Бир қатор мамлакатлардан фойдаланувчилар Google ва унинг хизматларида носозликлар юз берганини маълум қилмоқда. Бу ҳақда машҳур интернет-ресурсларнинг ишидаги узилишлар ва носозликларни кузатиб борувчи Downdetector сайти хабар бермоқда.

Сайт маълумотларига кўра, носозликлар Тошкент вақти билан тахминан соат 19:37 да бошланган. Энг кўп шикоятлар АҚШдан — 2 мингдан ортиғи келиб тушмоқда. Шунингдек, Канада, Мексика, Бразилия, Аргентина ва бошқа мамлакатлардан ҳам фойдаланувчилар носозликлар ҳақида хабар беришмоқда.
Фойдаланувчиларнинг аксарияти веб-сайт, қидирув тизимидаги муаммолар, ҳамда ҳисобга киришдаги қийинчиликларни таъкидлашмоқда.
Бундан ташқари, Gmail, Google Drive, Google Chat ва YouTube каби хизматлар ишида ҳам муаммолар кузатилаётгани айтилмоқда.
Google ўзининг қидирув тизими билан Alphabet холдинг компанияси таркибига киради. Шунингдек, Alphabet таркибига Android ва YouTube, Google Life Sciences, Calico, Sidewalk Labs, Нест, Google Ventures, Google Cаpital ҳамда Google Х ҳам киради.
Google яқинда ўзининг МеdGammа ва МedSigLIP ден номланувчи очиқ кодли сунъий интеллект (AI) моделини тақдим этганди. Улар рентген ва томография тасвирларини анализ қила олади.
Бундан аввал анъанавий равишда трафикни жалб қилиш учун Google қидирувга таянадиган сайтлар энди жиддий қийинчиликларга дуч келаётгани, чунки фойдаланувчилар ўз сўровларига жавоб олиш учун ChatGPT ва Perplexity каби платформаларга тобора кўпроқ мурожаат қилаётгани хабар қилинганди.
Июнь ойида Apple ва Google аккаунтларидан 16 млрд парол интернетга тарқалгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)