• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Болалигида зоолог бўлишни орзу қилган, 47 ёшида она бўлган, 10 йилдан сўнг кинога қайтган Кемерон Диас ҳақида

    Кемерон Диас “Ниқоб” комедиясида дебют қилганида эндигина 20 ёшга кирганди. Ўшандан бери йигирма йилдан ортиқ вақт давомида у Голливуднинг энг талабгир актрисаларидан бири бўлди. Бироқ карьерасининг юқори чўққисида малла соч аёл тўсатдан экранлардан ғойиб бўлди. Катта роллар, гулдурос қарсаклар ва кино мукофотлари ўрнига у тинч ҳаётни афзал кўрди ва у меҳрибон уйбекаси ва ғамхўр она ролини танлади.

    Ёрқин дебют

    Кемерон Диас 1972 йилда туғилган. Унинг онаси импорт ва экспорт бўйича агент, отаси эса нефть қазиб олиш станциясида ишчи бўлган. Актрисанинг томирларида куба, инглиз ва немис қони оқади. Кемерон ота-онасини ҳурмат билан эслайди ва улар жуда меҳрибон бўлганини таъкидлайди. Кемерон катта опаси Шимен билан бирга катта бўлган.

    Бўлажак актриса илон ва сичқонлар боқиб, зоолог бўлиш ҳақида жиддий ўйларди. У оддий мактабда ўқиган. Айтганча, унинг синфдоши бўлажак рэпер Snoop Dog бўлган. Болалигида Кемерон тенгдошларидан баланд бўйи ва ёқимли табассуми билан ажралиб турарди.

    16 ёшида Диас Elite Моdel Management агентлиги билан шартнома имзолаб, ўзини моделликда синаб кўради. Унинг эслашича, ўша йилларда у ташқи кўринишига жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган. У доим ўзини тенгдошлари билан таққосларди.

    Кемерон илк дебюти 21 ёшида “Ниқоб” фильмида қилади. Унга моделлик агентлиги ходимларидан бири кастингга келишни маслаҳат беради. Бу ролга тасдиқланган Диас дарҳол актёрлик маҳоратидан сабоқ ола бошлайди, чунки унинг бу соҳада ҳеч қандай тажрибаси йўқ эди.

    Ушбу комедияда Кемерон Жим Керри билан ажойиб тандем бўлиб, фильм 1994 йилнинг энг кўп даромад келтирган ўнта фильми қаторига киради. Интервьюларидан бирида актриса “Ниқоб”дан кейин уни нафис ва чиройли деб аташганлигини айтади, лекин у ўзини бундай деб ҳисобламасди.

    Машҳурлик чўққисида

    Бундай бош айлантирувчи муваффақиятдан сўнг Кемерон режиссёрлардан кўплаб таклифлар ола бошлайди. Шундай қилиб, 1996 йилда актриса иштирокида 3 та фильм чиқади. 1997 йилда у “Дўстимнинг тўйи” фильмида Жулия Робертснинг рақиби ролини ўйнайди, мазкур фильм барча даврларнинг энг яхши романтик комедияларидан бири сифатида тан олинади.

    Бир йил ўтгач, Диас “Ҳамма Мери деб ақлдан озган” фильмида бош ролни ижро этиб, “Олтин глобус” мукофотига номзод бўлади. Суратга олиш пайтида у актёр Метт Диллон билан танишади ва у билан у қисқа вақт давомида учрашиб юради.

    Кемерон кейинчалик жиддийроқ роллари билан карьерасида кескин бурилиш қилади. Шундай қилиб, 1999 йилда у “Жон Малкович бўлиш” фильмида ишсиз қўғирчоқбознинг бахтсиз хотини ролини ўйнайди. Танқидчилардан бири шундай деб таъкидлайди: “Кинодаги энг гўзал аёллардан бири бўлган бу актриса бу фильмда жуда ёқимсиз кўринадики, ҳатто уни танимадик”.

    Янги минг йилликнинг бошида Диас 2000 йилнинг энг юқори даромад келтирган фильмларидан бири бўлган “Чарли фаришталари” фильмида иштирок этади. Бир йил ўтгач, у “Кўринмас цирк” ва “Ванилли осмон” фильмларида рол ўйнайди. Охирги фильмдаги роли учун у нуфузли мукофотларга номзод бўлган ва кўплаб танқидчиларнинг ижобий фикрларини олган.

    Шундан сўнг “Шрек” мультфильмининг тўрт қисмида Фионага овоз бериш ва Мартин Скорсезе режиссёрлигидаги “Нью Йорк тўдалари” драмасидаги ёрқин рол билан давом этади. Айтганча, Диас айнан “Нью Йорк тўдалари”даги ишини ўз карьерасининг энг юқори чўққиси деб ҳисоблаганини эътироф этган.

    2010 йилда Forbes журналида Кемерон Диас “Энг бой ва машҳур 100 аёл” рўйхатида 60-ўринни эгаллайди. Кейинчалик актриса яна бир қатор фильмларда иштирок этади, уларнинг кўпчилиги унчалик омадли чиқмайди. 2013 йилда у Хавер Бардем, Пенелопа Круз ва Бред Питт билан бирга “Маслаҳатчи”да рол ўйнайди. Фильм яхши қабул қилинмаган бўлса-да, Кемероннинг роли сўнгги йилларда кинодаги энг яхшиларидан бири сифатида тан олинади.

    2014 йилда Диаснинг сўнгги фильми — “Энни” мусиқий фильми экранларга чиқади. Унда у болалар уйининг шафқатсиз ходимаси ролини ижро этади. Танқидчиларнинг фикрича, актриса “ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилган”, “жуда кескин ва ёқимсиз” эди.

    Шундан сўнг Кемерон актёрлик фаолиятида танаффус қилишга қарор қилади. 2017 йилда у уй ва суратга олиш майдончаси ўртасида ўтказган 20 йиллик карьераси уни чарчатганини айтиб, дам олиши кераклигини эълон қилади.

    Голливуддан узоқда

    2013 йил охирида Диас The New York Times бесцеллерлар рўйхатида 1-ўринни эгаллаган “Тана ҳақида китоб” асарини нашр этади. Унда актриса ҳар доим ҳам соғлиғига ғамхўрлик қилмаганини тан олиб, энди бунга кўпроқ эътибор қаратганини таъкидлайди. 2016 йилда Кемерон “Узоқ умр кўриш ҳақида китоб”ини чоп этади. Ўшандан бери у соғлиқни сақлаш ва биотехнологиялар соҳасидаги стартапларга сармоя киритмоқда.

    2014 йилда Кемероннинг яқин дугонаси Никол Ричи уни мусиқачи Бенжи Мадден билан таништириб қўяди. 10 ойдан кейин улар турмуш қуришади. 2019 йилда суррогат оналик орқали эр-хотиннинг қизи дунёга келади. Дарвоқе, Диас Голливудда шундай йўл билан она бўлган ягона аёл эмас.

    Яқинда Гвинет Пелтроуга берган интервьюсида Диас шахсий ҳаётига умуман вақти қолмаслигини тушунганидан кейин кинони тарк этганини тан олган. Фаолиятини тугатгандан сўнг, у ўзига ғамхўрлик қила бошлагани учун руҳий хотиржамликка эришган.

    “Доим омма олдида ва ҳамманинг эътиборида бўлиш жуда қийин. Ҳар доим машҳурларга қаратилган жуда катта энергия бор ва бу сизни босим остида ҳис қилишингизга сабаб бўлади”.

    Камерон барча актёрларни бир оз гўдак деб ҳисоблайди, чунки суратга олиш майдончасида уларга мустақил равишда ҳеч нарса қилишга, ҳатто сумкасини кўтариб юришга ҳам рухсат берилмайди. Шу туфайли уларнинг ҳаёти кўп жиҳатдан чекланган бўлади.

    “Сиз танимайдиган одамлар доим сиз учун нимадир қилишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ўзимни ҳар доим ноқулай ҳис қилардим. Мен ўзимга ғамхўрлик қила олишимни, катта бўлишимни ва ҳаёт қийинчиликларини енгишимни, шунингдек, ўзим учун масъулиятни ўз зиммамга олишим ва бошқаларнинг фикрига кўра эмас, балки ўзим хоҳлагандек яшашим мумкинлигини ўзимга исбот қилишим керак эди”.

    Кемерон ботокс ва пластик жарроҳликка қарши бўлиб, бу соҳадаги шифокорлар хизматидан фақат тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланган. Актриса тўрт марта бурнини синдирган: уч марта сёрфинг билан шуғулланаётганда, бир марта эса шиша эшикка уриб олган. Шу сабабли пластик жарроҳга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бундан ташқари, Диас тахминан 20 йилдан буён дезодорант ва терлашга қарши воситалардан фойдаланмайди.

    Карьерага қўйилган нуқта

    Актриса касбини бутунлай тарк этиши ҳақида ҳеч қачон гапирмаган. Диас экранларда кўринмай қолганини карьерасидаги танаффус деб атайди. 2022 йилда эса юлдуз катта кинога қайтишга тайёрлиги маълум бўлди.

    У кўп йиллик дўсти ва ҳамкасби Жейми Фокс фильмида рол ўйнайди. Актрисанинг айтишича, у деярли 10 йилдан сўнг суратга олиш жараёнига қайтишидан жуда ҳаяжонланмоқда. Эҳтимол, бу сафар Кемерон иш ва оила ўртасидаги мукаммал мувозанатни топишга эришар.

    3 феврал, 10:11   Изоҳ (0)   2095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актрисалар#Кемерон Диас

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузлари макияжсиз ҳолда оммавий селфига тушди

    22.11.2016, 09:52

    Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    26.11.2022, 11:45

    Биз кўрмаган саҳналар: турли сабабларга кўра машҳур фильм ва сериалларнинг кесиб ташланган кадрлари (фото)

    01.12.2022, 10:27

    Голливуднинг ҳанузгача «Оскар»га лойиқ кўрилмаган машҳур актёр ва актрисалари (фото)

    16.12.2022, 16:49

    Қийин пайтда бир-бирини қўллаб-қувватлаган: Голливуддаги энг яхши дўстлар (фото)

    30.03.2023, 16:35

    Тақдир туҳфаси: Голливуд юлдузларининг аввалига ўйнашни истамаган, лекин оламшумул машҳурлик олиб келган эсда қоларли роллари (фото)

    09.08.2023, 11:40

    Галь Гадот, Кэмерон Диас ва моделдан актрисага айланган бошқа машҳурлар (фото)

    09.08.2023, 10:36

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшагани боис ашаддий мухлислари ҳам адаштирадиган актёр ва актрисалар (фото)

    27.08.2024, 15:46

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Руҳий касалликлар шифохонасида даволанган машҳур актёр ва актрисалар

    07.11.2024, 11:25

    Ақлдан озган мухлис, акула ҳужуми, суратга олиш пайтидаги клиник ўлим: ҳаётдан кўз юмишига оз қолган Голливуд юлдузлари 

    09.11.2024, 12:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар 

    23.11.2024, 12:30

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Голливуднинг афсонавий актрисалари ҳаётини бошқа ракурсдан кўрсатиб берадиган қизиқарли фактлар 

    23 январ, 16:46

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Классик Ferrari’дан янги Mercedes’гача. Бокс афсонаси Майк Тайсон коллекциясида қандай автомобиллар бор?

    25 январ, 11:06

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    “Голливуд Бред Питт томонда”: Анжелина Жоли “Оскар”га номзоди қўйилмаганидан хафа бўлди

    27 январ, 09:30

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    “Терминатор”дан “Моана”гача: Голливуд киносаноатидаги энг шов-шувли плагиатлар

    29 январ, 16:45

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.