• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусдан янги хабарлар, Авлиё Софияда илк жума намози ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг вафоти. Жаҳон ҳафта ичида

    Июль ойининг тўртинчи ҳафтаси ҳам ниҳояланди. Ҳафтанинг энг диққатга сазовор воқеалари ҳақидаги дайжестимизни бошлаймиз.

    Коронавирус

    Коронавирус билан боғлиқ ҳодисалар ҳамон ҳамжамиятни ташвишга солиб келмоқда. Бир нечта давлатда вакциналар синовлари амалга оширилаётган бўлса-да, ҳамон бу борада аниқ бир гап гапиришга ҳали эрта. ЖССТ эса касалликка қарши вакцинация 2021 йилдан олдин бошланмаслигини айтиб ўтди. Касаллик эса тезлик билан ўсиб бормоқда. Жумладан, ўтган ҳафта мобайнида касалликнинг дунё миқёсида тарқалиши икки миллионга кўпайиб, 16 миллионлик барердан ўтди. Ҳафта бошида 15 миллионга етган бўлса, ҳафта охирига келиб 16 миллиондан ошди.

    Фото: Google Photos

    Касалликни юқтириб олиш бўйича дунёда ҳамон АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари сони 4 миллиондан ошди. Ҳозирда мамлакатда 4 миллион 300 мингдан ортиқ касаллик ҳолати аниқланга бўлиб, улардан  150 минга яқин киши вафот этган, икки миллиондан ортиқ киши эса тузалиб кетган.

    Дунёда касаллик юқтириб олганлар сони бўйича АҚШдан кейинги ўринда Бразилия бормоқда. Бразилияда 2,4 миллион одам касалликни юқтириб олган, улардан 86,5 мингдан ортиқ киши вафот этган бўлса, 1,6 миллиондан ортиқ киши тузалиб кетган. Ҳиндистон ва Россия давлатлари мос равишда 3 ва 4-ўринларда бормоқда. Ҳиндистон 1,4 миллион касаллик ҳолатини қайд этган бўлса, Россияда бу кўрсаткич 821 мингни ташкил қилмоқда.

    Шу пайтгача касаллик расман тасдиқланмаган Шимолий Корея ўтган ҳафтада илк гумонланиш ҳолатини қайд этди. Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) ахборотига кўра, эҳтимолий бемор КХДР чегарасини «ноқонуний кесиб ўтган». Коронавирусга чалингани гумон қилинаётган бемор Жанубий Корея билан чегарада жойлашган Кесон шаҳрида аниқланган. Шаҳарда «вайронкор фалокатга сабаб бўлиши мумкин бўлган хавф муносабати билан» Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДРда ҳукмрон Меҳнат партияси Сиёсий бюросининг фавқулодда йиғилишини ўтказган. Эҳтимолий бемор билан мулоқотда бўлганларнинг бари карантинга олингани айтилмоқда.

    Касаллик қайд этилмагани ЖССТ томонидан тасдиқланган Туркманистонда эса одамлар ичак инфекцияларидан ҳимояланиш мақсадида тиббий ниқоб тақишга чақирилгани хабар берилган. Хитойдан кейинги касалликнинг ғарбдаги илк ўчоғи бўлган Италия ўтган ҳафтада пандемия бўронидан ўтиб олганини эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    «Италия бунинг уддасидан чиқди деб ҳисоблайман. Мен ҳукуматни эмас, бутун мамлакатни назарда тутяпман. Биз Хитойдан кейин жабрланган иккинчи мамлакат бўлгандик ва бизда ҳеч қандай йўриқнома йўқ эди», — деган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сепаранса. Унинг таъкидлашича, мамлакат «бўрондан» чиқди, лекин ҳали хавфсиз жой топмади. Сепарансанинг сўзларига кўра, сўнгги ойлар Италия тарихида Иккинчи Жаҳон уруши давридан буён энг қийин вақт бўлган. Шу билан бирга, мавжуд вазир вазият касаллик ортда қолди, деб айтишга ҳозирча имкон бермайди. Вакцина пайдо бўлганидан кейингина тўлиқ ғалаба ҳақида гапириш мумкин.

    Мамлакат касаллик тарқалганидан буён 246 мингдан ортиқ ҳолатни қайд этган бўлса, улардан 200 мингга яқин бемор тузалган, 35 мингдан ортиқ киши вафот этган. Ҳозирда 12 мингга яқин актив бемор бор.

    Авлиё Софияда илк жума намози

    Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Туркияда юз берди. Гап шундаки, 24 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Авлиё София (Ая София) жоме масжидида 86 йилдан кейин илк жума намози адо этилди. Жума намози олдидан Туркия диёнат ишлари раиси Али Эрбаш йиғилган минглаб одамларга хутба қилди. Хутба жараёнида имом минбарда Истанбулнинг фатҳ этилиши рамзи бўлган қилич ушлаб турди. Аммо қилич чап қўлда ушлангани тинчлик рамзи экани мутахассислар томонидан таъкидланди. Жума намози Туркия телевидениеси томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилди.

    Намозда, шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам иштирок этди ва биринчи сафда намоз ўқиди. Жума намозидан кейин президент Фотиҳ Султон Меҳметхоннинг қабрини зиёрат қилди. Ая Софияда жума намози ўқилган куни Грециядаги черковларда мотамни англатувчи қўнғироқлар чалинган. Гап шундаки, ибодатхона 1453 йилда константинопол фатҳидан кейин Султон Меҳметхон томонидан насроний руҳонийларидан сотиб олинган ва масжидга айлантирилган. 1934 йилда Туркия Республикаси уни музейга айлантиришга қарор қилган. Унинг яна қайта масжидга айлантирилиши ғарб христиан дунёсининг, айниқса, Рус провослав черковининг норозиликларига сабаб бўлган.

    Фото: Google Photos

    Греция ўзини Византия империясининг вориси деб ҳисоблагани сабабли бу воқеани мотам сифатида қабул қилди. Сабаби, Ая София ибодатхонаси VI асрда Византия императори Юстиниан томонидан қурилган ва черков сифатида фаолият юритган. У христиан оламидаги энг йирик черковлардан бири бўлган.

    Украинидаги автобус гарови

    21 июль куни Украина ғарбидаги Лутеск шаҳрида номаълум эркак автобусни йўловчилари билан гаровга олди. Ҳодиса жойида ўқ овозлари эшитилди. Полиция томонидан маълум қилинишича, жиноятчида қурол ва портловчи қурилма мавжуд бўлган. Берестечко—Красиловка йўналишида ҳаракатланган автобус салонида, тахминан, 20 киши бўлган.

    Жиноятчи ўзини Максим Плохой деб таништирган, ўз ҳаракатларига сабаб сифатида у расмийлар билан келиша олмаганини айтган. У ўзининг Telegram’даги каналида «Давлат биринчи террорчи», деб ёзган ҳамда ўқувчиларини «Тизимга қарши кун» билан табриклаган. У судлар, вазирликлар, прокуратура, парламент, черковлар вакиллари, шунингдек, Украина олигархларидан YouTube’га ўзларининг «қонундаги террорчилар» экани ҳақида роликлар жойлашини талаб қилган. Шунингдек, у мазкур талабни мурожаат кўринишида YouTube’га жойлаштирган.

    Ҳодиса жойига автобусни эгаллаш ва жиноятчини зарарсизлантиришга тайёр бўлган махсус бўлинма юборилган. Шунингдек, Луцкка Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ҳам етиб борган. Вазият тинч йўл билан ҳал қилишга уринилган. Жиноятчи шу куннинг ўзида қўлга олинган ҳамда автобусдаги гаровга олинганлар қутқарилган. Маълум қилинишича, эркак «БТР» танки ёрдамида амалга оширилган штурмда қўлга олинган. Гаровга олинганлар автобусни тарк этишга улгурган.

    Фото: Reuters

    Қуролланган эркак гаровдагиларни 21 июль куни эрталаб соат 10:00 дан буён ушлаб турган. Кечга яқин у гаровдагиларга сув берилишига розилик берган ва уч кишини — кекса аёл, унинг невараси ва ҳомиладор аёлни қўйиб юборган. Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский террорчининг талабини бажарди ҳамда видеомурожаат ёзиб, уни Facebook’да эълон қилди. Олти сониялик роликда президент 2005 йилда тақдим этилган «Ерликлар» фильмини томоша қилишга чақирган.

    Максим Кривош қўлга олингач, Владимир Зеленский ўз видеомурожаатини ўчириб ташлаган. Мазкур кино ҳужжатли фильм бўлиб, унда ҳайвонлардан кўнгилхушлик, илмий тадқиқотлар, кийимлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, озиқ-овқат сифатида фойдаланиш муаммоси кўтарилган.

    Азимжон Асқаров вафоти

    Қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров 25 июль тонгида қамоқхонада вафот этган. У умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эди.  Азимжон Асқаров 69 ёшда эди ва маълумотларга кўра охирги кунларда унинг соғлиғи кескин ёмонлашган. Адвокат Валерян Вахитовга журналистларга бир неча марта мижозининг оғир аҳволда экани, юра олмаётгани ва деярли овқат емай қўйганини хабар қилганди. Вахитов Асқаровнинг глюкоза инъекцияси орқали озиқланганини билдирган. Аммо шунга қарамай, ҳар сафар Жазони ижро этиш давлат қўмитаси бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг соғлиғи жойида эканини маълум қилган.

    Азимжон Асқаров — Қирғизистондаги энг машҳур инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири, у 10 йилдан буён қамоқхонада эди. У 2010 йил 15 июнда Қирғизистон жанубидаги миллатлараро зиддият туфайли оммавий тартибсизликларни ташкил қилганлик ва милиция ходимининг ўлдирилишида иштирок этганликда айбланиб, ҳибсга олинган. 15 сентябрда суд Асқаровни бир умрга озодликдан маҳрум қилган, бироқ у ўз айбдорлигини тан олмаганди.

    Азимжон Асқаров.

    Азимжон Асқаров.
    Фото: Kloop

    БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаровга нисбатан куч ишлатилгани, зўравонлик қилингани, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига нисбатан суд иши адолатсиз тарзда кўриб чиқилганини қайд этган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Асқаровга нисбатан жазонинг бу қадар оғир бўлганини унинг бевосита милиция томонидан фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликлар юзасидан журналистик суриштирувлар ўтказгани ва уларни фош этгани билан боғлаган, деб ёзмоқда Kloop.

    2016 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон ҳукуматидан Асқаровга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш ва уни гаров эвазига озод этишга чақирган, аммо ушбу масала очиқ қолган эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    27.07.2020, 15:34   Изоҳ (0)   60833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ҳукумати мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 1 трлн доллар ажратишни таклиф қилди

    27.07.2020, 13:42

    Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида 24 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди, Қозоғистонда эса яна 1402 кишида COVID-19 аниқланди

    27.07.2020, 13:26

    Хитойда сўнгги суткада 61 кишида, Жанубий Кореяда эса 25 кишида коронавирус аниқланди

    27.07.2020, 11:24

    Бразилия президенти коронавирус инфекциясидан тузалди

    27.07.2020, 07:24

    Трамп коронавирусни даволовчи «Ремдесивир» препаратининг деярли барча захирасини сотиб олаётганини тан олди

    27.07.2020, 07:08

    Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров вафот этди

    26.07.2020, 22:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.