Бутун дунёда аномал иссиқлик кузатилмоқда. Шифокорлар кўчага чиқмасликни, бош кийим кийиш ва кўпроқ суюқлик ичиш кераклигини тавсия қилмоқда. Аммо иссиқда ҳамма ичимликларни ҳам ичиб бўлмайди. Ташналикни аниқ нима билан қондиришни ва қандай ичимликлар организмга зарардан бошқа ҳеч қандай фойда келтирмаслигини айтиб берамиз.

Иссиқда нима ичиш мумкин?
Кунига камида 1,5 литр суюқлик ичиш керак. Чой етарли миқдорда антиоксидантларни ўз ичига олади ва сарфланган суюқлик ҳажмини яхши тўлдиради. Уни овқатдан кейин ичган маъқул.
Резавор мевалардан тайёрланган морс, олма ёки цитрус мева шарбатлари таркибида органик кислоталар кўплиги туфайли чанқоқни жуда яхши қондиради.
Минерал сув. Иссиқда организм нафақат суюқликни, балки минерал моддаларни ҳам йўқотади, улар қисман минерал моддалар билан тўлдирилиши мумкин.
Таркибида ёғ миқдори кам бўлган нордон сутли ичимликлар таркибида органик кислоталар ва сув бўлгани учун чанқоқни жуда яхши қондиради. Улар тез сўрилади, оқсиллар ва ҳайвон ёғлари етишмовчилигини тўлдиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ичак микрофлорасини нормаллаштиради.
Қуритилган мевалардан тайёрланган қайнатма танадаги сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради, калий, магний ва темирни ўз ичига олади, танани токсинлардан тозалашга ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилашга ёрдам беради.
Витаминларга бой ичимликлар организмни витаминлар билан тўлдиради, сувсизланишдан қутқаради.
Тетиклантирувчи квас — таркибидаги карбонат кислотаси, аминокислоталар ва уларнинг организмда ушланиб қолиш хусусияти туфайли чанқоқни ажойиб тарзда қондиради. Бундан ташқари, квас фойдали моддалар: кальций, фосфор, магний, B ва C витаминлари кони ҳисобланади.

Иссиқда нима ичиш мумкин эмас?
Таркибида шакар миқдори юқори бўлган газланган ичимликлар (шакар истеъмолининг суткалик меъёри — 25 грамм)
Энергетик ичимликлар
Спиртли ичимликлар
Бу ичимликларнинг барчаси организмнинг сувсизланишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)