг муаммоларидан бири вақт ажрата олмасликдир. Инсон ҳар доим бирор нарса қилишга вақти йўқлигидан қўрқади, дангасалик ёмон эканлиги болаликдан маълум. Шунингдек, жисмоний жиҳатдан дам олиш нима эканлигини билмайдиган кўплаб инсонлар мавжуд. Дам олишсиз иш фаолиятини олиб бораётган инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?

    Иш самарадорлиги пасаяди

    Сурункали чарчаган одам жуда секин ишлай бошлайди. Диққатни жамлай олмайди. Ярим соат давомида экранга тикилиб, қандайдир арзимас нарсалар ҳақида ўйлаётганини дарҳол тушуниши қийин кечади. Ёки умуман ҳеч нарса ҳақида ўйламайди. Ўз-ўзини назорат қилишга кучи етмайди, мия дам олишига йўл қўймаслик учун барча мойилликларни тўсиб қўяди.

    Қўшимча иш соатлари меҳнат унумдорлигини пасайтириши исботланган. Бундан ташқари, агар ҳар куни мунтазам равишда ишлашда давом этилса, касбий чарчаш ҳолати юзага келади.

    Кўпроқ хатоларга йўл қўйилади

    Чарчоқ иш концентрациянинг пасайишига олиб келади. Олинган натижаларни диққат билан қайта ўқиш, қайта текшириш, қайта ҳисоблашнинг имконсизлиги хатоларга олиб келади. Тизимли равишда ортиқча ишлаган одамлар муқаррар равишда кўпроқ хато қилади.

    Уйқу режими бузилади

    Кўпчилик ортиқча ишлаб, уйқусизлик деган касалликни орттиради. Чарчаган одамнинг ухлаб қолиши осонроқ туйилиши мумкин, чунки организм том маънода шуни хоҳлайди, аммо уйқусизлик аста-секин пайдо бўлади.

    Сабаби ҳаддан ташқари чарчаган мия муаммоларни ҳал қилиш вариантларини узоқ вақт давомида излаши мумкин, иш ҳақидаги фикрлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Натижада мия уйғонади ва нотўғри ритмга ўтади.

    Кўпинча сурункали равишда етарлича ухламайдиган одамлар турли хил иш жараёнини тушида кўрганини айтади. Бир томондан бу ажойиб, чунки Менделеев ҳам ўз жадвалини тушида кўрган. Бошқа томондан эса соғлиқ учун турли хил оқибатларга тайёр бўлиш керак.

    Сурункали стресс ва ортиқча вазн

    Кунига 24 соат ишлаш режими, исталган вақтда компьютерда ўтириш ва ишлашга тайёрлик сурункали стрессга олиб келади. Натижада гормонал фон азоб чекади, яхши кайфият, ҳаётдан завқланиш қобилияти, яхши кўриш ва ҳоказолар учун жавобгар бўлган гормонлар тезда йўқотила бошлайди. Метаболизм сустлашади ва бу вазнга сезиларли таъсир қилади. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон қанчалик кам ухласа, вазн йиғиш хавфи шунчалик юқори бўлади.

    Қандай қилиб дам олиш керак?

    Ҳеч ким қандай қилиб дам олишни ўргатмайди. Аксинча, дангасалик ва бекорчилик ёмон эканлиги қайта-қайта тушунтирилади. Аммо ҳозир психологлар дангасалик ва бекорчилик ҳам самарадорлик каби муҳим эканлигини таъкидлайди. Чунки айнан дангасалик ортиқча иш туфайли энергия тугаб қолганидан дарак беради. Айтганча, ҳеч нарса қилмаслик лаҳзаларида мияга қизиқарли ғоялар келади.

    Жуда кўп хавотирланиш

    Одатда инсон хавотир ва ташвишга тушиб қолади. Ҳаттоки уйидан бир оз узоққа кетган вақтида ҳам хаёлида чироқ ёки дазмолни электр токидан узган ёки узмаганлиги ҳақида ўйлайди. Умуман олганда, ҳамиша қандайдир гумонлар ичида яшайди. Лекин мутахассислар роҳатланиб яшашни тавсия этади. Минг хавотирланиш билан узоқдаги ҳеч нарса ўзгариб қолмайди. Шунинг учун кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш, суҳбат қуриш ёки бирор қизиқарли машғулот билан шуғулланиш лозим.

    Ўзи учун пул сарфлашни ёмон кўради

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби инсонлар ўзини паст баҳолайди, бу эса виждони пок одамнинг ўзига пул сарфлашига йўл қўймайди. Шу жумладан, таътил учун ҳам. Аммо бу кўпинча квартира, машина сотиб олиш ёки барча пулларини бизнесга инвестиция қилиш каби супер вазифаларни қўйишга одатланган одамлар билан содир бўлади. Буларнинг барчаси нима учун? Келажак учунми? У қачондан бошланади?

    Инсон дам олса, гўёки иши барбод бўлади

    Шунинг учун дам олиш кунларида ҳам ишлашга тайёр бўлади: маслаҳат бериш, муаммоларни тушуниш, ҳамма нарсани ташлаб, офисга ёки учрашувга бориш. Афсуски, иш сизсиз ҳам давом этаверади.

    Ҳаммасини режага мувофиқ қилиш

    Инсон ўзини перфексионист деб билади, шунинг учун ҳаммасини режага мувофиқ бажаради. Ҳатто эркин дам олиш кунида ҳам барчаси режага асосан бўлиши лозим. Масалан, чипта олиш, хона буюртма бериш ва шунга ўхшаш юмушлар. Натижада бундай инсонлар ҳордиқ чиқариш учун эмас, балки иш юзасидан сафарга кетаётганга ўхшайди.

    Шунингдек, бундай инсонлар агар таътилга оиласи ёки компания билан бирга чиқса, вазият янада оғирлашади. Чунки энди ҳамманинг манфаати ҳисобга олинади. Таътилга биргаликда чиққан ҳар бир иштирокчига ғамхўрлик қилиш ортидан инсон ўзининг имкониятлари тугаётганини сезмайди ҳам.

    Нима истаётганини билмаслик

    Эҳтимол, ишдаги ғайрат бу инсон ўзи нима хоҳлаётганидан қочишнинг бир усулидир? Балки, бу тоифа инсонлар ўзига керак бўлган нарсалар ҳақида ўйлашдан қўрқар? Ёки ҳаётда қониқтирмайдиган нарсалар ҳақида ўйлашни хоҳламасликми? Ё аслида нима истаётганини билмасликми?

    Шунинг учун ҳам инсон вақтида дам олиши керак. Ўзига ва ҳаётига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

    4 март, 18:10   Изоҳ (0)   3009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #юрак саломатлиги#депрессия#чарчоқ#ҳордиқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурункали чарчоқ ҳис қилишнинг 6 сабаби ва ечими

    03.06.2020, 14:48

    Пиёда юришнинг организм учун 7 фойдаси

    15.10.2021, 11:59

    Ҳамма гап ковидда эмас: пандемия тана аъзоларимизга қай даражада таъсир қилди?

    09.11.2022, 16:48

    COVID’дан кейинги асоратларнинг 15 та белгиси: Улардан қандай халос бўлиш мумкин?

    25.11.2022, 16:45

    Туғуруқдан кейин витаминлар қабул қилиш қанчалик муҳим?

    15.12.2022, 21:13

    Шифокор маслаҳати: соғлиққа зарар бермаслик учун кальций ва магнийни қандай қабул қилиш керак?

    22.12.2022, 20:48

    Кариес, депрессия ва сочлар огоҳлантириши мумкин бўлган бошқа 5 та касаллик

    23.12.2022, 13:50

    Соғлиққа зиён келтирмаслик учун калсий ва магнийни қай тарзда қабул қилиш керак?

    27.03.2023, 10:48

    Нима сабабдан узоқ умр кўриш учун қон босимини ўлчаб туриш керак? Кардиолог тушунтиради

    17.04.2023, 20:50

    Узоқ умр кўришга ёрдам берадиган 7 та маҳсулот

    23.04.2023, 11:45

    Хотира сусайиб, юрак касалликлари хавфи ортади: Тўйиб ухламасликнинг организмга зарарлари 

    11.10.2023, 13:57

    Балиқ ёғининг организм учун 5 та фойдали хусусияти

    30.01.2024, 16:10

    Организм учун энг муҳим элемент — магний аҳамияти ва унга бой маҳсулотлар рўйхати

    26.03.2024, 19:40

    Қон босимини тушириб, инсультдан ҳимоя қиладиган минерал қайси эканини биласизми?

    10.06.2024, 11:24

    Узоқ умр кўриш учун ёрдам берадиган 5 та фойдали одат

    20.06.2024, 15:20

    Табиий антивируслар: мия, юрак, жигар ва қалқонсимон без яхши ишлаши учун нималар истеъмол қилиш керак?

    26.08.2024, 15:50

    Гарвард олимлари шакар ва ёғли гўштдан ҳам зарарли ва умрни қисқартирадиган маҳсулотни аниқлади

    24.10.2024, 13:45

    Стресс ва депрессия “ўчоғи”га айланиб қолган шаҳар: Тошкент ҳавоси ифлосланишининг сабаб ва оқибатлари

    30.11.2024, 11:05

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Мазали, аммо хавфли: рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот

    1 январ, 12:10

    Юрак хуружининг олдини олиш учун кардиологдан бир умрга татигулик маслаҳатлар

    4 январ, 15:37

    Эрталаб қаҳва ичиш умрни узайтириши аниқланди

    12 январ, 10:35

    Жигар саломатлигини сақлайди: рационга киритиш лозим бўлган 7 та маҳсулот

    17 январ, 14:23

    Иммунитетни пасайтиради, камқонликка олиб келади: қатъий парҳез сабаб юзага келиши мумкин бўлган 10 та ножўя ҳолат

    16 январ, 17:55

    Майизнинг кўпчиликка маълум бўлмаган 7 та фойдали хусусияти

    27 январ, 17:45

    Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ вақтида вафот этди

    23 январ, 22:00

    Емирилган суяклар, чириётган кўзлар, заифлашган хотира: ўзбекистонликлар коронавирусдан сўнг қандай асоратлар билан тўқнашмоқда?

    30 январ, 16:27

    ЖССТ туз истеъмоли бўйича янги тавсиялар берди 

    13 феврал, 16:20

    Шоколад юрак учун фойдалими? Олимлар жавоб берди

    15 феврал, 15:15

    Уйқу, витамин, моддалар етишмовчилиги организмга қандай таъсир қилади? 

    28 феврал, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.