Британиялик эркак имло хатолари туфайли қамоққа тушди. Суд Гари Янгга собиқ севгилиси билан мулоқот қилишни тақиқлаганди, аммо эркак унга бошқа бировнинг аккаунтидан ёзишни давом эттирди.
Аёл Янгни ёзиш услуби, яъни ўзига хос имло хатоларидан таниб қолди — эркак ҳар доим "Сомерсет" сўзини хато билан "Саммерсет" кўринишида ёзган.
Қизнинг шикоятидан кейин Янг ҳибсга олинди. Аввалига у ҳамма нарсани рад этди, аммо полиция ундан "Сомерсет" сўзини ёзиб беришни сўрагандан кейин ҳаммаси ойдинлашди. Янг яна бу сўзни хато билан ёзган.
Суд тақиқини бузгани учун Янгни бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Кент Online.
Изоҳ (0)