Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди.

“Ўзгидромет” прогнозларга кўра, 15—16 август кунлари мамлакат ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 15—16 август кунлари асосан 30-35 даража, жанубда 38 даражагача бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 15—16 август кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 17 август, якшанба куни ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 19-21 даража, кундуз кунлари 15—16-авустда 32-35 даража, 17 августда 28-30 даража бўлади.
Изоҳ (0)