• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлатга 471,2 млрд сўм зарар: энергия назорати натижалари эълон қилинди 

    Ўзбекистонда энергетика тизимида 471,2 млрд сўмлик зарар: ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспекция хабар берди. 

    Фото: Ўзэнергоинспекция

    Қайд этилишича, Ўзэнергоинспекция томонидан 2025 йил бошидан буён энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва давлат назоратини амалга ошириш борасида қатор ишлар олиб борилди.

    Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1094 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига жами 471,2 миллиард сўм зарар етказилган.

    Бундан ташқари энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш қоидаларини бузганлик билан боғлиқ 1 788 та маъмурий иш расмийлаштирилди. Мазкур ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

    Ўзэнергоинспекция томонидан энергия ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланиш устидан назорат доимий кучайтирилмоқда.

    2025 йил май ойида ўтказилган текширувлар натижасида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 229 та ҳолат аниқланиб, тизимга 94 миллиард 887 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

    Жумладан, ноқонуний фойдаланишлар натижасида:

    • 35,6 миллион кВт соат электр энергияси (тахминан 57,9 миллиард сўм) ва
    • 13,2 миллион метр куб табиий газ (тахминан 36,9 миллиард сўм) талон-торож қилинган.

    Назорат тадбирлари якунига кўра, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузган истеъмолчилар бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилди. Белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    “Ўзэнергоинспекция” фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларни энергия ресурсларидан фойдаланишда қонунларга қатъий риоя этишга, акс ҳолда қатъий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақида огоҳлантирди.

    Газ ўғирлаш ҳолатлари

    Тошкент вилоятида 618,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланганди. Шунингдек, Самарқандда 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона фош бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

    Бундан ташқари, Тошкентда 590 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланган. Кейинроқ эса Наманганда иссиқхонада миллиардлаб сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. 

    Шу каби

    • Тошкентдаги иссиқхона 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
    • Тошкентдаги иссиқхоналардан бири 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
    • Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди.
    • Қашқадарёдаги иссиқхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 808 млн сўм зарар етказилди.

    Газ ўғирлаётган оҳак цехлари

    Март ойида Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилган эди. Апрелда эса Фарғонада 69,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланган.

    Май ойида эса яна Фарғонада 289 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этилганлиги аниқланган эди. Август ойида Самарқандда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак цехи ташкил этган шахс ушланганди. 

    Сентябрда Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи масъуллари давлатга 5,5 млрд сўмдан зиёд зарар етказди. Шу билан бирга, айнан Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 544,6 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлар қўлга тушган эди.

    Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

    Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

    Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

    Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

    Бундан ташқари, Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.

    11 июн, 21:45   Изоҳ (0)   1053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #энергия#ноқонуний#газ#свет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир ҳафтада қанча газ ва свет ўғирлангани маълум бўлди 

    19 май, 20:30

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    19 май, 23:45

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    22 май, 23:50

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    23 май, 22:33

    Самарқанддаги корхона 5,3 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани айтилди

    24 май, 15:00

    Республика бўйлаб бир кунда 6,2 млрд сўмлик энергоресурслар талон-торож қилинди

    26 май, 21:50

    Фарғона музлаткич омбори 1,4 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани аниқланди 

    26 май, 23:55

    Қаршидаги “дом”ларнинг бирида 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

    28 май, 22:25

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди

    30 май, 19:49

    Наманган ва Тошкентда ярим млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    31 май, 22:15

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    2 июн, 18:39

    Фарғонадаги кулолчилик цехида 7,6 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилди

    4 июн, 19:00

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    4 июн, 18:30

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    5 июн, 12:57

    Европа Иттифоқи чет элдаги фойдали қазилмаларни ўзлаштиришни бошлайди

    5 июн, 13:41

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    7 июн, 11:05

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    7 июн, 17:51

    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

    9 июн, 18:00

    Сарвқоматлик сири: биргина оддий қоида ортиқча вазндан халос этади

    10 июн, 11:25

    Нью Йоркда электросамолёт биринчи марта муваффақиятли учди

    9 июн, 20:55

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    10 июн, 20:35

    Тошкент вилоятидаги овқатланиш масканида 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

    10 июн, 22:35

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан шериклик масалаларини муҳокама қилди

    11 июн, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.