• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Шерюрак”, “Қирол нутқи”, “Менинг қаттиқўл энагам”: “Гарри Поттер” актёрлари биргаликда суратга тушган фильмлар

    “Гарри Поттер” франшизасининг ашаддий мухлисларини хурсанд қилган ҳолда, уларнинг севимли актёрлари биргаликда иштирок этган бошқа фильмлар ҳақида ҳам маълумот берамиз.

    “Алиса мўжизалар мамлакатида”

    19 ёшли Алиса Кингсли ўзи хоҳламаган унаштирув маросимига тайёргарлик кўради, бироқ сўнгги лаҳзада ғойиб бўлади ва тушида кўрган Мўжизалар мамлакатига тушиб қолади. Фильмдаги Қизил қиролича ролини Беллатрис Лестренж образи билан машҳур бўлган Ҳелена Бонем Картер ўйнаган. Ундан ташқари, фильмда Френсис де ла Тур, Алан Рикман, Пол Уайтхаус, Тимоти Сполл, Имелда Стонтон ва Гарри Тейлор ҳам иштирок этган, фақатгина дубляж жараёнида.

    “Шерюрак”

    “Шерюрак” америкалик Мел Гибсон фильми бўлса-да, унда кўплаб европалик актёрлар рол ўйнаган ва улардан тўрттаси кейинчалик “Гарри Поттер”нинг турли қисмларида иштирок этган. Брендан Глисон “Гарри Поттер” фильмида бир вақтнинг ўзида Аластор Грюм ва сохта Аластор Грюм ролини ўйнаган. Унга кейинчалик Девид ЎХара, Питер Меллан ва Майкл Бирн ҳам қўшилади.

    “Аждар юраги”

    Қўзғолон пайтида шаҳзода Эйнон жиддий жароҳат олади. Тирик қолган Эйнон отасидан яхшироқ ва меҳрибонроқ қирол бўлишига умид қилган ақлли аждаҳо уни қутқаради. Бироқ кейинчалик қирол бўлган шаҳзода бу умидларни оқламайди, ҳатто аксинча отасидан баттар бўлади.

    Фильмдаги бош ва иккинчи даражали роллар Девид Тюлис, Жейсон Айзекс ва “Азкабан маҳбуси” фильмида Мадам Росмерта ролини ўйнаган Жули Кристига насиб этди. Кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо фильм чиққан пайтда у 64 ёшда эди.

    “Нью Йорк тўдалари”

    “Қассоб Билл” лақабли Уилям Каттинг ўзининг ашаддий душманини йўқ қилади, лекин унинг ўғли қочиб кетади. Йиллар ўтиб, ўғил улғаяди ва отаси учун қасос олишга қарор қилади, аммо бунинг учун у тўда тўплаши керак. Жим Бродбент ва Брендан Глисонга иккинчи даражали роллар берилади.

    “Вақт қўриқчиси”

    Гарчи “Вақт қўриқчиси” томошабин ва танқидчилар томонидан ижобий қабул қилинган бўлса-да, шунингдек, “Гарри Поттер” юлдузларидан ташқари, Эйса Баттерфилд, Бен Кингсли, Саша Барон Коэн, Кристофер Ли ва Жуд Лоу ҳам иштирок этган ажойиб актёрлар таркибини тўплаган бўлса-да, кассада омадсизликка учради. Ҳатто “Гарри Поттер”даги Нарсисса Малфой, Максим хоним ва Вернон Дурсл ролида порлаган Хелен Маккрори, Френсис де ла Тур ва Ричард Гриффиц ҳам вазиятда лойиҳани қутқара олмади.

    “Қирол нутқи”

    “Қирол нутқи” бадиий фильми болалигида дудуқланишдан азият чеккан ва фуқаролари олдида нутқ сўзлай оладиган шахсга айланиш учун катта меҳнат қилган қирол Георг VI ҳақида ҳикоя қилади. Нисбатан кичик 15 миллион бюджет билан фильм 414 миллион доллар йиғиб, хитга айланади. Фильмда Колин Фертдан ташқари Ҳелена Бонем Картер, Майкл Гамбон ва Тимоти Споллни ўз ичига олган актёрлар таркиби бор эди. Питер Петтигрю образи билан машҳур бўлган актёр эса Черчилл ролини ўйнайди.

    “Менинг қаттиқўл энагам”

    “Менинг қаттиқўл энагам” “Энага Матилда” китоблар сериясининг биринчи фильми эди. Гарчи у кассада катта пул ишлаб топган бўлса-да, Ғарб томошабинлари уни жуда совуққонлик билан қабул қилишади.

    “Менинг қаттиқўл энагам” фильмида Эмма Томпсон ва Имелда Стонтон яна биргаликда рол ўйнашади, уларга қўшимча равишда Келли МакДональд қўшилади — у “Гарри Поттер”да Елена Когтевран ролини ўйнаган. Дастлаб Элена ролини Кейт Уинслетга таклиф қилишган, аммо унинг агенти рад этган. Уинслет бу ҳақда билгач, “Гарри Поттер”да ўйнашга қарши эмаслигини айтади.

    “Ақл ва туйғу”

    Алан Рикманнинг биринчи ёрқин романтик ролларидан бири “Ақл ва туйғу” фильмидаги полковник Брендон эди. Ўшанда Рикман ниҳоят ўзини оммага драматик актёр сифатида кўрсатади. У кўп жиҳатдан Жон Уиллоуби ролини ўйнаган романтик жанр устаси Хю Грантни ҳам ортда қолдиради. Фильмда икки актёрга Эмма Томпсон, Имелда Стонтон, Роберт Харди, Жемма Жонс ва “Гарри Поттер”даги бир нечта фильмларда Поппи Помфри хоним ролини ўйнаган Элизабет Сприггз партнёр бўлган.

    “Суини Тодд, Флит-стритдаги иблис сартарош”

    Тим Бёртон америкалик режиссёр бўлишига қарамай, кўпинча фильмларида британиялик актёрларни суратга олган. “Суини Тодд, Флит-стритдаги иблис сартарош” бунга яна бир мисолдир. Жонни Депп, Ҳелена Бонем Картер, Алан Рикман ва Тимоти Сполл асосий таркибда бўлиб, кичик қаҳрамонлардан бири Жейми Кемпбелл Бауэрга насиб этади.

    “Қора либосли аёл”

    2012 йилда Дэниел Рэдклифф биринчи марта қўрқинчли фильмда рол ўйнади. Бу “Қора либосли аёл” бўлиб, у арвоҳлар яшайдиган уйга кириб қолган эркак ҳақида ҳикоя қилади. Дэниэл учун мазкур фильм “Гарри Поттер”дан ташқари биринчи образ эди — 15 миллион долларлик бюджетга эга фильм деярли 130 миллион даромад келтиради. “Қора либосли аёл” фильмидаги муҳим роллардан бирини Аберфорт Дамблдор образини яратган Kиaран Хайндс ўйнайди.

    19 феврал, 12:15   Изоҳ (0)   2827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#«Гарри Поттер»#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    26.11.2022, 11:45

    Кинотавсия: оғир дамларда дардингизга малҳам бўлиши мумкин бўлган ажойиб фильмлар

    15.12.2022, 14:52

    Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)

    03.02.2023, 16:10

    Кинотавсия: кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган қадрдон фильмлар 

    27.02.2023, 17:54

    Роль ўйнаган фильмлари катта даромад келтирадиган актёр ва актрисалар рейтинги тузилди. 1-ўринда ким экани хаёлингизга ҳам келмаган

    23.03.2023, 20:55

    Жеймс Кемерон, Леонардо Ди Каприо ва атроф-муҳит ва табиат ҳақида қайғурадиган бошқа машҳурлар

    27.03.2023, 16:30

    Ажойиб ижроси билан ҳамкасбларидан устун турса-да, ҳанузгача нуфузли кино мукофотларга лойиқ кўрилмаган актёр ва актрисалар (фото)

    11.04.2023, 20:55

    Шу роль учун туғилгандек: фильмдаги образини қойилмақом тарзда ижро этган Голливуд актёрлари (фото) 

    04.05.2023, 20:35

    Ўзи иштирок этган фильмни томоша қилишни истамайдиган Голливуд юлдузлари  

    12.01.2024, 16:20

    Оламшумул машҳурликка эришган, аммо кейинчалик экранлардан ғойиб бўлган Голливуд юлдузлари (фото)

    08.04.2024, 15:50

    Голливуд юлдузларининг томошабинлар ҳафсаласини пир қилган роллари (фото)

    18.04.2024, 09:49

    “Кимдир мени тепмаган, ҳақорат қилмаган кун бўлмаган”. Мактабда синфдошлари томонидан зўравонликка учраган Голливуд юлдузлари

    06.06.2024, 11:58

    Голливуд юлдузларига икки томчи сувдек ўхшайдиган оддий одамлар (фото)

    02.08.2024, 13:20

    “Уста ва Маргарита”, “Чол ва денгиз” . Голливуд актёри Дэниэл Редклиффнинг бошқа севимли китоблари

    30.09.2024, 18:15

    Смартфонлардан умуман фойдаланмайдиган машҳурлар (фото)

    22.10.2024, 13:35

    Моҳирона ижроси билан Голливудни забт этган корейс актёрлари

    12.11.2024, 12:40

    Машҳур фильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган муҳим деталлар

    18.11.2024, 11:35

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Леонардо Ди Каприо ҳақида кўпчилик билмайдиган 22 та факт: энг юқори гонорари, сиёсий қарашларидан тортиб болаликдаги қадрдон дўстигача

    5 феврал, 09:39

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жоан Роулингни отаси ёқтирмаган, Деми Мур ғилайлиги учун масхара қилинган: болалиги ўта оғир ўтган жаҳон юлдузлари (фото)

    8 феврал, 13:55

    Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашди: актёр тилдан қолган ва оила аъзоларини таний олмаяпти

    8 феврал, 21:09

    Океан соҳилларида жойлашган 10 та жаннатмонанд пляж (фото)

    13 феврал, 12:42

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Машҳур ота-онасининг ёрдами билан эмас, ўз истеъдоди билан муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    17 феврал, 17:11

    Дисморфофобия: тасаввуридаги жисмоний нуқсонларидан азият чекадиган Голливуд юлдузлари

    17 феврал, 11:40

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.