• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Ўзбекистоннинг катта қисмида 18—20 июлда ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45 даражагача кўтарилади. ССВ матбуот хизмати шу муносабат билан керакли тавсиялар берди.

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    “Жазирамада, энг аввало, болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлиғига янада эътиборли бўлишлари зарур. Чунки бундай иссиқ ҳаво туфайли организмнинг терморегуляция тизимига юклама тушади”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов.

    Бу эса мавжуд сурункали касалликлар зўрайиши ёки иссиқлик билан боғлиқ хасталиклар, хусусан, организмнинг умумий ҳолсизланиши ва ҳаёт учун хавфли бўлган офтоб уришига сабаб бўлиши мумкин.

    Жазирама, айниқса, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бундай пайтда инсоннинг юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилади. Шунингдек, организм ҳароратни меъёрда сақлаш учун кўпроқ энергия сарфлайди. Оқибатда инсон кучли терлайди. Бу эса тананинг сувсизланиш хавфини янада оширади. Шу сабабли иссиқ ҳавода бир қанча эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

    Аввало, куннинг энг иссиқ вақти — соат 12:00 дан 16:00 гача имкон қадар ёпиқ бинолар ёки салқин жойларда бўлиш лозим. Бу вақтда қуёш нурлари энг кучли бўлиб, тананинг қизиб кетиши ва офтоб уриш хавфи юқори бўлади. Агар кўчага чиқиш зарурати туғилса, соя жойларда юриш, соябондан фойдаланиш ва фаолликни куннинг салқинроқ пайтлари — эрталаб ёки кечқурунга режалаштириш мақсадга мувофиқ.

    Уй шароитида салқинликни таъминлаш ҳам жуда муҳим. Масалан, кундузи қуёш тушадиган томондаги деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кечаси ҳаво салқинлаганда деразаларни очиб, хоналарни шамоллатиш, куннинг энг иссиқ вақтларида печ, кир ювиш машинаси, қуритгич каби ўзидан иссиқлик чиқарувчи маиший техникалардан фойдаланишни чеклаш керак.

    Жазирамада тўғри кийим танлаш ҳам муҳим. Енгил, кенг бичимли, ҳавони яхши ўтказадиган табиий матолардан (пахта, ипак) тикилган либосларни кийиш тавсия этилади. Аксинча, синтетик кийимлардан сақланиш лозим. Имкон қадар оч рангли уст-бошларни танлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар қуёш нурини яхшироқ қайтаради.

    Кўчага чиққанда кенг соябонли бош кийим кийиш ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш шарт. Бошни эса қуёш нуридан асраш зарур. Чунки бош миянинг қизиб кетиши иссиқ уришига олиб келиши мумкин.

    Кун давомида тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилиш ҳам тана ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради. Аммо жуда совуқ сувдан фойдаланмаслик керак. Сабаби ҳароратнинг кескин ўзгариши организм учун стресс бўлиши, ҳатто пневмонияга олиб келиши мумкин. Хона ҳароратидаги ёки бир оз салқин сув энг мақбул вариантдир.

    Шунингдек, терига, айниқса, бош ва бўйин соҳаларига ҳўл сочиқ ёки латта қўйиш ҳам организмни самарали совитади.

    Иссиқда оғир жисмоний меҳнат ёки спорт билан шуғулланиш сувсизланиш, силла қуриши ва офтоб уриш хавфини сезиларли даражада оширади. Бундай шароитда юрак-қон томир тизимига тушадиган юк ортади, бу эса тайёргарлиги бўлмаган одамларда юрак хуружи ёки инсульт хавфини юзага келтиради.

    Спорт билан кондиционерли ёпиқ иншоотларда шуғулланган афзал. Машғулот пайтида организмга қулоқ солиш, тез-тез дам олиш, етарли миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бош айланиши, кўнгил айниши ёки кучли ҳолсизлик каби белгилар пайдо бўлса, машғулотни дарҳол тўхтатиш керак.

    Сурункали хасталиклари (гипертония, юрак касалликлари, семизлик) бор инсонлар иссиқда жисмоний фаоллик билан шуғулланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.

    18 июл, 12:43   Изоҳ (0)   789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#ёз#иссиқ уриши#офтиб уриши#тавсиялар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда шифокор робот ёрдамида анголалик беморнинг ўсимтасини масофадан туриб олиб ташлади

    7 июл, 18:35

    Жазирама ҳавода муздай сув ичиш саломатликдаги қандай муаммоларга сабаб бўлади? 

    7 июл, 20:55

    Ҳеч қачон кеч эмас: инсон мияси кексайгунига қадар янгиланиб туриши аниқланди 

    8 июл, 11:59

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

    7 июл, 22:40

    Умуртқа диски чурраси (грижа) мавжудлигини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин?

    8 июл, 15:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    10 июл, 10:10

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    10 июл, 10:35

    Гипертониянинг олдини олишнинг оддий усули аниқланди

    8 июл, 20:25

    Нима учун баъзан “тилимиз учида” турган сўзни эслай олмаймиз?

    11 июл, 17:11

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    10 июл, 10:55

    Энергетик ичимликлар қандай қилиб юракни ишдан чиқаради?

    10 июл, 16:38

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    10 июл, 11:20

    Қуёшли мева: ёзда ўрик истеъмол қилиш учун 7 сабаб

    10 июл, 13:50

    Машҳурлик келтирган ролларини ёмон кўрадиган турк кино юлдузлари

    10 июл, 17:08

    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

    11 июл, 10:30

    Ҳаётдаги аксарият муаммоларни ҳал қиладиган 20 та одат

    11 июл, 19:10

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    12 июл, 22:00

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    13 июл, 08:39

    Оздирувчи таблеткалар: навбатдаги ёлғонми ёки ҳақиқат?

    14 июл, 19:00

    Япония меҳмонхоналари мижозларнинг юмшоқ ўйинчоғи учун алоҳида мини-ётоқлар ўрнатишни бошлади

    14 июл, 16:55

    Ёзда ортиқча вазн тўпламаслик учун қандай таом ва ичимликлар истеъмол қилиш керак? Мутахассис тавсиялари

    14 июл, 16:10

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    14 июл, 20:25

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    14 июл, 19:35

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    14 июл, 20:59

    Онколог огоҳлантиради: қайноқ ичимликлар қандай қилиб саратонни келтириб чиқариши мумкин?

    15 июл, 12:50

    Иссиқ ҳавода чанқоқни тез қондирадиган табиий ичимликлар

    15 июл, 11:51

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    15 июл, 09:59

    Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида паст ўринни эгаллади

    15 июл, 12:31

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    15 июл, 21:10

    Германиялик йигит оёқ узунлигини 24 см га узайтириш учун иккита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

    15 июл, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.