Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.
2022 йилдан федерацияга раҳбарлик қилиб келган, бир вақтнинг ўзида Ёшлар ишлари агентлиги директори бўлган Алишер Саъдуллаев федерация раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради. Шахмат фахрийси Комил Синдаров Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.
Ўзбекистон 2026 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, бош вазирнинг федерация раиси этиб сайланиши айнан ушбу нуфузли халқаро тадбирга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Президентнинг 2023 йил 8 майдаги қарори билан Абдулла Ариповга Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмитага раислик қилиш топширилган.
2 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланганди.
Изоҳ (0)