• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Қадимги Миср пирамидалари ҳақида гап кетганда, кўпчилик машаққатли меҳнат қилаётган, тўйиб овқатланишга имкони бўлмаган қулларни кўз олдига келтиради. Бироқ замонавий археологик тадқиқотлар бу назарияни мутлақо инкор этмоқда.

    Foto: History collection
     
    Фото: History Collection

    Аслида фиръавнларнинг муҳташам мақбараларини барпо этган ишчилар тўлақонли овқатланишган. Гизадаги қазишмаларда топилган артефактлар туфайли қурувчиларнинг рациони хилма-хил, тўйимли бўлгани, ҳатто доимий гўшт ҳам истеъмол қилишгани аниқланган.

    Хеопс пирамидасининг шарқий томонидаги қазишлар давомида археологлар бутун бошли “ишчилар шаҳарчаси”ни топди. У ерда яшаш жойлари, казармалар, омборлар, ҳатто ишлаб чиқариш зоналари бўлган.

    Топилмалар орасида хамир ёпиладиган печлар билан жиҳозланган новвойхоналар ҳам бор. Унда ҳар куни жуда кўп миқдорда нон пиширилгани Реҳмирага тегишли мақбарадаги деворий суратларда тасвирланган. Бундан ташқари, минглаб ҳайвон суяклари мунтазам гўшт истеъмол қилинганини исботлайди.

    Foto: History collection
    Фото: History Collection

    Пирамида қурувчиларининг турмуш тарзини ўрганиш давомида олимлар уларнинг ўзига хос иерархияси ҳақида ҳам қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Археологик топилмаларга кўра, қурувчилар бир нечта ишчи гуруҳга бўлинган ҳамда уларнинг озиқланиш, яшаш, ишлаш шароитларида тафовутлар бўлган.

    Масалан, энг юқори мақомга эга бўлган қурилиш назоратчилари махсус уйларда яшаган. Уларнинг таомномасига қадимги мисрликлар учун энг қимматли маҳсулот — мол гўшти ҳам киритилган. Оддий қурувчиларнинг асосий қисми асосан қўй ҳамда эчки гўшти истеъмол қилган. Археологлар таъкидлашича, бу таомлар таркиби деворий тасвирлардаги иерархияга мос келади. Мол тасвири қўй ёки эчкиларникига нисбатан кўпроқ учрайди, бу эса молнинг қадри юқорироқ бўлганидан далолат беради.

    Foto: History collection
    Фото: History Collection

    Яна бир диққатга сазовор жиҳат — ибодатхоналар деворий суратларида чўчқанинг умуман тасвирланмагани. Бу ҳолат чўчқа гўшти озиқ-овқатлар орасида энг қуйи ўринда бўлганини билдиради. Ундан расмий қурувчи сифатида рўйхатда турмаган, озиқ-овқатни ўзлари топишга мажбур бўлган, кўпинча қурувчилар билан савдо орқали тирикчилик қилган одамлар фойдаланган. Бу топилмалар пирамида қурувчилар орасида аниқ ижтимоий табақаланиш бўлганини кўрсатади. Машҳур тарихчи ва мисршунос Заҳи Havasс шундай дейди:

    “Одамлар фикрича, қадимги Миср ишчилари фақат саримсоқ, пиёз ва нон билан кун кўрган, бироқ топилган минглаб ҳайвон суяклари бунинг аксини исботлайди”.

    Чикаго университети мутахассислари ўтказган тадқиқотларга кўра, қурувчилар учун ҳар куни ўртача 11 бош сигир ва 33 бош эчки сўйилган. Бу миқдор 10 минг кишини кунлик гўшт билан таъминлаш учун етарли бўлган, бу эса таъминот тизими яхши йўлга қўйилганини англатади.

    Қурувчилар рационида нималар бўлган?

    Foto: History collection
    Фото: History Collection

    Пирамида қурувчиларининг асосий озуқаси нон бўлган. Мисрликлар арпа ва буғдой етиштиришган ва мева ёки асал қўшилган нонлар пиширган.

    Қадимги Мисрда нон пишириш технологияси анча мураккаб бўлган. Улар нонни махсус лойдан ясалган қолипларда очиқ оловда тайёрлаган. Ўнлаб қолиплар билан жиҳозланган ҳақиқий “нон фабрикалари” топилмалари бунинг далилидир.

    Рационга турли сабзавотлар, мевалар ва дуккаклилар ҳам кирган. Шунингдек, хурмо, анжир, узумдан энергия манбаи сифатида фойдаланилган, нўхат, ясмиқ ва ловия эса қурувчиларни оқсиллар билан таъминлаган. Айниқса мевалар ширинлик сифатида ишлатилган — чунки қадимги Мисрда шакар бўлмаган. Мисрликлар қорамол ва эчкилар боқишган, бу эса уларнинг овқатида сут ва пишлоқ ҳам бўлганини англатади.

    Пирамидалар қурилиши улкан ресурсларни талаб қилган, шу боис “ишчилар шаҳарчаси”да марказлаштирилган новвойхоналар, мол сўйиш жойлари, ғалла, балиқ ва мевалар сақланадиган омборлар фаолият кўрсатган.

    Айниқса гўшт билан таъминлаш тизими жуда яхши ташкил этилгани эътиборга лойиқ — суяклар таҳлили гўшт аниқ тизим бўйича тақсимланганини кўрсатади. Натижада ишчилар мунтазам ва тўйимли овқатланган, бу эса оғир жисмоний меҳнатни бажара олишлари учун муҳим бўлган.

    18 июл, 22:05   Изоҳ (0)   394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тарих#Миср#пирамидалар#қурувчилар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

    9 июн, 19:30

    Британия қироллик оиласида ҳанузгача амал қиладиган 9 ғайриоддий тақиқ

    10 июн, 22:55

    Бугунги Ўзбекистон дунёга очилган, муносиб шерик бўла оладиган мамлакатга айланди

    10 июн, 16:15

    “Бу ерда ўйнаш қандай масъулият эканини яхши тушунаман” – Трент

    12 июн, 19:50

    “У олтинга ўхшайди, мен уни жуда ҳурмат қиламан”. “Рома”нинг асосий футболчиларидан бирига айланган Элдор Шомуродов ҳақида

    17 июн, 17:55

    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар

    16 июн, 18:00

    Моҳидавроннинг содиқ хизматкори — Гулшоҳ хотун образи билан танилган Ниҳан Буюкаач ҳақида нималар маълум?

    18 июн, 16:57

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    20 июн, 19:20

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари Марям Узерли ва Каан Урганжиоғлу янги сериалда биргаликда суратга тушмоқда

    21 июн, 12:50

    Чинакам матонат эгаси, Гиннеслари рекорди китобига киритилган Оксана Чусовитина

    20 июн, 16:26

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида 

    20 июн, 22:03

    Эрон ядровий объектларига зарба: етакчилар қандай фикрда?

    22 июн, 16:24

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    24 июн, 16:27

    FIFA Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди

    23 июн, 14:32

    Жасмин 15, Оппоғой 14 ёшда: севимли мултқаҳрамонларимизнинг ёши ҳақидаги ҳайратланарли фактлар

    25 июн, 14:00

    Лионель Месси 38 ёшда: кичик Росариодан Майамигача бўлган саёҳат 

    24 июн, 17:51

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин 

    25 июн, 19:40

    “Сиз мамлакат ҳудудий яхлитлигини тикладингиз”. Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон эришаётган юксак натижалардан хурсандлигини айтди

    2 июл, 20:31

    Марснинг Ердаги энг катта “бўлаги” аукционда 4 миллион долларга сотилади

    3 июл, 14:01

    Юграни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атаган депутат ойлик маошдан маҳрум қилинди 

    3 июл, 20:40

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    4 июл, 08:46

    Кремль Озарбайжон билан муносабатлардаги кескинликка изоҳ берди

    8 июл, 13:40

    Луис Энрике: “Телефоним ‘Барселона’ мухлисларининг хабарлари билан тўлиб кетган”

    10 июл, 09:45

    “Галатасарой” ва “Фенербаҳче”нинг гегемонлигига нуқта қўйган “Башакшеҳир”. Шомуродовнинг янги жамоаси ҳақида нималар маълум?

    11 июл, 15:05

    Лавров: “Европа раҳбарлари Россияга қарши уруш қўзғашга ҳаракат қилмоқда”

    11 июл, 18:30

    Мўйноқ: кеча, бугун, эртага — миллий хотира ва ислоҳотлар майдони

    11 июл, 20:00

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    14 июл, 21:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    15 июл, 22:23
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.