Андижон вилоятида фуқаро заправкада 2 та бўрини боқиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, Андижон шаҳар “Форобий” МФЙда яшовчи фуқаро А.А. шаҳар ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 2 та Ўрта Осиё бўрисини боқиб келган.
23 май куни фуқаро ўз ихтиёри билан ушбу бўриларни “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли ҳайвонот боғига топширгани маълум бўлди.
Бўрилар ветеринария кўригидан ўтказилганида соғлом экани аниқланди. Жониворларнинг келгусида ҳайвонот боғида қолиши ва парвариши юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу каби ҳолатлар
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ҳам қушларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилганди.
Бундан аввал Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ноқонуний сақланаётган шер ҳайвонот боғига топширилган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар Олмазор туманида фуқаро ўз уйида Қизил китобга киритилган қушларни сақлаб келаётгани аниқланганди.
Тошкент вилоятида фуқаро уйида йўлбарс ва питон илонларини сақлаб келаётгани аниқланган.
Изоҳ (0)