Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 10-тур беллашувлари бугун, 21 сентябрь куни якунланди.
![](/static/2024/09/22/photo_2024-09-21_19-22-36-XNQyny43.jpg)
Турнинг марказий баҳсларидан бирида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Хитой билан баҳс олиб борди. Нодирбек Абдусатторовнинг дуранги билан бошланган қарама-қаршилик якунда ўзбекистонликларнинг мағлубияти билан тугади. Шамсиддин Воҳидовнинг ғалабаси якунда ҳеч нарсани ҳал қилмади.
Эркаклар:
Ўзбекистон — Хитой 1,5 : 2,5
- Нодирбек Абдусатторов — Динг Лирен 0,5 : 0,5;
- Нодирбек Якуббоев — Йи Веи 0:1;
- Жавоҳир Синдоров — Янгйи Ю 0:1;
- Шамсиддин Воҳидов — Юе Ванг 1:0.
Ўзбекистонлик қизлар жамоаси Англия устидан ғалаба қозонди. Нодира Нодиржонова ҳамда Умида Омонова рақиблари устидан ғалаба қозонди. Нилуфар ва Афрўза дурангга имзо чекди.
![](/static/2024/09/22/photo_2024-09-21_22-08-54-1L3JSoxR.jpg)
Қизлар:
Ўзбекистон — Англия 3 : 1
- Афрўза Ҳамдамова — Лан Яо 0,5 : 0,5;
- Нилуфар Якуббоэва — Йованка Оуска 0,5 : 0,5;
- Умида Омонова — Катарина Тома 1:0;
- Нодира Нодиржонова — Бодана Vivaнандан 1:0.
Мусобақа якунига 1 та тур қолганида Ҳиндистон терма жамоаси АҚШ жамоасини енгиб очколар сонини 19 тага етказиб олди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритиш имконини сақлаб турибди.
![](/static/2024/09/22/311320_original-l_CFlz5t.jpg)
Қизлар жамоаси ғалабадан сўнг 18-ўринга жойлашди. Улар ҳисобида 14 очко мавжуд. Турнир жадвалида Ҳиндистон жамоаси етакчилик қилмоқда. Қўшни Қозоғистон қизлари ҳам мусобақа ғолиби бўлиш учун яхши имкониятга эга.
![](/static/2024/09/22/311319_original-OGJVTCVO.jpg)
Эртага, 22 сентябрь куни мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)