Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess G.O.A.T Challenge турнири якунланди.
Ушбу мусобақада дунёнинг энг кучли 8 гроссмейстери иштирок этди. Финал босқичида Магнус Карлсен Караунани икки учрашув натижасига кўра мағлуб этди.
Учинчи ўрин учун курашда Нодирбек Абдусатторов Аронянга ютқазиб қўйди.
Мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада спортчилар қуйидаги пул мукофотларини қўлга киритди:
- Магнус Карслен — 60000$
- Фабиано Каруана — 40000$
- Левон Арониан — 30000$
- Нодирбек Абдусатторов — 20000$
- Алиризо Феружа — 15000$
- Д. Гукеш — 12000$
- Винсент Кеймер — 10000$
- Динг Лирен — 8000$
Изоҳ (0)