Бугун маҳалламизда ҳар бир меҳнаткашнинг ўз ҳикояси бор.
Кимдир иссиқ нон ёпиб, халқ хизматида.
Кимдир асалари парваришлаб, соф асал етиштиряпти.
Яна биров иссиқхонада лимон, помидор, бодринг етиштиряпти.
Яна кимдир кўрпача, ёстиқ, матрас ишлаб чиқаряпти.

Буларнинг барчаси — турли одамларнинг ҳаракати, меҳнати, орзуси.
Улар бир-бирига ўхшамайди, лекин уларни бирлаштирадиган жиҳат бор:
Маҳалла банкири орқали кредит олиб, ўз орзуларини ҳақиқий бизнесга айлантирдилар.
Бу кичик бизнеслар нафақат оилаларнинг даромадини оширяпти, балки маҳаллада иш ўринлари яратиб, одамларга эртанги кунга ишонч бағишлаяпти.
Чирчиқ шаҳридаги микролойиҳалар орқали тадбиркорликка қадам қўйган фуқаролар ҳаёти видеода акс этган.
СҚБ — ҳаракат қилувчиларнинг ёнида
Маҳалла банкирлари ҳаракатга тайёр, ўзига ишонган одамларни қўллаб-қувватлайди, уларни тинглайди, зарур ресурс топишга ёрдам беради.
Ўзсаноатқурилишбанк — ўз келажагини ўзи яратаётганларнинг ишончли ҳамкори.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)