• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий Корея президентларининг қисмати қандай кечган?

    Жанубий Кореяда президент Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат эълон қилиши ва кейинчалик бекор қилиши мамлакатда сиёсий инқирозга олиб келди. 3 декабрь куни у кутилмаганда ҳарбий ҳолат эълон қилди, бу қарорини мухолифатнинг “давлатга қарши фаолияти” билан изоҳлади.

    Аммо парламент тез орада бу қарорни бекор қилди, шундан сўнг президент ҳарбий ҳолатни бекор қилиб, халқдан узр сўради. 8 декабрь куни собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ҳарбий ҳолат эълон қилинишидаги иштироки учун ҳибсга олинди. У 4 декабрь куни истеъфога чиққан эди. Маълумотларга кўра, айнан у президентга ҳарбий ҳолатни жорий этиш таклифини берган.

    14 декабрь куни Миллий Ассамблея президентга импичмент эълон қилди. 204 нафар депутат импичментни қўллаб-қувватлади, 85 нафари қарши овоз берди. Жорий йилнинг 15 январь куни Жанубий Кореяда терговчилар иккинчи уринишда президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олди. Ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсга олишга биринчи уриниш 3 январь куни содир бўлганди. Бироқ ўшанда Юн Сок Ёлнинг қўриқчилари полиция ҳибсга олишига қаршилик қилган. Бугун эса узоқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг, терговчилар президентни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб боришга муваффақ бўлди.

    Юн Сок Ёл йирик сиёсий жанжалларга аралашган ягона президент эмас.

    Сўнгги 60 йил ичида Жанубий Кореяда бир қатор етакчиларнинг тақдири аянчли кечди.

    1. Ли Син Ман (1948-1960) — сургундаги Корея Республикаси Муваққат ҳукуматининг биринчи раҳбари ва Жанубий Кореянинг биринчи президенти. Унинг даврида Кореянинг жанубий ва шимолий қисмларга бўлиниши юз берди. 1960 йилда Ли Син Ман тўртинчи марта президентликка номзодини қўйди ва ягона номзод сифатида сайланди. Ўша йилнинг апрелида оммавий тартибсизликлар бошланди, одамлар Ли Син Ман истеъфосини талаб қилишди. Апрель инқилоби даврида президент ағдарилди, Биринчи республика режими қулади, Иккинчи республика ўрнатилди.

    2. Юн Бо Сон (1960-1962) — Жанубий Кореянинг иккинчи президенти, бор-йўғи икки йил ҳукмронлик қилди. Бу даврда у парламентнинг ролини кучайтирган бир қатор либерал ислоҳотларни амалга оширди. Юн Бо Сон Пақ Чон Хи давлат тўнтаришидан кейин лавозимидан четлаштирилди. Шундан сўнг у мухолифатдаги сиёсий фаолиятини давом эттирди ва яна икки марта президентликка муваффақиятсиз номзод бўлди.

    4. Пак Чон Хи (1963-1979) — ҳарбий ва Жанубий Кореянинг учинчи президенти. У “Корея иқтисодий мўжизаси”га олиб келган иқтисодий ислоҳотлар, кучли саноат базасини яратиш, диктатура ва сиёсий қатағонлар билан машҳур. Президентнинг ҳаётига бир неча бор суиқасд қилинган, натижада у республика Марказий разведка бошқармаси директори томонидан ўлдирилган.

    5. Чхве Гю Ха (1979-1980) — ҳокимиятни бир йил ҳам бошқармаган: тўртинчи президент ҳарбий тўнтариш натижасида лавозимидан четлаштирилди. Унинг даврида генерал майор Чон Ду Хван давлат тўнтаришини уюштириб, мамлакат ҳарбий қўмондонлиги ва ҳукумат устидан назоратни ўз қўлига олди. Бу вақтда талабалар ғалаёни ва Кванжу қўзғолони содир бўлди, Чон Ду Хван уларни шафқатсизлик билан бостирди, шундан сўнг Чхве Гю Ха истеъфога чиқди. Унинг ўрнини Чон Ду Хван эгаллади.

    6. Чон Ду Хван (1981-1988) ўтмишдошларига нисбатан камроқ шафқатсиз бўлса-да, авторитар ҳукмдор сифатида танилган. Бир неча тинч йиллардан сўнг Жанубий Кореяда норозилик намойишлари авж олди ва 1988 йилда Чон Ду Хван истеъфога чиқишга мажбур бўлди. 1996 йилда у коррупция ва 1979 йилдаги давлат тўнтаришини уюштиргани учун судланди. Дастлаб уни ўлим жазосига ҳукм қилишди, кейин жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилди, икки йилдан сўнг эса у афв этилди.

    Чон Ду Хван

    Фото: AP

    7. Ро Де У (1988-1993) Чон Ду Хваннинг бевосита вориси бўлди. У ўз даврида сиёсий тизимни демократлаштиришга интилди. 1996 йилда у ўтмишдоши Чон Ду Хван билан бирга судланди. Маълум бўлишича, у президентлик даврида сиёсий фондларга хайрия қилиш ниқоби остида катта миқдорда пора олган. Ро Де У 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, кейинчалик унинг муддати 17 йилга қисқартирилди ва 1998 йилда у афв этилди.

    8. Ким Ён Сам (1993-1998) ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, Жанубий Кореянинг еттинчи президенти сифатида лавозимга келишидан анча олдин, Пак Чон Хи ҳукмронлиги даврида қамоққа олинган эди. Президентлик лавозимида бўлганида у Чон Ду Хван ва Ро Де Уни судга тортишга эришди. У жамиятни демократлаштириш ва коррупцияга қарши курашиши билан машҳур.

    Ким Ён Сам

    Фото: AP

    9. Ким Де Чжун (1998-2003) Корея Республикасининг саккизинчи президенти бўлди. У Пак Чон Хи даврида қамоқда ўтирган, Чон Ду Хван ҳукмронлиги пайтида эса ҳукуматга қарши ва бузғунчилик фаолиятини уюштиришда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Кейинчалик унинг жазоси умрбод қамоққа ўзгартирилди, сўнгра афв этилиб, АҚШга кетишига рухсат берилди. 1985 йилда Ким Де Чжун ватанига қайтиб келди ва сиёсий фаолиятини давом эттирди. 2000 йилда у ҳатто Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

    10. Но Му Хен (2003-2008) Жанубий Кореянинг тўққизинчи президенти бўлиб, унинг тақдири жуда фожиали кечди. 2004 йилда унга нисбатан импичмент эълон қилинди, аммо Конституциявий суд бу қарорни бекор қилди. 2009 йилда Но Му Хен порахўрликда айбланди, шундан сўнг ўз жонига қасд қилди.

    11. Ли Мен Бак (2008-2013) Президентлик муддатидан сўнг у қийинчиликларга дуч келди. У пора олиш, ўғирлик ва ҳокимиятни суиистеъмол қилгани учун 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    12. Пак Кин Хе (2013-2016) Жанубий Корея тарихидаги биринчи аёл президент бўлди. 2016 йилда катта жанжал юз берди, Пак Кин Хе кўплаб сиёсий қарорларни дўстларининг таъсирида қабул қилганликда айбланди. Мамлакатда Пак Кин Хенинг истеъфоси талаб қилинган намойишлар ўтказилди ва тез орада унга нисбатан импичмент эълон қилинди. Президент порахўрликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ 2021 йилда у афв этилди.

    Пак Кин Хе

    Фото: AP

    13. Мун Чже Ин (2017-2022) — ҳозиргача йирик сиёсий жанжаллар, қамоққа олишлар ва қамоқ жазоларидан холи бўлган Жанубий Кореянинг ягона президентидир. Унинг фаолияти даврида Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши кузатилган.

    15 январ, 19:13   Изоҳ (0)   7911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жанубий Корея#импичмент#ҳибсга олинди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди 

    08.12.2024, 18:50

    Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳожатхонада жонига қасд қилишга уринди

    11.12.2024, 10:00

    Жанубий Корея президенти офиси тинтув қилинди 

    11.12.2024, 13:55

    Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди 

    12.12.2024, 16:57

    Жанубий Корея парламенти президент Юн Сек Ёлга импичмент эълон қилди

    14.12.2024, 13:29

    Жанубий Кореянинг вақтинча лавозимдан четлатилган президенти сўроққа чақирилди 

    17.12.2024, 19:15

    Жанубий Корея президенти сўроққа келмагани туфайли қамалиши мумкин

    19.12.2024, 11:10

    Жанубий Корея президенти тергов чақирувини яна эътиборсиз қолдирди

    25.12.2024, 22:36

    Жанубий Корея муваққат президентига ҳам импичмент эълон қилинди 

    27.12.2024, 16:30

    Жанубий Корея ҳукумати президент Юнни ҳибсга олиш учун суддан ордер талаб қилмоқда

    30.12.2024, 15:18

    Жанубий Корея суди президентни ҳибсга олишга ордер берди

    31.12.2024, 11:51

    Жанубий Корея прокуратураси икки қўмондонни парламентга қўшин киритиш ва бошқа жиноятларда айбламоқда 

    31.12.2024, 23:45

    Ўзбекистонликлар янги йил байрамларида нималарни томоша қилди, ўқиди ва тинглади 

    11 январ, 19:30

    Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Ўзбекистон, БАА, Австралия ва Қатар миллий жамоаларининг тўлиқ таркибидан ҳам қимматроқ

    11 январ, 16:26

    Украина армияси Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбийни қўлга олди (фото)

    11 январ, 20:55

    “Битирувчиларни ўзимиз иш билан таъминлай олмасак, уларнинг хорижда ишлашига шароит яратишимиз лозим” — профессор

    14 январ, 21:20

    Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда — адвокат

    12 январ, 20:10

    Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)

    13 январ, 09:13

    КХДР ҳукумати асирликка тушмаслик учун аскарларидан ўзини портлатишни сўрамоқда — Reuters

    13 январ, 12:30

    Жанубий Кореянинг энг бадавлат актёрлари (фото)

    14 январ, 10:41

    На халққа, на давлатга фойда келтираётган “Афросиёб”. Тезюрар поезд “ўзбек орзуси”га айланадими?

    14 январ, 16:39

    АҚШда Хитой автомобиллари сотуви рекорд даражага етди

    14 январ, 18:44

    Жанубий Корея полицияси президентни 15 январь куни ҳибсга олиши мумкин

    14 январ, 18:50

    Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди 

    15 январ, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.