• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда чиқинди тозалаш хизматларидан қанча тушум бўлгани очиқланди

    Ўзбекистонда 2024 йилда ва 2025 йилнинг дастлабки уч ойида чиқинди тозалаш хизматларидан “Ягона электрон тизим” орқали 1,38 триллион сўмлик тушум қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилноза Комилова 2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича таҳлилий маълумотларни тақдим этди.

    Брифингда қайд этилишича, маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш мақсадида 2024 йилда ва жорий йил бошида 313 та махсус техника, 3 800 дан ортиқ контейнер, 3 та чиқинди саралаш ҳамда 11 та қайта ишлаш ускунаси харид қилиниб, санитар тозалаш корхоналарига етказилди.

    Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Тоза макон” ягона биллинг тизими ва мобил иловаси ишга туширилди. Тизим электрон тўлов хизматлари билан тўлиқ интеграциялашган бўлиб, фойдаланувчиларга онлайн тўловларни амалга ошириш ва ҳисобварақларни реал вақт режимида кўриш имконини беради.

    Бугунги кунда мамлакат бўйича 7,2 миллионта абонент, яъни 63 фоиз аҳолига санитар тозалаш хизмати кўрсатилмоқда. “Тоза макон” тизимида жисмоний шахсларнинг 73 фоизи шахсий идентификация рақами, 94 фоизи эса кадастр рақами асосида рўйхатдан ўтказилган.

    2024 йилда ва 2025 йилнинг дастлабки уч ойида кўрсатилган хизматлар учун “Ягона электрон тизим” орқали 1,38 триллион сўмлик тушум қайд этилди. Тўлов интизоми 90 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, 2025 йил июлидан тўлов интизоми электр энергияси тизими билан боғланиб тартибга солинади.

    Агентлик томонидан хорижий инвестициялар жалб қилиниб, Хитой, АҚШ ва Жанубий Корея компаниялари билан чиқиндиларни термик қайта ишлаш ва энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланган. Ушбу йўналишдаги 933 миллион АҚШ долларлик лойиҳалар орқали 7 та вилоятда чиқинди ёқиш заводлари барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, уларда йилига 3,6 миллион тонна чиқиндидан 1,6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Республикада чиқиндиларни назорат қилиш, уларни йиғиш ва ташиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида GPS ва онлайн кузатув тизимлари жорий қилинди. 39 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 219 та махсус техникага кузатув камералари ўрнатилган.

    2024 йилда аҳолидан 14,8 миллион тонна маиший чиқинди йиғилган бўлиб, шундан 766 минг тоннаси қайта ишланган. Шунингдек, 5 779 та фуқаролик мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг 82 фоизига ижобий ечим топилган.

    Президент фармони асосида 42 та чиқинди полигони тартибга келтирилиб, уларнинг 29 таси рекултивация қилинди ва 81 гектар ер майдони экологик хавфдан холи ҳолга келтирилди. Аҳолини экологик маданиятга жалб қилиш мақсадида оммавий плоггинг эко-акциялари ва “Долзарб 10 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилиб, республика бўйича 135 минг тоннадан ортиқ чиқинди бартараф этилди.

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 4 000 га яқин ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди. Айни дамда Экология вазирлиги Ситуацион маркази томонидан республика миқёсида жами 250 та онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, тун-у кун назорат қилинади. 

    Ўзбекистонда 80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди. Ҳозир чиқиндихоналарда атмосферага чиқарилаётган ташланмаларни мониторинг қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича сув ҳавзаси, санитар бурчаклар, қоровулхона, ҳожатхона ҳамда сув қудуқлари, дизбарер қурилмаси барпо этилиб, узлуксиз электр ва ичимлик суви таъминотига эътибор қаратиляпти. 
     
    Жумладан, Экология вазирлиги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси томонидан полигонлардаги 300 га яқин махсус техникаларга замонавий GPS назорат тизими ўрнатилган. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 78 та махсус техника харид қилиниб, ҳудудларга тарқатилган. 
     
    Ҳозирда жами 184 та маиший чиқинди полигонидан 39 таси тартибга келтирилиб, ўртача 70-80 см тупроқ қатлами билан ёпилди, аҳоли саломатлиги, атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсирига чек қўйилиб, ерлар табиатга қайтарилди. 
     
    Жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкент, Наманган, Андижон, Бухоро, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларининг жами 14 та туманда жойлашган қаттиқ маиший чиқинди полигонларида суриш, зичлаш, текислаш ишлари амалга оширилди. 37 та чиқинди полигони автотарози ва кузатув камералари билан жиҳозланмоқда. 
     
    Шунингдек, 2025 йил давомида 18 та чиқинди полигонини рекултивация қилиб, тупроқ қатлами билан ёпиш мақсад қилинган. 
     
    “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида республика бўйича 2024 йилда 123 та чиқинди полигони атрофида 461,0 минг туп ҳамда 2025 йил баҳор мавсумида 130 та чиқинди полигони атрофида 367,7 минг туп терак, тут, қайрағоч, саксовул, тол ва бошқа турдаги дарахт кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар ташкил этилди. 

    4 июн, 18:30   Изоҳ (0)   1203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #чиқинди#маиший чиқинди#санитар тозалаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятлари маиший чиқиндилар бўйича хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди

    18.12.2023, 11:27

    Кўп қаватли уйлар олдидаги чиқиндихоналарда айрим чиқиндилар сотиб олиш йўли билан қабул қилинади

    08.01.2024, 10:22

    Асакада чиқиндидан йилига 2 млн киловатт соат электр ишлаб чиқарадиган лойиҳа ишга туширилади

    19.02.2024, 22:48

    Ўзбекистонда қайта ишланадиган фойдали чиқинди аҳолидан сотиб олинади

    29.03.2024, 14:26

    Сурхондарёда йил давомида қанча чиқинди чиқарилиши маълум қилинди 

    01.04.2024, 17:22

    Ўзбекистоннинг яна 5 та ҳудудида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов тарифлари белгиланди 

    18.04.2024, 18:40

    Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди

    29.05.2024, 11:21

    Қашқадарёда 351 минг хонадоннинг чиқиндидан асоссиз қарздорлиги бўйича тўловлари қайта ҳисобланди

    08.06.2024, 08:59

    Ўзбекистонда чиқиндидан қарзини тўлаш учун фуқароларга 5 кун муҳлат берилади 

    24.12.2024, 15:17

    Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари ошди

    31 январ, 17:29

    Ўзини ҳақорат қилаётганларни жавобгарликка тортмоқчи бўлаётган Алишер Қодиров, МТРКга қарашли телеканалларда ўзгарган раҳбарлар, фаолияти тугатиладиган Ипакчилик в...

    31 январ, 22:30

    Ўзбекистонда 2024 йилда қанча шиша чиқинди қайта ишлангани очиқланди 

    10 феврал, 19:46

    Наманганда чиқинди ташиш хизмати учун аҳолидан 18 млрд сўмдан ортиқ пул асоссиз олингани аниқланди

    11 феврал, 13:20

    Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди 

    13 феврал, 16:45

    Ўзбекистонда сув ва “свет” бўйича истеъмолчилардан бир йилда 12 млрд сўмга яқин ортиқча пул олинган

    24 феврал, 16:24

    Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга қарши рейд бошланди

    12 март, 14:20

    Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганлардан 1 кунда қанча жарима ундирилгани маълум қилинди

    14 март, 10:55

    Фарғона вилоятида чиқинди тўплаш хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди 

    24 март, 17:45

    Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

    25 март, 15:50

    Ўзбекистондаги чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    26 март, 11:05

    Тошкент тирбандлик даражаси бўйича дунёда нечанчи ўринда?

    14 апрел, 11:57

    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

    8 май, 16:35

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    10 май, 22:00

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    10 май, 22:25

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    11 май, 23:50

    Тўртта ҳудудда қарийб 1 млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    15 май, 08:40

    Тайван ўзининг сўнгги атом станциясини ёпади

    15 май, 18:45

    Картошкани пўстлоғи билан ейиш мумкинми?

    23 май, 16:40

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    23 май, 18:00

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    25 май, 15:50

    Ўзбекистонда автомобилдан чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилиши мумкин

    28 май, 16:58

    “Дарё” дайжести: 28 майнинг энг муҳим хабарлари

    28 май, 23:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.