Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпионига айланди.
Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.
Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.
Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)