• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Нима сабабдан узоқ умр кўриш учун қон босимини ўлчаб туриш керак? Кардиолог тушунтиради

    Турли хил соғлиқ муаммолари билан шифокорга ташриф буюрган кекса беморларнинг аксарияти юқори қон босимига эга. Шу билан бирга, афсуски, деярли ҳеч ким унинг даражасини назорат қилиш қанчалик муҳимлигини тушунмайди.

    Гипертония қон томирларни қандай ишдан чиқаради?

    Кардиолог гипертонияни А нуқтадан Б нуқтага етиб борадиган поезд билан таққослайди. Бу ўринда А бугунги кунлар, Б эса юрак-қон томир фалокатининг мантиқий натижасидир. Ва поезд қанчалик тез етиб боришини назорат қилиш ўзимизнинг қўлимизда.

    Қон босими даражалари ҳақида кенг тарқалган нотўғри тушунчалар:

    • “Менинг одатий қон босимим 150 га 100 юз”
    • “Онам ҳам, бувим ҳам гипертония билан оғриган! Бу бизнинг оиламизга хос”
    • “Ҳеч қандай шикоятим йўқ, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аксинча, босим тушганда ўзингизни ёмон ҳис қиласиз!”
    • "Демак, ёшингиз катта! Сиз қанчалик катта бўлсангиз, босим шунчалик юқори бўлади”
    • “Қон босимимни тушира олмайман! Паст босим сабабли қон миямга етиб бормайди”.

    ...Ва юзлаб турли баҳоналар.

    Келинг, ҳаётий мисол билан тушунтиришга ҳаракат қилайлик. Дейлик, янги шланг сотиб олдингиз. Ишлаб чиқарувчи уни ишлатишда рухсат этилган максимал сув босимини кўрсатади. Аммо шароитлар шундайки, юқори босим сизга тўғри келмайди; босимнинг пасайиши билан фойдаланиш давомийлиги ортади. Умуман олганда шланг бундай босимга дош беради. Бироқ шланг деворлари юқори босим учун мўлжалланмаган! Бу экспериментал тарзда исботланган. Шу боис, ишлаб чиқарувчи томонидан бу эҳтимолий сабаб огоҳлантирилади. Кўрсатмага биноан шланг ҳар куни ҳаддан ташқари юк билан фойдаланилса, у чўзилиб кетади, эскиради ва тўсатдан ёрилиб кетиши мумкин.

    Фото: “Новий очаг”

    Шу тариқа билиб олдингиз: гипертония ҳам қон-томирларга зарар етказади. Хўш нима учун шикастланган қон томирлари хавфли? Бу барча учун бирдек тушунарли бўлган инфаркт ва инсултдан ташқари нима билан таҳдид қилиши мумкин?

    Қон томирларига хавфли зарар нима?

    Фото: “Новий очаг”

    Организмда катта ва кичик томирлар мавжуд. Яна кучли ва ингичка томирлар бор. Ҳар қандай ортиқча юк энг ингичка томирлар биринчи навбатда зўриқади: буйрак, мия, кўз томирлари. Бундан ташқари, юракни ортиқча босим остида тўхтамасдан қон ҳайдашга мажбур бўлган орган сифатида алоҳида ажратиб кўрсатиш керак.

    Баъзи сабабларга кўра, кўпчилик кўриш қобилиятини йўқотишдан, буйракнинг ишдан чиқишидан, қон томирларининг шикастланишидан, юрак хуружи ва инсулт хавфидан унчалик хавфсирамайди... Бир томондан, буни тушуниш мумкин, чунки бу омиллар бир лаҳзада ҳаётдан кўз юмиш каби таҳдид билан қўрқув солмайди. Шу боис одамлар ўлим хавфи туфайли гипертонияни даволаш ҳақида ўйлайди.

    Бошқа томондан, бу ерда ҳам хавф яширинган. Инфаркт ва инсулт кўпчилик ишонганидек, фақат кекса ёшда содир бўлади. Шунинг учун ёшлар босимнинг ошишини аниқлаб, даволанишга югурмайдилар. Улар ўзларининг ёшини қон-томир билан боғлиқ ҳалокатлар билан боғламайдилар. Шу билан бирга юқори қон босими кун сайин буйрак фаолиятини бузишини, кўриш қобилиятини пасайтиришини, мия ва қон-томирларга зиён етказишини ҳисобга олмайдилар.

    Ёш беморларнинг эътиборини босимнинг доимий ошиши мия томирларига хотира бузилиши, уйқусизлик, депрессия, бош оғриғи, асабийлашиш ва сурункали ишемияга олиб келишига қаратмоқчиман.

    Атеросклероз аслида нима?

    Гипертонияни муқаррар равишда таъқиб қиладиган яна бир касаллик — бу атеросклероз бўлиб, у оддий одамлар фикрига кўра, хасталик томирларда жойлашган ёғ томчилари билан таснифланади.

    Босим кўтарилганда томирлар шикастланади. Ва бу холестерин бляшка (яраси)нинг шаклланиши учун асос бўлган зарар жойидир. Агар бу аллақачон содир бўлган бўлса, томирларни атеросклероздан ҳеч қандай қўшимчалар билан “тозалаб” бўлмайди. Буни тушуниш жуда муҳим! Фақат профилактика чоралари томирларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Қон томирларининг шикастланиши атеросклерознинг бирламчи сабабидир.

    Нима учун гипертоник беморлар ҳаётдан эрта кўз юмади?

    Ҳеч кимга сир эмаски, ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаби юрак-қон томир тизими касалликлари ҳисобланади. Инфаркт ва инсулт сабабларида (чекиш, холестериннинг юқори даражаси, ортиқча вазн, ҳаракатсиз турмуш тарзи билан бирга) гипертония етакчидир.

    Нима учун гипертоник беморлар эрта вафот этади? Қон босимини пасайтириш учун жуда кўп самарали дори-дармонлар мавжуд бўлиши мумкин, маълумотлар ҳам кўп... Аммо бугунги статистик маълумотларга кўра, дейлик, Россияда гипертония билан оғриган беморларнинг атиги 10 фоизи етарли даражада даволанади.

    Бунинг бир қанча сабаблари бор:

    • Биринчидан, гипертония кўпинча симптомсиздир. Кўп ҳолларда беморлар гипертония билан оғриганликларини билишмайди (чунки уларнинг босимини текшириш имконияти йўқ) ёки билишса ҳам унинг хавфини кўрмайдилар (чунки улар ўзларини жуда яхши ҳис қилишади).
    • Иккинчиси — гипертония патофизиологияси бўйича билимларнинг етишмаслиги. Оддий қилиб айтганда бемор томирлардаги бундай юкнинг оқибатларини билмайди.
    • Учинчи сабаб — таблеткаларни қабул қилишни истамаслик. Аввало, бу фармакотерапия ҳақидаги афсоналар билан боғлиқ. Кўпгина беморлар таблеткаларни қабул қилишдан қўрқишади, чунки улар бир жойдан жигарга “зарари” ҳақида маълумот топадилар; қўшнилар, танишлар ва дориларсиз муқобил даволаш усулларини тинглашди.
    • Тўртинчи сабаб — биринчи марта терапияни танлаш деярли ҳеч қачон мумкин эмаслигини тўғри англаб етмаслик. Беморларга босимни зарур чегараларда ва ножўя таъсирларсиз барқарор ушлаб турадиган таблеткаларни топиш учун шифокорга бир неча марта ташриф буюриш кераклигини тушунтириш муҳимдир. Кўплаб “босим туширувчи” дорилари мавжуд ва шифокорнинг вазифаси энг яхши индивидуал дозани, шунингдек, энг яхши комбинацияни танлашдир. Бироқ биринчи ёки иккинчи марта таъсирини сезмаган бир қанча беморлар: “Доктор, сиз буюрган таблеткалар ёрдам бермаяпти”, деган важ билан даволанишдан воз кечишга тайёр. Бундан ташқари, кўплаб беморларга бундай дори-дармонларни бутун умри давомида, ҳар куни ва кўпинча битта таблеткадан кўпроқ ичиш кераклиги ғайритабиий туюлади. Негадир, дори препаратларига қарамлик уларга бевақт ўлишдан ҳам ваҳималироқ туюлади.

    Қандай босим нормал ҳисобланади?

    Қон-томирларнинг соғлиғи нуқтаи назаридан нормал қон босими 90 дан 140 гача бўлган рақам ҳисобланади. Нима учун “қон-томир саломатлиги”ни таъкидланади? Чунки индивидуал саломатлик жиҳатидан бу рақамлар бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бир киши 130 аллақачон ўзини ёмон ҳис қилмоқда, бош оғриғи ва бошқа муаммолар. Бошқалар учун эса 180 меъёрдир. Иккисидан қайси бири ёрдамга муҳтож? Жавоб: иккаласи ҳам.

    Биринчи кўрсатилган даражада рақамлар нормал оралиқда бўлишига қарамай, беморнинг аҳволини тузатиш керак ва бунинг имкони бор. Иккинчи ҳолда бемор ўзини қанчалик яхши ҳис қилишидан қатъий назар, даволаниши керак. Чунки биринчи навбатда биз қон-томирларнинг соғлиғи билан қизиқамиз, улар бундай юқори қон босимидан, шубҳасиз, азият чекади.

    Доимий юқори қон босимига ўрганиб қолганлар босим таблеткалар билан туширилганда ўзларини ёмон ҳис қилишларини ва шунинг учун кўпинча даволанишни рад этишларини тўғри тушуниш ҳам жуда муҳимдир. Гап шундаки, организм босимнинг ошишини эмас, балки унинг пасайишини янада хавфли ҳолат сифатида “кўриб чиқади”. Шу боис босим пасайганда, биз ўзимизни, албатта, ёмон ҳис қиламиз. Бу бош оғриғи, ҳолсизлик, уйқучанлик, кўнгил айниши ва ҳатто, қусиш билан намоён бўлиши мумкин. Шу жиҳатдан терапияни тайинлашда шифокорлар босимни камайтириб юбормаслик учун минимал дозаларда дори-дармонларни танлайдилар. Агар қон босими кўрсаткичлари етарли даражага тушиб қолса ва одам ўзини ёмон ҳис қилса, организмга “янги” босимга кўникиш имкониятини бериш ва дори-дармонларни дарҳол ташламаслик тавсия этилади. Бир неча кундан кейин организм нормал босимга мослашади ва соғлиқ аста-секин яхшилана бошлади.

    Мавзуга доир:

    • Қон босими юқори инсонларга тавсия этиладиган 4 та маҳсулот
    • Гипертония: юқори қон босимидан азият чекаётганлар учун 8 тавсия
    • Аёллар юрак хуружи ҳақида нималарни билиши керак? Белгилари ва олдини олиш чоралари
    17.04.2023, 20:50   Изоҳ (0)   8620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳеч қачон аллергия қўзғатиши ҳақида ўйламаган уйингиздаги 7 та аллерген

    17.04.2023, 15:39

    Узоқ умр кўрувчи халқ: японларнинг ёш кўрсатувчи 4 одати

    17.04.2023, 13:28

    Эрталаб уйғонганда кутилмаган томоқ оғриғи: сиз билмаган 8 та сабаб

    14.04.2023, 20:55

    Сарғайган тишлар: муаммонинг сабаблари ва ундан қутулиш чоралари

    14.04.2023, 18:43

    Фойдали деб ҳисобланадиган аммо организм учун зарарли бўлган 6 хил озиқ-овқат маҳсулоти

    14.04.2023, 12:35

    Ширинликлар истеъмоли камайтирилганида юз терисида қандай ўзгаришлар содир бўлади? 

    13.04.2023, 15:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.