“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳович ёзги трансфер ойнаси якунига қадар клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, сербиялик футболчига Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” ҳамда Испаниянинг “Барселона” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби эса футболчини қўйиб юборишга тайёр. Бунга сабаб сифатида “Ювентус” ёзги трансфер ойнаси вақтида Канада терма жамоаси ҳужумчиси Жонатан Девидни харид қилгани ҳамда Влаҳовичнинг йиллик 12 миллион еврога тенг маоши кўрсатилмоқда. Шу боис, туринликлар унинг трансферидан маблағ ишлаб топиш ва бюджет харажатларини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Влаҳовичга “Милан” клуби ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ “россонерилар” “Ювентус” билан музокара ўтказишни истамади. “Ньюкасл” эса футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузтиб турибди, аммо инсайдерларга кўра, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар инглиз клуби убу трансферни амалга ошира олмайди.
Шу билан бирга, “Барселона” ҳам футболчини узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқда. Каталонияликлар ўтган мавсумда ҳам Влаҳовични сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ молиявий муаммолар сабабли бу режа амалга ошмаган эди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” ҳужумчининг трансфери борасида музокараларни бошлашга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)