• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиядаги шов-шувли қотиллик тарихи — таниқли телебошловчи Владислав Листев қандай ўлдирилган эди?

    Бундан 30 йил аввал 1 март куни Россияда шов-шувли қотиллик содир этилади. “Тиғиз вақт” кўрсатувининг тасвирга олиш ишларини тугатиб уйига қайтаётган таниқли бошловчи Владислав Листев номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилади. Ўшанда бир қанча шахслар қотилликда гумонланади. Бироқ айбдорларни топиб бўлмайди.

    Фото: ГҚ Russia

    СССР парчаланиб кетгач Россияда давлат мулкларини хусусийлаштириб тақсимлаб олиш юзасидан жуда кўплаб шов-шувли ҳодисалар ва қотилликлар содир бўлади.

    Ана шундай жиноятлардан бири таниқли телебошловчи, тадбиркор, “ОРТ” телекомпаниясининг бош директори Владислав Листев билан содир бўлган. Қуйида унинг ҳаёт йўли ва қотиллик тафсилотлари билан таништириб ўтамиз.

    Югуриш бўйича чемпион

    Гарчи Листевнинг ўлимига 30 йил бўлган бўлса-да, кўпчилик Россия телеканалларида намойиш этилган “Поле чудес” (“Мўжизалар майдони”), “Час пик” (“Тиғиз пайт”) ва бошқа кўрсатувлар орқали машҳур бўлган бошловчини унутмаган.
    1990 йиллар бошларида Владислав таниқли бошловчи, тадбиркор ва “ОРТ” бош директори сифатида танилган бўлса-да, у аслида фаолиятини спортчиликдан бошлаганди.

    1956 йилда туғилган Листев ўрта мактабда ўқиб юрган чоғларида югуриш спорти билан жиддий шуғулланган, ҳатто 1 000 метрга югуриш мусобақасида ўсмирлар ўртасида СССР чемпиони бўлганди.

    1977 йилда у Москва давлат университетининг Журналистика факультетига ўқишга киради ва батамом бошқа йўлдан кетади. Афсуски унинг бу йўли жуда қисқа бўлиб чиқди.

    Листев (чапдан биринчи) югуриш мусобақасида
    Фото: theDay.ru

    Листев университет дипломини олгач, 1982 йилда СССР давлат телерадиобирлашмасига ишга келади ва хорижий эшиттиришлар бўлимида иш бошлайди. 1987 йилда Листев Марказий телевидениенинг ёшлар таҳририятига ишга келади ва “Взгляд” кўрсатувида бошловчилик қила бошлайди. Унинг билими, бошловчилик маҳорати туфайли кўрсатув жуда тез оммалашади.

    1980 йиллар охирларида Горбачёв бошлаган ислоҳотлар туфайли СССРда жуда кўплаб ишлар қатори хусусий телеканаллар очишга ҳам рухсат берилади. Шунда Листев ва унинг ҳамкасблари ҳам “ВID” (“Взгляд и Другие”) телекомпаниясига асос солишади.

    Ўша пайтда оммавий кўрсатувлар тайёрлаб, уни эфирга узатишга қодир бўлган тўлақонли телеканал очиш учун жуда катта маблағ керак бўларди. Листев ва унинг ҳамкасбларида эса етарли маблағ йўқ эди. Шу сабабли улар бошқа йўлдан кетишади.

    Яъни улар гуруҳ бўлиб кўрсатув тайёрлашади ва уни телеканалларга пуллашади. Масалан, ҳанузгача эфирга бериладиган “Жди меня” кўрсатуви шу тарзда пайдо бўлганди. Гуруҳ “НTV” телеканали билан шартнома имзолаб, бу кўрсатувни тайёрлаб бера бошлайди.

    Листев “ВID”нинг бош продюссери эди. Кейинчалик, 1993 йилда унинг президентига айланади. Листев Россияда машҳур бўлган кўрсатувлар — “Поле чудес”, “Тема”, “Час пик”, “Звёздний час”, “Серебрянний шар” ва “Угадай мелодию” кўрсатувларининг муаллифи ва илк бошловчиси бўлган.

    Листев бир пайтнинг ўзида барча кўрсатувларга бошловчилик қила олмасди. Шу сабабли “Поле чудес”га Леонид Якубович, “Угадай мелодию”га Валдис Пелш кабиларни бошловчи қилиб қўяди.

    Фото: pikabu.ru

    “ВID”нинг ишлари яхши кетаётган пайтда ҳамкасблар билан келишмовчилик келиб чиқади. Шу сабабли 1995 йил январда Листев телекомпаниядан кетади, янги ташкил этилган “ОРТ” (аввалги “Биринчи канал”) телекомпанияси бош директори бўлади.
    Ўша пайтларда россиялик таниқли миллиардер Борис Березовскийнинг яқин одами келиб чиқиши гуржистонлик бўлган Бадр Патаркасишвили телекомпания бош директори  ўринбосари эди. Бу бежизга эмасди, “ОРТ”ни Березовский назорат қиларди. Листев эса улар билан келишиб ишлашга мажбур эди.

    Листевнинг ўлдирилиши

    1995 йил 1 март куни кечки соат 21:00 ларда Листев “Час пик” кўрсатувини суратга олиш ишларини якунлаб Москванинг Новокузнеск кўчасида жойлашган уйига қайтади.

    Бошловчи ўзи яшайдиган кўп қаватли уй йўлагига кирганда шахси номаълум бўлган икки киши унга орқа томондан ўқ узади. Кейинчалик унга иккита турли тўппончадан биттадан ўқ узилгани маълум бўлади.

    Ўқлардан бири танага, иккинчиси бошга тегади ва оқибатда Листев ҳалок бўлади. Ўшанда у 38 ёшда эди. Бошловчининг жасади қарийб 10 дақиқа йўлакда ётади. Кейин уни қўшнилар кўриб қолишади.

    Листев ўлдириб кетилгани ҳақидаги хабар бир зумда ҳаммаёққа тарқайди. Бошловчи ўлдирилгани ҳақида биринчи бўлиб “НTV” телеканали хабар беради ва эфирни тўхтатади.

    Шундан сўнг Россиядаги бир қанча телеканаллар режалаштирилган кўрсатувларни тўхтатишади ва экранга бошловчининг суратини қўйиб, остига “Владислав Листев ўлдирилди” деб ёзиб қўйишади.

    Фото: “Демотиватион.ру”

    Бошловчи билан хайрлашиш учун унинг жасади қўйилган жойга жуда кўп одам келади. Листев 4 март куни дафн этилади.
    Листевнинг ўлдирилиши Россияда ҳанузгача жуда шов-шувли ҳодиса сифатида баҳоланади. Бошловчи ўлдирилгани маълум бўлган заҳоти ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади ва қотилларга қидирув эълон қилинади.

    Листевнинг кийимлари текшириб кўрилганда унинг чўнтагидан минг доллар атрофида пуллар, мобил телефони ва бошқа қимматбаҳо буюмлари топилади. Шунда полиция жиноятчилар уни пул учун ўлдирмаган, қотиллик Листевнинг фаолияти билан боғлиқ, деган хулосага келади.

    Ишни Бош прокуратура назоратга олади. Прокуратура терговчилари жуда кўп одамни сўроқ қилади. Жумладан, бошловчининг ҳамкасблари, қариндошлари ва бошқа танишлари терговга жалб қилинади. Бироқ бирор-бир кишига нисбатан айблов эълон қилинмайди.

    Қисқаси, қотиллар топилмайди

    Ўшанда Россия президенти Борис Ельцин “Останкино” телеканали офисига келади ва камералар қаршисида мамлакатда жиноятчилик ва қотилликларни жиловлай олмагани учун узр сўрайди.

    Асосий гумондорлар

    1. Борис Березовский. 1996 йилда Forbes журналининг русча вариантида америкалик журналист Пол Хлебниковнинг “Кремлнинг тутинган отаси” деб номланган мақоласи эълон қилинади.

    Муаллиф мақолада 1995 йилда, Листев ўлдирилишидан бир оз аввал реклама берувчилар туфайли бошловчи билан Березовскийнинг муносабати ёмонлашгани ҳақида ёзганди.

    Кейинчалик, 2000 йилда Хлебников “Кремлнинг тутинган отаси” деб номланган китобини чоп эттиради. Унда ёзилишича, “Биринчи канал”ни хусусийлаштириш ғояси Листевга тегишли бўлган. Бироқ Березовский отни қамчилаб қолган.

    Березовский Ельцин билан бирга
    Фото: “яплакал.cом”

    Миллиардерга тегишли компаниялар “ОРТ” акцияларига эгалик қилишган ва бу Берзовскийга телекомпанияни назорат қилиш имкониятини берган. Березовский Листев ўз ишининг устаси эканини биларди. Шу сабабли ҳам бошловчининг “ОРТ”га бош директор этиб тайинланишига қарши бўлмайди.

    Бироқ Листев ва Березовский реклама берувчилар масаласида турли қарашларга сабаб бўлган. Листев арзонроқ нархларда бўлса ҳам, кўпроқ реклама олиш ва бундан яхши даромад кўриш пайида бўлган. Березовский эса реклама нархини ошириш тарафдори бўлган. Оқибатда ўртада жиддий зиддият юзага келади.

    Яна Хлебниковга қайтамиз. Унинг ёзишича, 1995 йил 28 февраль куни Березовский “Николай” исмли қонундаги ўғри билан учрашиб, унга Листевни ўлдириш учун 100 минг доллар берган.

    Кейинчалик Березовский бу даъвода келтирилган асосий важ — “Николай”га 100 минг доллар берганини тан олган. Бироқ унга бошқа иш учун пул тўлаганини айтган.

    Ўша пайтда Берзовский  Листевнинг ўлими юзасидан тергов ва суриштирув олиб бораётганларнинг “оғзини мойлаганми” ёки унга қарши жиддий далиллар топилмаганми, ҳар ҳолда улар миллиардерга қарши далиллар етарли эмас деб топишган. Березовскийнинг ўзи ҳам Листевни ўлдиртирмаганини таъкидлаб келган.

    Листевнинг ҳамкасблари бу масалада турлича фикр билдиришган. Айримлари қотилликка Березовскийнинг алоқаси борлигини рад этган. Бошқалари Листевнинг ўлимини миллиардердан кўришган.

    Масалан, “Взгляд” кўрсатувининг собиқ бошловчиси Дмитрий Захаров 2018 йилда Листевни рекламадан келадиган фойда учун Березовский ўлдиртирган деб айтган.

    2010 йилда Тамбовдаги уюшган жиноий тўда аъзоси Юрий Колчин Листевнинг ўлимини Борис Березовский ташкиллаштиргани, унга бу ишда петербурглик жиноий авторитет Костя Могила ёрдам берганини айтган.

    2. Сергей Лисовский. Бу шахс давлатга қарашли “Останкино” телеканали қошида тузилган “Реклама—Холдинг” АЖ раҳбари эди. Телеканал хусусийлаштирилгач, Листев рекламалар масаласида Лисовский билан ҳам зиддиятларга борганди.

    Сергей Лисовский 
    Фото: “Cорбисимагес.cом”

    Ўз навбатида Лисовский ва Березовский ўртасида ҳам рекламалар билан боғлиқ турли масалаларларда зиддиятлар бўлган. Хлебниковнинг ёзишича, “ОРТ”га хўжайинлик қилган Березовский 1995 йил февралда телеканалда бериладиган реклама нархини кескин оширишни талаб қилади. Жумладан, 1 дақиқа реклама вақти нархини 100 доллардан 10 минг долларга оширишни айтади.

    Бироқ Березовский талаб қилаётган нарх Россия реклама бозори учун жуда қимматлик қиларди. Шу сабабли унинг таклифига Листев билан бирга Лисовский ҳам қарши чиқади. Бироқ Березовский ён бермайди ва ўз фикрида қолади.

    Шундан сўнг бош директор сифатида Листев “ОРТ” директорлар кенгаши билан маслаҳатлашиб телеканалда реклама беришни тўхтатиб қўяди. Унинг бу қарори “пулнинг ҳидига ухлай олмайдиган” миллиардер Березовскийга айтарли таъсир қилмасди.

    Бироқ асосий фаолияти реклама сотиш бўлган ва шу орқали пул ишлаб топган Лисовскийга жиддий таъсир қиларди. Лисовский жуда катта миқдордаги пуллардан қуруқ қола бошлайди. Ўртада битим бузилади ва Листев Лисовский бошқараётган компания билан ишлашни хоҳламайди.

    Ўша пайтда Лисовский масалани реклама нархини ошириш ҳақида талаб қўяётган Березовский билан ҳал қилиш ўрнига Листевга босим ўтказишга уринади. Бир неча марта уни дўппосламоқчи бўлади ва “сени ўлдираман” деб пўписа қилади.

    Шундан келиб чиқиб Лисовскийни ҳам гумондорлар сафига қўшишган.

    Кимлардир Листевни у ўлдиртирганига ишонади, бошқалар эса ишонмайди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари эса Лисовскийнинг қотилликни уюштиргани ҳақида етарли далил топа олмаган ва уни асосий гумондор деб ҳисобламаган.

    3. Александр Коржаков. Бу шахс КГБ ва ФСБда юқори лавозимда ишлаган ва Борис Ельциннинг асосий қўриқчиси бўлган. Яъни маълум муддат Россия президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи бўлган.

    2000 йилда Британияга қочиб кетган собиқ КГБ ва ФСБ зобити Александр Литвиненко ўзининг “Лубянка жиноий гуруҳи” китобида Листевнинг ўлимида Коржаковни айблаган.

    Ельцин Коржаков (ўнг томонда) билан бирга
    Фото: “Alamy.cом”

    Унинг ёзишича, Листевни ўлдирган қотилларни КГБ/ФСБнинг юқори лавозимларида ишлаган Александр Коржаков ва Александр Комелков ёллаган.

    1996 йилда Россияда президентлик сайлови ўтказилиши белгиланган ва амалдаги президент Борис Ельцинга сайловолди дастурлари ва чиқишлари учун кўп миқдорда пул керак эди.

    Ўша пайтда президентнинг атрофида юрганлар сайловолди тарғибот-ташвиқоти учун Ельцинга кўп пул керак бўлишини айтиб турли тадбиркорлар, миллиардерларни талаб улардан пуллар олишган. Бу ишда асосан Коржаков бош-қош бўлган.

    Литвиненконинг ёзишича, ўша пайтда Коржаков ва унинг ёрдамчилари Листевдан ҳам пул талаба қилишган. Улар “ОРТ” бош директори рекламадан жуда катта пул топади деб ўйлашган. Листев уларнинг талабини рад этган. Шундан сўнг Коржаков қотил ёллаб Листевни ўлдиртирган.

    Бироқ Березовский ва Лисовский билан бўлгани каби, терговчилар Коржаковнинг қотиллика алоқаси ҳақида етарли далил топа олмаган ва у ҳам “Листев иши”да асосий гумондор бўлмаган.

    Бошқа гумондорлар. Листев ўлдирилгандан сўнг Москва полицияси бир қанча собиқ жиноятчиларни қотилликда гумонлаб қўлга олганди. Ўшанда турли босимлар ва қийноқлар туфайли ўндан ошиқ одам Листевни ўлдирганини тан олади.

    Агар Листев жуда машҳур шахс бўлмаганда ва унинг ўлими юзасидан очилган ишни Россия Бош прокуратураси алоҳида назоратга олмаганда, балки терговчилар ёки Москва полиция бошқармаси қотилликни кимнидир гарданига қўйиб юборарди.

    Листевни мен ўлдирганман, деб чиққанлар орасида давлат Думаси депутати Юрий Поляковни ўлдирган шахс ва ашаддий жиноятчи Иван Вивчий кабилар бор эди. Кўп ўтмай улар ўз гапини қайтиб олади.

    Листев рафиқаси Албина Назимова билан. Бошловчининг ўлимидан сўнг кўп ўтмай аёл бошқага турмушга чиқади.
    Фото: “фб.ру”

    Гумондорлар орасида Листевнинг рафиқаси Албина Назимова ҳам бўлган. Ўлимидан сал аввал Листев хотини билан ажрашмоқчи бўлиб юрганди. Шу сабабли уни ажримни хоҳламаган Албина ўлдирган бўлиши мумкин, дейдиганлар ҳам бор.

    Хлебниковга кўра, гумондорлар орасида миллиардер Владимир Гусинский, Москва мери Юрий Лужков ҳам бўлган. Қисқаси Листев ўлдирилгандан буён бу қотилликда турли одамларни гумон қилишади. Бироқ қотиллар ўша пайтда ҳам, кейинчалик ҳам топилмаган ва ҳеч ким жазо олмаган.

    Терговчиларга босим

    Листевнинг ўлими бўйича очилган жиноят иши гарчи Бош прокуратура назоратида бўлгани билан, суриштирув ва тергов олиб борган ходимларга доимий босим ва тазйиқлар бўлган. Шу сабабли бу ишда бир неча марта тергов гуруҳи раҳбари алмашади.

    Масалан, жиноят содир этилган пайтдан 1995 йил августгача терговни Россия бош прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Борис Уваров олиб борган. Ўшанда унга 25 нафар тезкор ходим ва тергов гуруҳи ёрдамлашган.

    Ундан сўнг 1997 йил октябргача терговни Бош прокуратуранинг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Владимир Starsэв олиб боради.

    1997—2000 йиллар оралиғида тергов жараёнига Бош прокуратуранинг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Петр Прибой ўз гуруҳи билан бошчилик қилади.

    2000—2006 йиллар оралиғида тергов жараёнини Бош прокуратуранинг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Александр Горбунов олиб боради.

    Гарчи терговни олиб борган шахслар Россия Бош прокуратурасида юқори лавозимларда ишлаган бўлишса-да, иш жараёнида улар ўзларига доимий равишда босим ва тазйиқ бўлганини айтишган.

    Масалан, 1998 йилда Петр Прибойни эшигини бузиб киришга уринишган ва унга “Листев иши”дан воз кечиш талабини қўйишган. Бошқаларга ҳам шундай талаб қўйилган. Шу сабабли ҳам “Листев иши”да тергов гуруҳи бошлиқлари тез-тез алмашиб турган.

    Маълумот учун, Листевга қилинган суиқасд бўйича очилган жиноят иши қотиллар топилмагани учун ҳали ёпилмаган. Россиянинг собиқ бош прокурори Юрий Скуратов 2024 йил “ТАСС” ахборот агентлигига берган интервьюсида Листевнинг қотилларини топишга ҳали умид борлигини айтганди. Бироқ 30 йилда топилмаган қотиллар энди топиладими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    7 апрел, 17:35   Изоҳ (0)   11469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2026 йилда Ҳиндистонда янги атом сув ости кемаси базаси очилади

    7 апрел, 16:50

    Европа Иттифоқи Россия ҳужумига тайёргарлик кўриш учун махсус қурол фонди тузмоқчи

    7 апрел, 15:55

    Туркия хорижга лимон етказиб беришни тўхтатди

    7 апрел, 14:36

    Жанубий Кореяда 3 июнь куни президентлик сайлови бўлиб ўтади — ОАВ

    7 апрел, 14:03

    Дунёдаги илк робот от тақдим этилди (видео)

    7 апрел, 13:11

    “АҚШ янги божлари билан иқтисодий ядро урушини бошлайди” — америкалик миллиардер

    7 апрел, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Модричининг “Реал”даги келажаги аниқ бўлди — манба

    Спорт | 22 май, 14:51

    Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

    Технологиялар | 22 май, 14:40

    Қатар Трампга ҳашаматли самолёт совға қилди (фото)

    Дунё | 22 май, 14:34

    11 мамлакат футбол федерацияси Россиянинг халқаро мусобақаларга қайтишига қарши чиқди

    Спорт | 22 май, 13:32

    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

    Реклама | 22 май, 13:30

    Мунтазам пиёда юриш онкологик касалликларга чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот

    Саломатлик | 22 май, 13:30

    Саудия Арабистони АҚШнинг MQ-9 Reaper дронларидан 200 та сотиб олиши мумкин

    Дунё | 22 май, 13:10

    Ноқонуний йўл билан ҳажга борганлар Саудиядан депортация қилинади

    Ўзбекистон | 22 май, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.