• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Қуёшли мева: ёзда ўрик истеъмол қилиш учун 7 сабаб

    Ўрик — ёзда дастурхонда энг кўп учрайдиган, болаликдан таниш ва севимли мевалардан бири. У нафақат мазали, балки соғлиқ учун ҳам жуда фойдали. Ўрик таркибида кўплаб витаминлар, минераллар ва антиоксидант моддалар бўлиб, танани турли касалликлардан асрашга, ички аъзолар фаолиятини яхшилашга ва умумий саломатликни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Қуйида ўрикнинг етти муҳим фойдали хусусияти ҳақида сўз юритамиз.

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    1. Қон томирларни мустаҳкамлайди

    Ўрик флавоноидларга бой, бу моддалар қон томирларини мустаҳкамлаб, организмдаги сурункали яллиғланишни камайтиради. Улар капиллярларнинг эластиклигини ошириб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олишга ва атеросклероз ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради. Айниқса, шаҳарда яшовчи аҳоли орасида кенг тарқалган стресс ва камҳаракат турмуш тарзида ўрик қон томирлари учун табиий ёрдамчига айланади.

    2. Юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди

    Ўрик таркибидаги калий юрак-қон томир тизими учун ниҳоятда фойдалидир. У юрак уришини тартибга солади, қон босимини меъёрда ушлаб туради ва асаб импулсларини узатишда иштирок этади. Бундан ташқари, калий организмдаги ортиқча суюқликни чиқаришга кўмаклашиб, юракка тушадиган юкни камайтиради. Гипертонияга чалинганлар учун ўрик дори воситаларига табиий қўшимча бўла олади.

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    3. Ёшартиради

    Ўрик таркибидаги C ва Э витаминлари кучли антиоксидант хусусиятларга эга. Улар эркин радикалларни зарарсизлантириб, терининг қариш жараёнларини секинлаштиради, эластиклигини оширади ва ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, ўрикдаги бета-каротин (А провитамини) ҳужайраларнинг янгиланишини тезлаштиради ва терига соғлом кўриниш беради. Шунинг учун ҳам ўрик ёғи гўзаллик маҳсулотларида кенг қўлланилади.

    4. Ҳазм жараёнини яхшилайди

    Ўрикдаги пектин ва ўсимлик толалари ичак фаолиятини меъёрлаштиради. Улар перисталтикани фаоллаштириб, организмдан токсин ва чиқиндиларни чиқариб юборишга ёрдам беради, қабзиятдан ҳоли бўлишга кўмаклашади. Мевадаги органик кислоталар эса меъда шираси кислоталигини тартибга солади.

    5. Камқонликдан ҳимоя қилади

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Ўрик темирга ҳам бой бўлиб, у гемоглобин даражасини оширишга ва тўқималарнинг кислород билан таъминланишига ёрдам беради. Айниқса, темир танқислиги бўлганлар, жумладан ҳомиладор аёллар учун ўрик ниҳоятда фойдали. Унда мавжуд бўлган C витамини эса темирнинг сўрилишини кучайтиради.

    6. Суяк ва тишларни мустаҳкамлайди

    Ўрик таркибида кальций, фосфор ва магний мавжуд бўлиб, улар суяк тўқималарининг шаклланиши ва мустаҳкамлигида муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, бу элементлар тиш саломатлигини сақлаш ва остеопорознинг олдини олишда ҳам керак. Ўрик айниқса ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва кекса ёшдагилар учун фойдалидир, чунки бу даврларда минерал моддаларга бўлган эҳтиёж ортади.

    7. Иммунитетни кучайтиради

    C витамини ва бошқа биофаол моддалар туфайли ўрик иммун тизимини мустаҳкамлайди ва организмнинг инфекцияларга қарши чидамлилигини оширади. У шамоллаш ва яллиғланиш касалликларидан кейин тезроқ соғайишга ёрдам беради.

    Ўрикни қанча истеъмол қилиш керак?

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Катталар учун 200–300 грамм янги узилган ўрик (тахминан 5–6 дона ўртача катталикдаги мева) кунлик меъёр ҳисобланади. Қуритилган ўрик (қоқи) эса шакар миқдори юқори бўлганлиги сабабли кунига 50 граммдан ошмаслиги лозим. Ўрикни оч қоринга эмас, куннинг биринчи ярмида ейиш тавсия этилади. Қандли диабет, ўткир меъда-ичак касалликлари ёки аллергияга мойиллиги бўлганлар ўрикни фақат шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилганлари маъқул. Хом ўрик (довучча) асосидаги “ёнғоқлар”ни эса умуман еб бўлмайди — улар таркибида заҳарли амигдалин моддаси бор.

    10 июл, 13:50   Изоҳ (0)   1322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#ўрик#мева

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўқувчилар саломатлигини асраш учун ота-оналарга асқатадиган тавсиялар

    16.08.2023, 15:50

    Жигар саломатлиги учун тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар 

    17.08.2023, 13:40

    Кузда кузатиладиган чарчоқ ва ҳолсизлик билан қандай курашиш мумкин?

    05.09.2023, 17:35

    Юрак учун парҳез: Ҳаётий муҳим орган яхши ишлаши учун нималарга эътибор бериш керак? 

    22.09.2023, 11:15

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    03.11.2023, 11:48

    Ҳар куни истеъмол қилиш зарарли бўлган 7 та мева

    14.05.2024, 10:50

    Витаминларга бой, аммо ҳар куни ейиш зарарли бўлган маҳсулотлар

    25.05.2024, 14:43

    Кимларга ўрик истеъмол қилиш мумкин эмас? Шифокор тавсияси 

    20.07.2024, 19:50

    Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин: улар қайси маҳсулотларда мавжуд? 

    23.08.2024, 09:40

    Тишлар саломатлигига путур етказадиган 6 та маҳсулот

    27.11.2024, 13:45

    Организмда темир моддаси етишмовчилигининг белгилари: уларни эътиборсиз қолдирманг

    15 март, 15:50

    Дори ўрнига табиий ечим: асабларни тинчлантирувчи магнийга бой етти мева

    25 март, 14:45

    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

    6 май, 16:30

    Диетолог юрак учун фойдали топ-7 ёзги мева ва сабзавотларни санаб ўтди

    20 июн, 14:06

    Siberian Wellness Ўзбекистонда 15 йил!

    6 май, 16:30

    “Ватандошлар” жамоат фондининг “Анор” лойиҳаси учун хориждан келган ўзбек фарзандларига байрам концерти ташкил қилинди 

    3 июл, 18:00

    Дунё бўйлаб ҳар соатда юз киши ёлғизликдан вафот этмоқда — ЖССТ

    3 июл, 11:56

    Нега ақл тишларини оғримаса ҳам олиб ташлаш тавсия этилади?

    3 июл, 10:49

    АҚШда шифокор робот ёрдамида анголалик беморнинг ўсимтасини масофадан туриб олиб ташлади

    7 июл, 18:35

    Ҳар бир уйда бўлиши шарт бўлган 7 та тиббий буюм

    4 июл, 18:25

    Жигар муаммоларини ташқи белгиларга қараб қандай аниқлаш мумкин?

    7 июл, 12:32

    Дориларга эҳтиёж қолмайди: қон босимини пасайтиришга ёрдам берадиган овқатланиш одатлари

    7 июл, 10:56

    Жазирама ҳавода муздай сув ичиш саломатликдаги қандай муаммоларга сабаб бўлади? 

    7 июл, 20:55

    Нега 6 соатдан кам ухлаш хотирани заифлаштиради: доимий уйқусизликнинг мияга таъсири

    7 июл, 14:50

    Қўлингиз ҳеч ишга бормаса: тушкунликда ёрдам берадиган тавсиялар

    7 июл, 17:55

    Ҳеч қачон кеч эмас: инсон мияси кексайгунига қадар янгиланиб туриши аниқланди 

    8 июл, 11:59

    “Кондиционернинг ўзи шамоллашга олиб келмайди” — мутахассис жазирамада кондиционердан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берди

    7 июл, 16:32

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди

    7 июл, 22:40

    Умуртқа диски чурраси (грижа) мавжудлигини уй шароитида қандай аниқлаш мумкин?

    8 июл, 15:25

    Гипертониянинг олдини олишнинг оддий усули аниқланди

    8 июл, 20:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.