Англияда собиқ полициячи маҳбусларни ўпгани ва уларга махфий маълумотларни узатгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Форест-Банк қамоқхонасидаги видеокузатув камералари Чони Келлининг маҳбус Жош Уилан билан ўпишганини қайд этганидан сўнг, ҳамкасбларида шубҳа пайдо бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, у нафақат қамоқхонада унинг олдига ташриф буюрган, балки Уиланнинг панжаралар ортида гиёҳванд моддалар савдосини юритиш учун фойдаланган 20 та мобил телефон учун ҳам тўловларни амалга оширган.
Уиландан ташқари, Келли тергов остида бўлган Раҳим Моттли билан ҳам муносабатда бўлган. Хизмат маълумотлар базаларига киришдан фойдаланиб, у Моттли учун полиция операциялари, жумладан, режалаштирилаётган рейдлар ҳақида маълумот излаган. Суҳбатларнинг бирида у маҳаллий аҳолидан кимлар полиция билан ахборотчи сифатида ҳамкорлик қилаётганини аниқлашга ваъда берган.
Судья Нил Флюиттнинг таъкидлашича, Келли ғаразгўйлик туфайли эмас, балки “соддалиги ва етук эмаслиги” сабабли жиноятчиларга ўзини бошқаришга йўл қўйган. Бироқ унинг хатти-ҳаракатлари полицияга бўлган ишончга жиддий зарар етказган. Натижада энди британиялик аёл уч йилу тўққиз ойни панжаралар ортида ўтказади.
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида суд 14 қути товуқ тухумини ўғирлаганликда айбланаётган 34 ёшли эркакка нисбатан ҳукм чиқарганди. Апрель ойи бошларида Кенияда 5 минг чумолини йиғган белгиялик ўсмирлар қамоққа олинганди
Изоҳ (0)