• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуд фаоллари: Дунёни яхшилашга ҳаракат қилаётган киноюлдузлар (фото)

    15-20 йил олдин Голливуд фаолларининг энг ёрқин вакили — актриса Анжелина Жоли маҳаллий аҳоли ва қочқинлар ҳаёти ҳақида кўпроқ билиш ва уларга ёрдам бериш учун шахсан Камбожа, Танзания, Серра-Леон, Кения ва бошқа нотинч минтақаларга саёҳат қилар эди. Ҳозир эса Голливуддаги қизил гиламдан норозилик намойишига ўтишга тайёр бўлган ўнлаб актёрлар бор. Elle нашри нафақат дунёни қутқариш ва яхшилаш мақсадидаги кампанияларининг юзига айланаётган, балки бундай ҳаракатларни бошлаётган ва шахсан иштирок этаётган киноюлдузлар ҳақида маълумот беради.

    Эмма Уотсон

    Машҳурлиги: биринчи навбатда Гарри Поттер саргузаштлари ҳақидаги фильмлардаги билимдон сеҳргар қиз Гермиона Гренжер роли билан.

    Нима учун курашади: гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва ахлоқий мода.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳаётда ҳам Эмма Уотсон кўп жиҳатдан Гермионага ўхшайди: у ҳам қаҳрамонидек адолатни қарор топтириш ва мазлумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истаги билан яшайди. Агар Гермиона элфлар ҳуқуқлари учун курашган бўлса, Уотсон феминизм ғояларини, яъни гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилади. 2014 йилда актриса БМТнинг гендер тенглигининг HeForShe бирдамлик ҳаракатига бошчилик қилди, бу ҳаракат эркаклар ҳам аёллар каби гендер тенглигига муҳтож деган ғояга асосланади. HeForShe ташаббуси эркаклар ва ўғил болаларни тенглик учун курашга жалб қилишга чақиради. Бу ҳаракатни АҚШ собиқ президенти Барак Обама ва актёр Мэтт Деймон ҳам қўллаб-қувватлаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актриса HeForShe’дан ташқари гендер тенглиги учун кўплаб ишларни амалга оширган. Мисол учун, 2016 йилда у онлайн китоб клубини яратди, унинг аъзолари ҳар ойда битта феминистик китоб ўқийди ва кейин уни муҳокама қилишади. Бундан ташқари, Эмма баъзан бундай китобларнинг нусхаларини ўзи ташриф буюрган шаҳарларда қолдиради ва Instagram’ида бу «совғалар»ни қандай топиш бўйича маслаҳатлар беради. Эмма Уотсон аёллар ҳуқуқлари фаолларидан ҳам интервью олади. Масалан, у бунинг учун машҳур «Персеполис» график романи муаллифи Маржан Сатрапи ва тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзай билан учрашган. Бу ҳали ҳаммаси эмас: Эмма ўзининг Instagram’идан гендер тенглиги ҳақидаги ғояларни ифодалаш учун фаол фойдаланади ва ўзи ҳам ижтимоий тадбирларда қатнашади. Мисол учун, 2017 йилда у онаси билан Нью-Йоркда аёллар ҳуқуқларининг бузилишига қарши кенг кўламли норозилик намойишига чиққан. Эмма учун яна бир муҳим мавзу — ахлоқий мода. Актриса ўзининг ижтимоий тармоқларида доимий равишда кийим-кечак яратиш, яъни фабрика ишчиларининг яхши шароитларда ишлаши ва ишлаб чиқаришнинг экологик тозалигига масъул бўлган брендлар ва дизайнерлар ҳақида гапиради. Актриса тадбирларда имкон қадар тез-тез бундай брендларнинг либосларида чиқишга ҳаракат қилади ва обуначиларини ахлоқий модага эътибор қаратишга ундайди.

    Леонардо Ди Каприо

    Машҳурлиги: «Титаник» фильмидаги Жек ролидан сўнг Ди Каприо Баз Лурман режиссёрлигидаги «Ромео + Жулиэтта»дан тортиб Алеҳандро Инярритунинг «Омон қолган» фильмига қадар ўнлаб ажойиб лойиҳаларда рол ўяган.

    Нима учун курашади: табиат ифлосланиши ва глобал исишнинг олдини олиш.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Леонардо Ди Каприо — замонамизнинг энг нуфузли ва машҳур актёрларидан бири. Кўпгина ҳамкасблари сингари у ўз шон-шуҳратини яхшилик учун ишлатади – имкони борича атроф-муҳит ифлосланишига қарши курашади. Ҳатто 2016 йилги «Оскар» маросимида Ди Каприо ниҳоят «Омон қолган» фильмидаги бош роли учун узоқ кутилган ҳайкалчани қўлга киритганида актёр имкониятдан фойдаланиб, дунёга инсоният томонидан яратилган иқлим ўзгариши хавфини эслатди. Ди Каприо 2014 йилда ҳам 400 000 нафар иқлим фаоллари билан бирга Вашингтонда бўлиб ўтган People’s Climate March намойишида иштирок этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ди Каприонинг ҳозиргача Ер фаровонлиги учун курашга қўшган энг катта ҳиссаси унинг ўзининг Leonardo DiCaprio Foundation жамғармаси бўлиб, БМТ лойиҳаларига иқлим ўзгариши, ноёб ўсимлик ва ҳайвон турларининг йўқ бўлиб кетишига қарши курашади. 2017 йилда Ди Каприо ўз жамғармаси учун рекорд даражадаги йигирма миллион доллар хайрия қилди ва пулларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларини амалга оширувчи юзта ташкилотга ўтказди. Ди Каприо, шунингдек, атроф-муҳит масалаларига бағишланган форум ва конференцияларда мунтазам иштирок этади. Актёрнинг сўзларига кўра, у бу мавзуга 1990 йилларнинг бошларида, тахминан, «Гильберт Грэйпни нима қийнайди?» фильми устида ишлаётган пайтларида қизиқа бошлаган ва ўшандан бери у доимий равишда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонлар турлари ҳақида ўқиб, экология ва океанлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганади.

    Лупита Нионго

    Машҳурлиги: Нионго «12 йил қулликда» фильмидаги биринчи ролидаёқ «Оскар»га сазовор бўлган, ўшандан бери у машҳур лойиҳаларда иштирок этади, шунингдек, доимий равишда энг гўзал ва энг замонавий аёллар рўйхатидан тушмайди.

    Нима учун курашади: браконьерликни тугатиш ва Африка ёввойи табиатини сақлаш, аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ирқий камситишларга барҳам бериш.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актриса Кенияда ўсган ва ўз машҳурлигидан одамларни Африкадаги филларни ноқонуний овлаш ва фил суяги савдосига қарши курашга жалб қилиш учун фойдаланади. Нионго нафақат филларни ҳимоя қилади, бундан ташқари Instagram саҳифасида қитъадаги йўқолиб бораётган фаунанинг бошқа турлари билан боғлиқ янгиликларни мунтазам равишда баҳам кўради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нионго, шунингдек, Эмма Уотсон каби Нью-Йоркдаги Аёллар намойишида шахсан иштирок этади ва Жессика Честейн сингари Time’s Up дастурини қўллаб-қувватлайди. Албатта, Нионго ирқий камситиш мавзусидан қочиб қутула олмади ва ирқчилик ҳақида гапиришдан ташқари, актриса яна гўзаллик масаласига, яъни унинг хилма-хиллигини тушунтиради. Ёшлигида чиройли терини орзу қилган Нионго яқинда болалар учун «Sulve» номли китоб ёзди, унда ёш китобхонларга гўзаллик терининг ранги, кўз шакли ва бошқа белгиларга боғлиқ эмаслиги ҳақидаги ғояни етказишга ҳаракат қилади.

    Жессика Честейн

    Машҳурлиги: Честейн «Interstellar», «Асосий мақсад», «Ҳаёт дарахти», «Катта ўйин», «Олтин глобус» каби бир қатор машҳур фильмларда рол ўйнаган.

    Нима учун курашади: гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Голливуднинг энг ёрқин актрисаларидан бири Жессика Честейн бежизга «Interstellar» фильмида NASA тадқиқотчиси Мерф ёки «Катта ўйин»даги каби ўзининг ерости казиносини ташкил қилган Молли Блум каби ақлли, ўзини ўзи таъминлайдиган аёллар ролини ўйнамайди. Ҳаётда ҳам Честейн худди шундай: аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглигини ҳимоя қилади, стереотиплардан фарқли ўлароқ аёллар илм-фан ва бизнесда эркаклардан кам эмаслигини тушунтиради. 2015 йилда Честейн актёр ва актрисаларнинг иш ҳақини тенглаштириш зарурлигини омма олдида тарғиб қила бошлади – Голливудда аёллар эркакларга қараганда анча кам маош олади. У бу муаммо ҳақида интервьюларда, телекўрсатувларда, ҳатто премьера ва фестивалларнинг қизил гиламларида ҳам гапирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Честейн яқинда жинсий зўравонлик тушунчасини ва барча соҳаларда эркаклар ва аёллар учун тенг маош олиш зарурлигини тарғиб қилувчи глобал ташаббус — Time’s Up ташкилотига қўшилди. Актриса ўзининг Instagram’ида ушбу муаммолар ҳақида мунтазам равишда гапира бошлади. Мисол учун, бу йил у ўзи ва Time’s Up’ни қўллаб-қувватловчи бошқа бир қанча актрисалар билан аёллар футбол ўйинига борганлиги ҳақида пост қўйди ва нега АҚШ аёллар терма жамоаси ўйинчилари эркак ўйинчиларга қараганда камроқ маош олишлари ҳақидаги саволни кўтарди. Жессика Честейн, шунингдек, ҳар доим ўз ҳамкасблари — актрисаларни қўллаб-қувватлаши билан танилган. Честейн ҳар йили камида битта аёл режиссёр билан ишлашга ва уни қўлаб-қувватлашга ваъда берган. Унинг аёл режиссёрлар билан биргаликдаги ишларига Ники Каронинг «Ҳайвонот боғи ходимининг хотини», Лив Уллманнинг «Фрекен Юлия» ва Кетрин Бигэлоунинг «Биринчи рақамли мақсад» фильмлари киради.

    27.02.2022, 18:38   Изоҳ (0)   39028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Эри жудаям рашкчи эди». Нигора Рухшонанинг собиқ турмуш ўртоғи уни дугоналари билан учрашишига ҳам рухсат бермагани ҳақида сўзлади (видео)

    27.02.2022, 16:51

    Сунбул оға, малика Изабелла ва «Муҳташам юз йил» сериалидаги бадиий тўқима бўлган бошқа образлар (фото)

    26.02.2022, 20:59

    Бахт пулда эмас: севгида омади чопмаган машҳур аёллар (фото)

    26.02.2022, 17:46

    Британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлади

    26.02.2022, 13:52

    Instagram: Қудасига машина совға қилган Дилфуза Исмоилова, Азиза Ёқубова қўлини сўраган блогер, бешинчи марта ота бўлган Отабек Мирзахолов

    25.02.2022, 22:24

    Анжелина Жоли Украинадаги вазиятга муносабат билдириб, тинч аҳолига ёрдам беришини маълум қилди

    25.02.2022, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.