• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Саломатлик

    Маймунчечак қандай касаллик ва у нимаси билан хавфли?

    Маймунчечак — юқумли касаллик бўлиб, юқори ҳарорат, лимфа тугунларининг катталашиши ва тошма тошиши билан характерланади. ЖССТ Африкада ушбу касаллик эпидемиясини халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Ташкилот мутахассислари аниқланган маймунчечак ҳолатлари сони жуда кўплиги ва вируснинг қитъадан ташқарида фаол тарқалишига имкон бериши мумкинлигидан хавотирда.

    Касаллик 1980 йилдан бери давоси топилган деб ҳисобланган оддий сувчечакка ўхшайди, аммо ундан фарқли ўлароқ, юқиш эҳтимоли камроқ ва осонроқ кечади. Ушбу вируснинг иккита штамми мавжуд: Clade I ва Clade II. Биринчи штамм билан зарарланган ҳар 10 кишидан 1 нафари вафот этади. 2022—2023 йиллардаги эпидемия Clade II томонидан қўзғатилган бўлиб, у билан касалланган беморларнинг 99 фоизи омон қолади.

    Маймунчечак ортопоксвирусларни келтириб чиқаради. Уларни баъзи кемирувчилар (масалан, Гамбия халтали каламушлари) ва ҳайвонлар ташийди.

    Генетикларнинг аниқлашича, ҳозирда касалликнинг баъзи намуналари 2017 йилги эпидемия қўзғатувчиларига ўхшайди. Бу шуни англатадики, маълум вақт давомида вирус одамлар орасида айланиб юрган ва сезилмаган.

    Маймунчечак қандай юқади?

    ЖССТ чечак одамдан одамга бемор билан яқин алоқалар орқали юқиши ҳақида огоҳлантиради:

    • юзма-юз — инфекция ҳаво-томчи орқали;
    • теридан терига — инфекция бемор терисининг зарарланган қисмлари билан терига тегганда, шу жумладан, жинсий алоқа пайтида;
    • оғиздан оғизга — бир-бирини ўпганда юқади.

    Бундан ташқари, вирус маълум вақт кийим ва уй-рўзғор буюмларида сақланиши, шунингдек, онадан ҳомилага ўтиши мумкин. Одатда касаллик 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача давом этади.

    Касаллик қандай симптомларга эга?

    Дастлабки симптомлар инфекция юққанидан кейин 5—21-куни пайдо бўлади. Аввалига симптомлар гриппни эслатади ва қуйидагича намоён бўлади:

    • юқори ҳарорат;
    • бош ва мушаклардаги оғриқлар;
    • бел оғриғи;
    • катталашган лимфа тугунлари;
    • қалтираш;
    • ҳолдан тойиш;
    • 1-5 кундан кейин симптомларга тошма қўшилади. У юздан бошланади ва пастки аъзоларга тушади.

    Бу сиртдан сувчечакни эслатади: пайдо бўлган қизил доғлар ўрнида тиниқ ёки сарғиш пуфакчалар ҳосил бўлади, улар қурийди, кейин эса тўкилади.

    Маймунчечакни қандай даволаса бўлади?

    Одатда касаллик енгил кечади, аксарият одамлар даволанмасдан 2-4 ҳафта ичида тузалиб кетади. Аммо инфекция яқин алоқадан юққанлиги сабабли тошма йўқолмагунча ва чандиқлар ўрнида зарарланмаган тери қатлами ҳосил бўлмагунча, бемор изоляция қилиниши керак.

    Касаллик енгил кечганда бемор уйда даволаниши мумкин. Аммо аломатлар жиддий бўлса ёки оғир сурункали касалликлар билан кечса, тузалгунга қадар шифохонада бўлиши лозим.

    Ҳозирча маймунчечакни хавфсиз даволашнинг исботланган усули мавжуд эмас. Аммо тажриба моделларида самарадорликни кўрсатган бир нечта дорилар мавжуд. Булар — тековиримат, ситофовир ва бринсидофовир каби вирусга қарши препаратлардир.

    Маймунчечакдан қандай ҳимояланиш мумкин?

    Агар саёҳат қилишни режалаштираётган бўлсангиз, эҳтиёт чораларини билишингиз керак:

    1. Ёввойи дайди ҳайвонлар, хусусан, кемирувчилардан эҳтиёт бўлинг, айниқса, улар чечак тарқалган ҳудудларда яшаса ва носоғлом кўринишга эга бўлса. Уларнинг мурдасига тегманг ва ёввойи ҳайвон гўштини еманг.
    2. Зарарланган ҳайвон тегиши мумкин бўлган нарсаларга яқинлашманг.
    3. Умумий чойшаб ва гигиена буюмларидан фойдаланманг ва имкон қадар бемор одамлар билан яқин алоқада бўлманг.
    4. Гигиена қоидаларига риоя қилинг — қўлларни совунлаб ювинг ёки спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг.
    5. Агар зарарланган одамларни парвариш қилсангиз, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланинг.

    Оддий чечакка қарши эмлашлар ҳам мавжуд бўлиб, улар маймунчечакка қарши ҳам қўлланади. Уларни хавф остида бўлган одамларга: алоҳида ҳудудларга саёҳат қилувчиларга ёки касалланганлар билан ишлайдиган шифокорларга қилиш тавсия этилади.

    16.08.2024, 17:50   Изоҳ (0)   25870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамоннинг оёқ кийимлари сюжетга ишора қилувчи фильм ва сериаллар

    16.08.2024, 13:30

    “Гарри Поттер”нинг энг ашаддий мухлисларини ҳам ҳайратда қолдирадиган фильмдаги 10 та хатолик

    16.08.2024, 09:35

    Маймунчечак билан касалланиш илк бор Африкадан ташқарида аниқланди

    16.08.2024, 09:46

    Кузги романтика: сентябрь шукуҳига тўла 5 та ёрқин фильм

    16.08.2024, 16:25

    Россияда гўшт нархи ошиши кутилмоқда 

    16.08.2024, 16:06

    Инвесторлар Ўзбекистондан давлат харидларида шаффофликни ошириш, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни кутмоқда — АҚШ давлат департаменти

    16.08.2024, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.