Ўзбекистон 2026 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. 8 август куни Ченнаида FIDE’нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда 2026 йилги Олимпиада мезбонлиги учун Ўзбекистон номзоди делегатлар томонидан маъқулланди.
2022 йилги Олимпиада 10-тури олдидан Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди. 8 август куни ўзбекистонлик шахматчилар Ҳиндистон-2 жамоасига қарши дона суради.
Изоҳ (0)