Кинода шундай кучли асарлар борки, уларнинг “Оскар” олмаганига ишониш қийин. Бу фильмларни томошабинлар ёддан билади, танқидчилар мақтайди, аммо Академия мукофотига эга бўлмайди.
“Мурватли апелсин”
- Йил: 1971
- Режиссёр: Стенли Кубрик
- IMDb рейтинги: 8.2
- Асл номи: A Clockwork Orange

Афсонавий режиссёр Стенли Кубрик томонидан суратга олинган “Мурватли апелсин” ХХ асрнинг энг баҳсли фильмларидан бири ҳисобланади. Экспериментал психологик усуллар ёрдамида “қайта тарбиялаш”га уринилаётган руҳий касаллик Алекс (Малколм Макдауэлл ижросида) ҳақидаги ҳикоя ҳамон қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Фильм 1972 йилда 44-“Оскар” мукофотининг тўртта номинациясида номзод этиб кўрсатилган эди. Ўша йили бошқа фильмлар ғалаба қозонди: “Томдаги скрипкачи”, “Охирги киносеанс” ва айниқса, Уилям Фридкиннинг “Французча муносабат”. Айнан сўнгги фильм “Мурватли апелсин”ни деярли барча йўналишларда ортда қолдирди ва ундан энг яхши фильм, режиссюра, мослаштирилган сценарий ва монтаж номинацияларида ғалаба қозонди.
Энг ачинарлиси, Малколм Макдауэлл номзодлар рўйхатига ҳам киритилмаган. Ваҳоланки, унинг Алекс роли кино тарихидаги энг кучли ва эсда қоларли ижролардан биридир.
“Таксичи”
- Йил: 1976
- Режиссёр: Мартин Скорсезе
- IMDb рейтинги: 8,2
- Асл номи: Тахи Driver

49-“Оскар” маросимидан бир йил олдин Мартин Скорсезе “Таксичи” фильмини суратга олган эди — замонавий Американинг бегоналашуви, ёлғизлиги ва хунуклиги фонида аста-секин ақлдан озаётган Вьетнам уруши фахрийси Бикл (Роберт Де Ниро) ҳақидаги фожиа.
Фильм бор-йўғи тўртта номинацияни қўлга киритди. Ўша пайтда мукофотнинг энг кучли номзодлари “Рокки” (10 номинация) ва “Телеканал” эди.
Роберт Де Ниро ва Айрис ролини ижро этган 12 ёшли ҳамкасби Жоди Фостер энг яхши эркак бош роли ва иккинчи даражали аёл роли учун “Оскар” мукофотига номзод бўлди. Бироқ иккаласи ҳам “Телеканал” актёрларига — Питер Финч ва Биатрис Страйтга ютқазиб қўйди.
“Таксичи” “Энг яхши фильм” номинациясида ҳам мағлубиятга учради, унда “Рокки” ғолиб чиқди. Мартин Скорсезе эса “Энг яхши режиссёр” номинациясига киритилмади ҳам.
“Суғур куни”
- Йил: 1993
- Режиссёр: Ҳаролд Рамис
- IMDb рейтинги: 8.0
- Асл номи: Groundhog Day
-f9T3PLSb.avif)
“Суғур куни” энг яхши комедиялардан бири ва Билл Мюррей ҳамда режиссёр Гаролд Рамис ижодий ҳамкорлигининг чўққиси ҳисобланади. Аммо айнан шу фильм уларнинг узоқ йиллик дўстлигига нуқта қўйган. Улар фақат Рамис 2014 йилда вафотидан озгина олдин ярашишган.
Бир кунни қайта-қайта яшайдиган об-ҳаво мухбирининг ички ўзгариши ҳақидаги ҳикоя майда-чуйдасигача ўйланган. Мюррей бир хил саҳналарни қайта-қайта суратга олинишидан қийналан, шу боис бу кадрлар чиндан ҳам ишонарли кўринади.
Бироқ Академия фильмни бутунлай эътиборсиз қолдирди: 1994 йилдаги “Оскар”да унга ҳеч қандай номинация берилмади. Ўша йили “Шиндлер рўйхати” еттита мукофот олди.
Фил образи — оддий комедия эмас, балки драматик ва психологик саёҳат бўлиб, у Том Ҳенкснинг “Филаделфия”даги “Оскар” олган роли билан тенг аҳамиятга эга. Дэнни Рубин ва Гаролд Рамиснинг сценарийси эса кино тарихидаги энг оригинал ва таъсирли асарлардан бири сифатида тан олинган.
“Шоушенкдан қочиш”
- Йил: 1994 йил
- Режиссёр: Франк Дарабонт
- IMDb рейтинги: 9.3
- Асл номи: Тhе Shawshank Redemption

“Шоушенкдан қочиш” илк бор прокатга чиққанида, кассада муваффақиятсизликка учради. Умид, ирода кучи ҳақидаги ҳикоя кенг аудиторияни қизиқтирмади. Аммо йиллар ўтиб, фильм кино тарихидаги энг севимли ва ҳурматли асарлардан бирига, шунингдек, миллионлаб томошабинлар фикрича Стивен Кингнинг энг яхши фильмига айланди.
Киноакадемия уни бутунлай эътиборсиз қолдирмади — 1995 йилги 67-“Оскар”да фильм етти номинация, жумладан, “Энг яхши фильм”, “Энг яхши эркак роли” (Морган Фриман) ва “Энг яхши мослаштирилган сценарий” бўйича тақдим этилди.
Бироқ 1994 йил кучли премералар йили бўлди: “Форрест Гамп”, “Жиноий асар”, “Қирол шер” ва “Тезлик”. Натижада “Шоушенкдан қочиш” асосий номинацияларда ютқазди. “Форрест Гамп” эса “Энг яхши фильм”, “Энг яхши мослаштирилган сценарий” ва “Энг яхши эркак роли” каби мукофотларни олди.
Ажабланарлиси шундаки, фильмни суратга олган ва сценарийсини ёзган Фрэнк Дарабонт “Энг яхши режиссёр” номинациясига ҳам киритилмади.
“Олтинчи туйғу”
- Йил: 1999
- Режиссёр: М. Книгҳт Шямалан
- IMDb рейтинги: 8.2
- Асл номи: The Sixth Sense
-79Qu_KTA.avif)
Изоҳ (0)