• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    COVID’дан кейинги асоратларнинг 15 та белгиси: Улардан қандай халос бўлиш мумкин?

    Коронавирусдан омон қолганлар тузалгандан сўнг ҳам дарҳол саломатлиги яхши бўлиб кетмади. Кўпчилик узоқ вақт давомида коронавирусдан кейинги синдром деб аталадиган бир қатор нохуш аломатлар билан яшади. Унинг хусусияти нимада? Қандай қилиб ундан қутулиш мумкин? Marie Claire нашри қуйида ушбу саволга жавоб берди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Юқори иситма, бош оғриғи, бурун оқиши ва йўтал, ҳидга бўлган сезувчанликнинг йўқолиши, ўпканинг шикастланиши — буларнинг барчаси COVID белгиларидир. Улар шунчаки ҳаммада ҳам кузатилмайди. Аммо ҳатто касаллик енгил ўтганлар ҳам коронавирусдан кейинги синдромни бошдан кечириши мумкин.

    Бемор COVID’дан тузалиб кетганида ҳам, унинг организми бир неча ой давомида заиф бўлиб қолади. Заиф иммунитетда кўпинча касалликдан кейинги синдром олти ой ёки ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин.

    COVID’нинг асоратлари қуйидаги белгиларни ўз ичига олади:

    • заифлик, чарчоқ;
    • нафас қисилиши, чуқур нафас ололмаслик, ўпкада оғирлик;
    • бош оғриғи, мигрен;
    • мушак ва бўғимларда оғриқ;
    • ҳид билишнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши, ҳид ва таъмни идрок этишда қийинчилик;
    • соч тўкилиши;
    • тиш ва милкнинг ёмонлашиши;
    • терида аллергик реакциялар, тошма;
    • босимнинг пасайиши, пулснинг ўзгариши;
    • бош айланиши;
    • хотира муаммолари, диққатни жамлай олмаслик;
    • уйқу муаммолари, уйқусизлик;
    • овқат ҳазм қилиш муаммолари;
    • тана ҳароратининг узоқ муддатли кўтарилиши ёки пасайиши.
    COVID’дан кейинги симптомни қандай йўқ қилиш мумкин?

    Ушбу синдромнинг олдини олишдан бошлаш керак бўлган биринчи нарса — бу рационни ўзгартириш. Ундан ширинликлар, ун маҳсулотлари, колбаса ва сосискалар, шунингдек шарбат ва газланган ичимликларни чиқариб ташлаш керак. Бу озиқ-овқатларнинг барчаси қондаги глюкоза даражасининг кескин ошишига олиб келади, бу эса ўз навбатида яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши мумкин. Иммун тизими аллақачон янги патогенларни доимий равишда кутади ва шакар фақат унинг ишини рағбатлантиради. Касаллик организмнинг ресурсларини йўқ қилади. Бунинг учун витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилиниши керак.

    Пробиотиклар

    Улардан бошлашга арзийди. Дори-дармонларни, айниқса антибиотикларни қабул қилиш ичак микрофлорасини бузади ва дисбактериозга олиб келади. Бундай вазиятда нормал ҳазм қилиш ва озиқ-овқатдан олинган барча озиқ моддаларни ассимиляция қилиш ҳақида унутиш мумкин. Пробиотиклар бактериялар ўсишинини тиклайди, шунинг учун овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

    Клетчатка

    Клечатка пробиотиклардан бактериялар ривожланиши учун кўпайиш жойи бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, улар ичаклар ҳаракатини рағбатлантиради ва ошқозон-ичак трактининг турли қисмларида зарур pH’ни сақлашга ёрдам беради.

    Оқсил

    Оқсил организмнинг энг керакли асосидир. Касаллик пайтида мушаклар тез-тез заифлашади ва массасини йўқотади — уларни тиклаш учун оқсиллар зарурдир. Бундан ташқари, оқсилларсиз иммуноглобулинларнинг, яъни патогенларни аниқлаш ва зарарсизлантириш учун хизмат қилувчи антитолаларнинг синтези юз бермайди. Оқсилни озиқ-овқат истеъмоли билан қабул қилиш мумкин.

    Д витамини

    Иммунитет тизимининг ҳужайралари Д витамини таркибига сезгир: бу уларни фаоллаштиради. Умуман олганда, Д витамини қуёш нурлари таъсирида терида ишлаб чиқарилади, аммо куз ва қишда ҳаво одатда булутли бўлади, шунинг учун Д витамини қўшимчаларини фақат мутахассис билан олдиндан маслаҳатлашганидан кейин касалликларнинг олдини олиш учун ичиш керак.

    B6, B12 ва магний витаминлари

    Мия ва умуман асаб тизимининг бузилиши ковиднинг энг кенг тарқалган оқибатларидан биридир. Уйқусизлик, хотира муаммолари, ташвиш, асабийлашиш, депрессия ва апатия — рўйхат давом этаверади. Магний ва Б витаминлари асаб тизимини рағбатлантиради, нейронлар ўртасида импулслар алмашинувини фаоллаштиради, ташвиш ва асабийлашишни енгишга ёрдам беради, хотира ва когнитив функцияларни яхшилайди.

    Омега 3

    Кўп тўйинмаган ёғли кислоталар ҳужайра мембраналарининг бир қисми бўлиб, ёғ алмашинувини тартибга солишда иштирок этади. Улар миянинг, юрак ва жигарнинг нормал ишлашини таъминлаш учун муҳимдир.

    C витамини

    C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, организмга вирус ва бактериялар билан курашишга ёрдам беради. Шунингдек, у тўқималарнинг янгиланиш қобилиятини оширади, баъзи гормонлар ва гематопоэз синтезида иштирок этади, капиллярларнинг ўтказувчанлигини яхшилайди ва ошқозон ости бези ҳамда қалқонсимон безларнинг ташқи секрециясини тиклайди.

    Мавзуга доир:

    • Совуқ ва вирусли мавсумда иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот
    • Совуқ об-ҳаво инсон организмига қандай таъсир қилади: қишда кузатиладиган саломатлик билан боғлиқ муаммолар
    • Ҳамма гап ковидда эмас: пандемия тана аъзоларимизга қай даражада таъсир қилди?

    25.11.2022, 16:45   Изоҳ (0)   17505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Совуқ ва вирусли мавсумда иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот

    24.11.2022, 20:50

    Мандарин танлаш бўйича лайфхак: қайси бири ширин ёки нордон, қандай сақлаш керак?

    24.11.2022, 19:51

    Қаришга қарши восита: ёш кўриниш учун кефирни қандай ичиш керак?

    24.11.2022, 10:00

    Оддий сув вазн камайтиришга ёрдам берадими?

    23.11.2022, 18:40

    Йогурт, қаҳва ва нонуштада истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган бошқа маҳсулотлар

    23.11.2022, 09:55

    Юракни эҳтиёт қилинг: кардиолог кўригидан ўтиш учун 9 та сабаб

    22.11.2022, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги тарихий обидалар билан танишди

    Ўзбекистон | 25 август, 21:06

    Германияда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш ғояси ҳақида махфий ҳужжатлар эълон қилинди

    Дунё | 25 август, 20:40

    Юпитернинг пайдо бўлиши метеоритларнинг ўзгаришига олиб келган — тадқиқот

    Дунё | 25 август, 20:30

    Ўзбек муҳожирлари Болтиқбўйи давлатларидан пул юборишни кескин коъпайтирди

    Ўзбекистон | 25 август, 20:20

    Сурия президенти аш-Шараъа БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 25 август, 20:05

    Трамп АBC ва NBC телеканалларининг эфир лицензияларини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Дунё | 25 август, 19:50

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.