• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Фильмни кўришга кўзим йўқ”. Машҳур лойиҳаларда пул учун суратга тушишга рози бўлган актёрлар

    Актёрлар ҳам биз каби оддий инсонлар. Касбининг бир қатор молиявий афзалликлари, томошабинлар ёдида қолган ажойиб ролларига қарамай, лойиҳа шунчаки бизнес келишув натижаси бўлиши табиий. Қуйида фильм сценарийси ёқмаса ҳам, фақат яхши гонорар олиш учун суратга тушган актёрлар рўйхати билан танишамиз.

    Хью Грант — “Вонка”

    Фото: Дзен

    “Вонка” фильмида актёр Хью Грант митти қаҳрамонлар — умпа-лумпа образида намоён бўлади ва қўшиқ куйлайди. Суратга олиш жараёни ҳақида гапирар экан, унинг персонажини жуда кичик қилиш учун режиссёрлар кўплаб жиҳозлардан фойдалангани учун жуда кўп ноқулайликларни бошдан кечирганини айтиб берди. Актёр тан олишича, у ижро этган қаҳрамон танасини профессионал аниматор ёрдамида алоҳида суратга олишга мажбур бўлишган.

    “Мен ушбу образни ёқтирмас эдим, аммо оилам ва фарзандларимни боқиш учун менга пул зарур”, — деди Жекман.

    Рейчел Зеглер — “Шазам! Худолар ғазаби”

    Фото: Дзен

    “Вестсайд ҳикояси” премьерасидан сўнг актриса Рейчел Зеглер Голливудда шуҳрат қозонди ва “Олтин Глобус” мукофотини қўлга киритди. Аммо COVID-19 пандемияси даврида уни актриса сифатида ҳеч ким танимас эди ва унга таклиф қилинган барча ролларга пул ва тезроқ машҳурликка эришиш учун рози бўлар эди. Актриса “Шазам! Худолар ғазаби” кастингига ҳам фақат даромад олиш мақсадида борган.

    Стивен Диллейн — “Тахтлар ўйини”

    Фото: Дзен

    Кўпчилик “Тахтлар ўйини” каби кенг кўламли лойиҳаларда иштирок этишни орзу қилган бўлса-да, Стивен Диллейн фентези сериалда рол ижро этишни умуман истамаганини тан олади. У ўз қаҳрамонини ёқтирмас ва бунинг устига, сериал сюжетида нималар бўлаётганини яхши тушунмас эди. Актёр ролга молиявий фойда кўриш учунгина рози бўлган.

    Жеки Чан — “Тиғиз вақт”

    Фото: Дзен

    Жеки Чан кўпгина фильмларидаги образни катта меҳр ва эътибор билан яратади. Аммо актёр “Тиғиз вақт”даги қаҳрамонини ёқтирмас эди. Унинг сўзларига кўра, Чан режиссёр ва сценарий муаллифларига ҳеч қачон ортиқча саволлар ва таклифлар бермаган — агар улар яхши ҳақ таклиф қилишса, албатта, ўзига ёқмайдиган ролларни ҳам ижро этаверади.

    Лоуренс Оливье — “Инчхон”

    Фото: Дзен

    Кинодаги фаолиятининг сўнгги йилларида машҳур актёр Лоуренс Оливье Кореядаги уруш ҳақидаги фильмда суратга тушди. У нима учун бундай рол ижро этишга рози бўлганини сўрашганда актёр шундай жавоб берди:

    “Боиси жуда оддий — мен худди парланиб кетаётган эски винога ўхшайман ва охирим яқинлашаётганини ҳис қиляпман. Менинг ортимдан оиламга пулдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Яхши маош таклиф этишгани учун ролга рози бўлишни пасткашлик деб ҳисобламайман”.

    Морган Фриман — “Лондоннинг қулаши”

    Фото: Дзен

    Таниқли актёр Морган Фриманнинг сўзларига кўра, унга Голливуднинг йирик студиясидан фильмда суратга тушиш таклифи тушса, ҳеч иккиланмасдан уни қабул қилади. Чунки фильм қандай бўлишидан қатъи назар, йирик киностудиялар ҳар доим жуда яхши ҳақ тўлайди.

    Дэннис Хоппер — “Ака-ука супер Мариолар”

    Фото: Дзен

    Дэннис Хоппернинг айтишича, у “Ака-ука супер Мариолар” фильмида фақат пул учун суратга тушган, фильмнинг сюжети актёрга умуман ёқмаган. Унинг олти ёшли ўғли отасидан нега бундай аҳмоқона фильмда рол ўйнаганини сўраганида, у ўғлига жавобан: “Сенга янги пойабзал сотиб олиш учун”, деган.

    Бред Питт — “Вампир билан интервью”

    Фото: Дзен

    Голливуд юлдузи Бред Питт “Вампир билан интервью” фильмини суратга олиш жараёнини жуда ёмон кўрган. Актёрга ҳар куни қоронғи студияда суратга тушиш кераклиги салбий таъсир кўрсатган. Бир куни у продюсерга қўнғироқ қилиб, суратга тушишдан бош тортиш ва шартномани бекор қилиш қанчага тушишини сўраган. Жавоб эса “40 миллион доллар” эди. Бундай катта йўқотиш бу актёрни фильмга қайтариб қолган.

    20.05.2024, 16:20   Изоҳ (0)   30321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биргина фильм учун 100 миллион доллардан ортиқ гонорар олган жаҳон кино юлдузлари

    11.05.2024, 14:53

    Женнифер Лопес, Бредли Купер ва бошқа машҳурлар кўришни тавсия қиладиган фильмлар

    14.05.2024, 17:50

    Тақдир тақозоси туфайли актёрлик соҳасига келиб қолган машҳурлар

    17.05.2024, 11:35

    “Севги изтироби” сериалидаги Асу — Мелиса Асли Памук турмушга чиқди

    20.05.2024, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39

    Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 14:25

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.