Наманган вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона фаолияти фош этилди, деб хабар берди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ.

Маълум қилинишича, Янги Наманган туманининг “Фурқат” МФЙда жойлашган, ЯТТ Л.З.га қарашли новвойхонада истеъмолчи газ таъминоти ташкилоти билан шартнома имзоламасдан, тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, ўзбошимчалик билан бир марталик тамғаси йўқ бўлган ҳисоблагич ўрнатиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 315 млн 360 минг сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Олмазор туманида “Д.Т.” МЧЖ масъул шахслари кўп қаватли уйларда электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган. Натижада 142,9 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган.
Тўрақўрғон туманида “А.Ф.” МЧЖ раҳбари А.Ф. ва “З.И.” оилавий корхонаси раҳбари И.Т. ишлаб чиқариш ҳамда умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда жами 111,4 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Газ ўғирлаш ҳолатлари
Изоҳ (0)