Нукус шаҳрида мактаб ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган шахмат бўйича Қорақалпоғистон биринчилиги ғолибларига майка ва футболка берилгани хабар берилди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кулги аралаш муҳокамаларни келтириб чиқарди.
Исми сир тутилишини сўраган «Дарё» манбасига кўра, воқеа 12 октябрь куни Нукусдаги 38-мактабда юз берган.
Мусобақанинг 1, 2-ўрин эгаларига диплом ва футболка, 3-ўрин эгаларига ичкийим (майка) берилган.
«Дарё» мухбири ҳолатни тўлиқ ўрганиш учун мазкур ҳудудда бўлиб турибди.
Ҳолатга шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев муносабат билдириб, вазиятни шахсан ўз назоратига олганини маълум қилди.
Мавзуга доир:
- Қорақалпоғистондаги IT танловида ғолибга «Пилот» совға қилинди. Бу интернетда кулгига сабаб бўлмоқда
- Қорақалпоғистонда «Пилот» совға қилинган IT танлови ғолибига компьютер берилди
- «Асосий совға 600 минг сўмлик ваучер эди». Қорақалпоғистонда «Пилот»га муносиб кўрилган IT танлови ғолиби танловнинг асосий совғаси бошқа эканини айтмоқда
Изоҳ (1)
4-o'ringa nima berishibdi!?
Ishqilib ichki kiyim(Turustik) berishmagan bo'lishsa bo'ldi!