Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.
Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, Афруза ўтган йили “Заковат-Гамбит” турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган.
“Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлди!Афруза ўтган йили “Заковат-Гамбит” турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони!Табриклайман, Афруза!
Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат”, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)