Голливуд актрисаси Дрю Бэрримор ўз ҳамкасблари билан макияжсиз тушган суратини жойлади. Сурат Instagram’га 20 ноябрь куни жойланди ва бир кунда 235 мингта «лайк» тўплади.
Бэрримордан ташқари, фотосуратда Кэмерон Диас, Гвинет Пэлтроу, Николь Ричи ва бошқа актрисалар акс этган. Улар селфига Мексикада ўзлари чиққан тоғ чўққисида тушган.
Фотосуратга ёзган изоҳида Бэрримор ўз дугоналарига севги изҳор қилди ва барчани дўстларнинг қадрига етишга, яхшилик улашишга, дўстлар билан ўтказилган лаҳзаларни қадрлашга ва келажак учун режалар тузишга чақирди.
Изоҳ (0)