• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Чандиқ юзли» мафия сардори. Аль Капоненинг жиноят йўли

    Кўпинча одамлар хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга намуна бўлиши мумкин бўлган ёки мамлакат, санъат, фан ва келажак учун фойдали ишлар қилган тарихий шахсларнинг ҳаёти билан қизиқади. Аммо ижоди билан эмас, жиноятлари билан шуҳрат қозонган, шунга қарамай, жамоатчиликка қизиқ бўлган бир қатор инсонлар ҳам бор. Улар турли сабабларга кўра «қора афсона»га айланган жиноятчи ва мафиячилардир.

    17 январь ана шундай жиноятчилардан бири – Аль Капоне туғилган кун. Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов унинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Инсоният тарихидаги энг таниқли жиноятчилардан бири Альфонсо Габриэль Капоне бўлиб, уни одатда қисқартирилган ном билан Аль Капоне деб аташади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    У АҚШ тарихидаги «Қуруқ қонун» (алкогол маҳсулотлари сотилиши ва ишлаб чиқарилишини буткул тақиқланиши) ва Буюк тушкунлик давридаги уюшган жиноятчиликнинг асосчиларидан бири, пул ювиш тизимлари ва рекетчилик муаллифи ҳисобланади. Аммо Капоне номи тарихда «Авлиё Валентин кунидаги қирғин» деб номланган шов-шувли қотилликлар серияси билан боғлиқ бўлиб қолаверади.

    Аль Капоненинг таржимаи ҳоли унинг аждодлари билан, аниқроғи итальян қони билан бевосита боғлиқдир. Габриэль ва Тереза Капонелар Италиядан АҚШга кўчиб ўтган ва Нью-Йорк шаҳри атрофидаги Уильямсбург деб номланган ерга жойлашган. Уларнинг ўғли Алфонсонинг бутун ҳаёти итальян мафияси билан чамбарчас боғлиқ бўлди.

    «Чандиқ юзли одам»

    Аль Капоне 1899 йилнинг 17 январь куни туғилган. У оиладаги тўққиз фарзанднинг энг кичиги эди. Болалигиданоқ кескин қўзғалувчи феъл-атвори ўзини намоён қила бошлади. Бугунги кунда бундай болалар албатта психиатрнинг беморлари қаторида бўлади ва эҳтимол жиноий доирага тушиб қолмайди, аммо Аль Капоне болалигида бундай нарсаларни ҳеч ким ўйламаган. Шунинг учун Альфонсо улғайгани сари унинг тажовузкорлиги ҳам кучайиб борди.

    Биринчи синфлигидаёқ у синфдошлари ва ҳатто ўқитувчиларига баланд овозда сўкинарди. Олтинчи синфлигида эса ҳатто ўқитувчисига қўл кўтарди. Орадан кўп ўтмай, Альфонсо мактабни ташлаб, келажакда Нью-Йоркнинг таниқли «Беш нуқта» деб ном оладиган мафия гуруҳига кирадиган маҳаллий жиноятчилар тўдасига қўшилди.

    Тўдадаги майда жиноятчи ёшлар асосан товламачилик ва ноқонуний қимор ўйинлари билан шуғулланган. Бу машғулотни яшириш учун Капоне Harvard Inn тунги клубида қўриқчилик қилган, шунингдек, профессионал бильярд ўйинчиси сифатида ишлаган.

    Аль Капоненинг бўйи унчалик баланд эмас – бор-йўғи 170 сантиметр, лекин танаси жуда катта ва бақувват эди. Айтганча, Капоненинг юзига чандиқ «совға» қилган катта жанжал ҳам айнан бильярд клубида бўлиб ўтган. У клубдаги қизлардан бирига қўполроқ муомалада бўлган, аёл эса залда ўтирган гангстернинг хотини бўлиб чиққан. Воқеалар ривожи эса албатта классика...

    Пичоқбозлик бошланиб кетган ва Альфонсо юзидан жароҳат олган. Бу воқеадан мафиянинг келажакдаги раҳбари уяларди, шунинг учун у муқобил вариантни ўйлаб топган: чандиқ гўёки Биринчи жаҳон уруши давридаги жангларда иштирок этган пайтида пайдо бўлган. Аслида Капоне нафақат жанг қилмаган, балки умуман армияда хизмат қилмаган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    18 ёшли Альфонсо Капоне Нью-Йорк шаҳар полицияси томонидан кўплаб жиноятларда, шу жумладан иккита қотилликда гумон қилинган. Шу сабабли йигит бахтини бошқа шаҳардан излашга қарор қилди ва Нью-Йоркдан Чикагога кўчиб ўтди.

    Мафия сардори

    Янги жойда ёш Аль шаҳар чеккасидаги фоҳишахоналарнинг бирида сутенёрлик (қўшмачилик) билан шуғулланган. 30 йиллар Чикагосидаги гангстерлар орасида бу энг камситувчи касб ҳисобланарди, аммо Капоне буни ниҳоятда катта фойда келтирадиган ишга айлантира олди. У оддий фоҳишахонани тўрт қаватли муҳташам The Four Deuces барига айлантирди. Бу ерда пиво зали, тотализатор, казино ва фоҳишахона қаватма-қават жойлашган эди. Дастлаб арзон ва кўзга ташланмас нуқта бўлган бу жой тезда йилига 35 миллион доллар фойда берадиган корхонага айланди. Бугунги пулга ҳисобланадиган бўлса, бу йилига тахминан 420 миллион долларни ташкил этади.

    Шунинг учун 26 ёшли Аль Капоне устози, Чикаго мафиясининг олдинги раҳбари Жонни Торрио («Тулки») истеъфога чиққанидан сўнг бутун жиноий империянинг эгасига айлангани ажабланарли эмас. Янги эълон қилинган босс биринчи бўлиб ишни – шу пайтгача жиноят оламига номаълум бўлган рекет қилиш тушунчасини киритишдан бошлади. Яъни ишбилармон ва тадбиркорлардан унга катта миқдорда товон тўлаб туришини, бунинг эвазига эса уларни бошқа тўдалардан ва баъзан полициядан ҳимоя қилишини айтди. Ишбилармонлар буни рад этса, уларнинг корхоналари ёки ўзлари «йўқолиб» қолиши мумкинлиги билан таҳдид қилинарди. Шунингдек, мафия кўп йиллар ўтгач «пул ювиш» деб номланадиган сохта ҳийла-найранг тизимини илк бор ишлатди, полиция ва ҳатто юқори мартабали сиёсатчиларни пора эвазига «сотиб олди». Айтганча, «пул ювиш» схемасининг ихтирочиси ҳам Альфонсо Капоне ҳисобланади.

    Пул қандай ювилади?

    Гап шундаки, унинг шахсий бизнеси АҚШда ўша йилларда тақиқланган спиртли ичимликлар контрабандаси билан бевосита боғлиқ эди. Бу ноқонуний даромадни эса қонунийлаштириш керак эди. Бунинг учун мафия аҳолига кир ювиш хизматларини кўрсатувчи тармоқларни очди. Бу шохобчаларда хизматлар нархи шунчалик паст бўлганки, мижозлар сонини ҳисоблаб бўлмасди. Шунга кўра, аслида спиртли ичимликлар савдосидан олинган катта фойда ҳужжатларда расмий равишда кир ювиш шохобчаларидан келган қилиб кўрсатиларди. Бу усул «пул ювиш» деб номланган, лекин атама Аль Капоне вафотидан кейин ўнлаб йиллар ўтиб кенг ишлатила бошланган.

    Севишганлар кунидаги қатлиом

    Аль Капоне мафиясининг ажралиб турадиган хусусияти – тўхтовсиз жиноий «музокаралар» бўлиб, улар одатда бирор-бир гангстернинг ўлими билан якунланарди. Капоне «ҳукмронлиги»нинг дастлабки беш йилида отишмаларда беш юздан ортиқ оддий гангстер ўлим топган. Альфонсо Чикагода ирланд, рус ва мексикан тўдаларини йўқ қилиб, итальянларни рақобатдан халос қилди. Италиялик гангстерлар учун одатий бўлган тўппончаларни енгил автоматларга, сўнгра пулемётларга алмаштириш ҳам ундан чиққан фикр эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, унинг розилиги билан машинага ўтирган инсон калитни бураганидан сўнг машинани портлатиб юборадиган – автомобилнинг стартерига уланадиган портловчи мосламалар ишлатилган. Бир қатор рақобатчи гангстерларнинг йўқ қилинишига қаратилган қотилликлар серияси «Авлиё Валентин куни қатлиоми» сифатида танилган. Бу 1929 йил 14 февралда тўдалардан бирининг виски сақлайдиган гаражида бошланди. Капоненинг полициячилар формасини кийиб олган одамлари гаражга бостириб кирди, уларни кўрган рақиб тўда вакиллари «қонун ҳимоячилари»га қаршилик кўрсатмади ва қўлини бошига қўйиб, деворга тисарилди.  Аммо улар ҳибсга олиниш ўрнига воқеа жойида отиб ташланди.

    Бундай даҳшатли қотилликлар яна бир неча бор такрорланди. Ушбу эпизодларда Капонени айблаш учун тўғридан тўғри далиллар йўқ эди, шунинг учун Капоне ва унинг одамлари жазодан қутулиб қолди. Аслида полиция бу оммавий отишмалар учун ҳеч кимни жазоламаган, бу ҳуқуқ-тартибот идораларига Аль Капоненинг қўли қанчалик узун кириб борганини исботлайди. Бироқ айнан «Севишганлар кунидаги қирғин» Федерал қидирув бюроси вакиллари томонидан Аль Капоне диққат билан кузатилишига сабаб бўлди. ФҚБ ходимлари уни уюшган жиноятчилик айби билан ҳибсга олиш имкониятини топа олмади, лекин ХХ асрнинг энг афсонавий гангстерларидан бирини қўлга олишнинг бошқа йўлини топди – солиқ хизматига мурожаат қилди. Барчага маълумки, Америкада ўлим ва солиқдан қочиб қутулиб бўлмайди.

    Шахсий ҳаёт

    Ўсмирлигиданоқ жиноий давраларда айланиб юрган Аль Капоненинг ҳаёти енгил табиатли аёллар билан чамбарчас боғлиқ эди. 16 ёшга келибоқ йигит бир нечта жинсий касалликка, шу жумладан сифилисга дуч келди. Капоне буни даволашга ҳаракат қилди, аммо тез орада бу ишдан воз кечди. Кейинчалик соғлигига нисбатан бундай бепарволик Аль Капоненинг ўғлига таъсир қилди. Алфонсо 19 ёшида турмуш қурди. Унинг рафиқаси ирландиялик Мей Жозефин Кафлин тўйларидан бир ой олдин оилада Сонни деб аталадиган ягона ўғлини – Альберт Фрэнсисни дунёга келтирди.

    Қизиғи шундаки, вояга этмагани сабабли Капоне ота-онасининг розилигисиз никоҳ ўқита олмас эди, шунинг учун отаси Габриэль расмий хизматларга ёзма рухсатнома ёзиб берган эди. Ўғли Альберт Фрэнсис Капонега келадиган бўлсак, унга отасининг бетартиб ҳаёти сезиларли даражада таъсир қилди. Бола туғма сифилис билан дунёга келди, миясида ҳам жиддий асоратлар бор эди. Гўдаклигида қатор операцияларни бошидан ўтказиб, тирик қолишга муваффақ бўлди, бироқ деярли кар бўлиб қолди.

    Шуниси эътиборга лойиқки, Альберт ҳаётида фақат бир марта ўзини жиноятчидек ҳис қилишга уриниб кўрган ва дўкондан майдароқ нарса ўғирлаган, лекин уни дарҳол полиция ҳибсга олган. Кичик Капоне икки йиллик синов муддатига ҳукм қилинган ва, отасидан фарқли ўлароқ, умрининг охиригача қонунни бузмаган.

    Вояга етгач, Альберт машҳур фамилиясини Браун деб ўзгартирди, уйланди ва тўртта қиз кўрди. Шундай қилиб, Аль Капоненинг авлодлари ҳали ҳам дунё юзини кезиб юрибди.

    Қамоқ ва ўлим

    Юқорида айтиб ўтилганидек, полиция италиян мафияси сардорини жиноий ҳаракатлари учун қўлга олишни эплай олмади ёки буни хоҳламади. Ҳаттоки Федерал қидирув бюроси мутахассислари ҳам Капоне кўплаб жиноятларда иштирок этганини исботлай олмагани сабабли уни панжарага ортига юборишнинг бошқа йўлини топди: улар Альфонсони даромад солиғини тўламаганликда айблади. Шу сабаб 1931 йил кузида Аль Капоне 11 йилга қамалди ва катта жаримага тортилди. Қамоқхонадан туриб қўли остидагиларни бошқара олмаслиги учун уни Атлантадаги ахлоқ тузатиш муассасасига, кейин эса Алькатрас оролидаги машҳур қамоқхонага жойлаштиришди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Берилган 11 йилдан гангстер фақат етти йилини қамоқда ўтказди, аммо бу Альфонсонинг соғлиғига путур етказиш ва жиноий таъсирини бутунлай йўқотиш учун етарли бўлди. Қамоқхонада унинг сурункали сифилиси танасини йўқ қилишнинг сўнгги босқичига ўтди. Шунга қарамай, Аль Капоне бошқа сабаб билан вафот этди.

    Январьь ойи охирида у инсултга учради. Уч кун ўтгач, шифокорлар қўшимча равишда пневмония ташхисини ҳам қўйди. 1947 йил 25 январда Альфонсо Капоне Флорида штатидаги уйида юрак етишмовчилигидан вафот этди.

    Мафия сардори Чикагода дафн этилди, бироқ зиёратчига айланган сайёҳларнинг катта оқими туфайли унинг Иллинойс штатидаги Кармел қабристонига кўчирилди.

    Тарихда Капоне номи уюшган жиноятчиликнинг тимсоли сифатида сақланиб қолди, аммо унда киноларда тез-тез ишлатиладиган гангстер романтикасининг маълум бир ҳиссиёти бор эди. Бир неча ўнлаб таниқли Голливуд актёрлари Аль Капоне образини фильмлар ва телесериалларда қайта гавдалантирди. Қанчалик маълум ва машҳур бўлмасин, Аль Капоне жиноят оламига кирган инсоннинг ҳаёти залолатга юз тутишининг исботи сифатида тарихда қолди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.01.2020, 09:10   Изоҳ (0)   116502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 12:15

    Қонни суюлтириш нимага керак ва у қачон зарарли бўлиши мумкин?

    Саломатлик | 17 май, 11:50

    Чинозда ҳоким талабини бажармаган тадбиркорларга тегишли корхоналар электр токидан узиб қўйилаётгани айтилди

    Ўзбекистон | 17 май, 11:30

    Трамп 1 миллион фаластинликни Ғазодан Ливияга кўчирмоқчи — ОАВ

    Дунё | 17 май, 11:15

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.