• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Саломатлик

    ЖССТ туз истеъмоли бўйича янги тавсиялар берди 

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) туз истеъмоли бўйича янги тавсиялар берди. Йилига 1,9 миллионта ўлим ҳолати юқори натрий истеъмоли билан боғлиқ.

    Фото: iStock

    Шунга қарамай, дунё бўйлаб кунлик ўртача натрий истеъмоли 4,3 граммни ташкил этмоқда. Бу ЖССТнинг 2 граммлик тавсиясидан 2 баробар юқоридир. Мақсадга яқинлашиш учун ЖССТ энди одамларга уй тузини натрий миқдори кам бўлган муқобилга алмаштиришни тавсия қилмоқда.

    Натрий муҳим минерал ҳисобланади, лекин бошқа барча моддалар сингари уни ҳам ортиқча истеъмол қилиб бўлмайди. Асосий хавф юрак касалликлари ва қон босими билан боғлиқ.

    Гарвард жамоат саломатлиги мактабига кўра, ортиқча натрий, аввало, буйракларни ҳаддан ташқари зўриқтиради. Организм натрийни суюлтириш учун кўпроқ сув сақлаб қолади, бу эса қон ҳажмини ва у билан бирга қон босимини оширади. Юрак шунча кўп қонни ҳайдаш учун кучлироқ ишлашга мажбур бўлади. Вақт ўтиши билан бу қон томирларига шикаст етказади ва юрак хуружлари, инсульт ҳамда юрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, пешоб билан кальций йўқотилиши туфайли сурункали буйрак касаллиги ва остеопороз хавфи ҳам мавжуд. Шунингдек, Бутунжаҳон саратон тадқиқотлари жамғармаси тузланган гўшт каби туз миқдори юқори бўлган маҳсулотларнинг ошқозон саратони билан боғлиқлигини аниқлаган.

    Аслида, натрий нафақат тузда, балки бошқа кўплаб маҳсулотларда ҳам мавжуд, шу сабабли унинг истеъмолини назорат қилиш жуда қийин. 

    Янги таклиф шундан иборатки, одамларга оддий натрий хлориднинг бир қисми калий хлорид билан алмаштирилган, калий билан бойитилган тузни ишлатиш тавсия этилмоқда.

    Калий ҳам организм учун фойдали минерал ҳисобланади, аммо кўпчилик уни етарли миқдорда истеъмол қилмайди. Бу гиперкалиемияга кўпроқ мойил бўлган буйрак муаммолари бор кишиларга тўғри келмаслиги мумкин.

    ЖССТ илк бор туз ўрнини босувчилардан фойдаланиш бўйича глобал тавсияларни эълон қилди. Шунингдек, ташкилот натрий истеъмолини камайтириш учун бир нечта фойдали маслаҳатларни келтириб ўтди:

    • ўта ишлов берилган озиқ-овқатлардан сақланиш;
    • дастурхонлардан туздонларни олиб қўйиш;
    • овқат тайёрлашда камроқ туз ишлатиб, кўпроқ зиравор қўшиш;
    • калий билан бойитилган тузга ўтиш;
    • маҳсулотларда натрий миқдори кам кўрсатилган белгиларни излаш;
    • ёдланган туздан фойдаланиш.

    2024 йил ЖССТ экспертлари тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтганди. Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори. 

    Гипертония Европа минтақасида барча ўлимларнинг деярли тўртдан бир қисмини ва ногиронларнинг 13 фоизини ташкил қилади. Аксарият европаликлар кўп туз истеъмол қилади ва 30-79 ёшдаги ҳар учинчи одам гипертониядан азият чекади. 

    13 феврал, 16:20   Изоҳ (0)   6952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ЖССТ#туз истеъмоли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар тузни ўта кўп истеъмол қилиши аниқланди

    15.12.2016, 10:25

    Нурланиш, саратон, жинсий ожизлик... Электромобильлар магнит майдони инсон организми учун хавфлими?

    16.11.2024, 16:25

    Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 та турдаги биологик фаол қўшимчалар

    22.11.2024, 10:58

    Саратоннинг олдини олиш: онкологик касалликлар хавфини камайтириш учун 10 та профилактик чора

    10.12.2024, 15:35

    Грипп қандай касаллик? Уни даволашнинг қандай самарали усуллари бор?

    12.12.2024, 12:20

    Хавфли озиқ-овқат маҳсулотлари туфайли дунёда ҳар йили 600 миллионга яқин инсон жабрланади — ЖССТ

    31.12.2024, 20:50

    АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тарк этади 

    29 январ, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.